Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


маркетинг коммуникациялари самарадорлигини оширишнинг устувор


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/41
Sana30.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1404092
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
temir yo\'l boyicha dissertat

маркетинг коммуникациялари самарадорлигини оширишнинг устувор 
йўналишлари» деб номланган учинчи бобида темир йўл транспорти хизматлари 
истеъмолчиларини мақсадли гуруҳларга сегментлаш, истеъмолчилар хулқ-атворига 
асосланган маркетинг коммуникация модели ҳамда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ 
маркетинг коммуникацияларини амалга ошириш алгоритми бўйича илмий 
асосланган таклиф ва амалий тавсиялар берилган. Шунингдек
16
Муаллиф ишланмаси. 


20 
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маркетинг салоҳиятини баҳолаш услубиёти 
такомиллаштирилиб, унинг асосида йўловчилар оқимини прогноз қилиш 
имконияти асосланган. 
Маркетинг коммуникациялари темир йўл корхоналари тижорат 
фаолиятини бошқаришнинг самарали воситаларидан бири ҳисобланиб, темир 
йўл транспортининг хизматлари тўғрисида тўлов қобилиятига эга 
истеъмолчиларга керакли маълумотларни тақдим этиш орқали, уларни сотиб 
олишга ундайди. Шу сабабли, маркетинг ходимларига корхонанинг тижорий 
фаолиятини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосида истиқболли таклифлар 
тақдим этиш вазифасини юклайди. Бу вазифани амалга оширишда маркетинг 
ходимлари кўрсатилаётган хизматларга нисбатан ҳар бир йўловчининг хатти-
ҳаракати тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак. Йўловчилар 
томонидан 
билдирилаётган 
муносабатлардан 
келиб 
чиқиб, 
барча 
йўловчиларни 
мақсадли 
сегментларга 
гуруҳлаш 
маркетинг 
коммуникациялари самарадорлигини янада оширади. 
Мақсадли сегментлар ўз талаблари ва ўзига хос хусусиятларига эга
бўлганлиги сабабли ҳар бир мақсадли сегмент учун маркетинг 
коммуникацияларининг турли хил воситаларидан фойдаланилади. Мақсадли 
сегментлар талабларига мувофиқ маркетинг коммуникациясининг асосий 
параметрлари аниқланади. 
Йўловчи ташиш транспорти аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий 
ривожланишини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги сабабли 
маркетинг коммуникация тадбирларини ишлаб чиқиш жараёнида бу 
омилларни ҳам ҳисобга олиш лозимлигини англатади. 
Таҳлил натижаларига асосланиб, истеъмолчилар хулқ-атворини 
ўрганувчи маркетинг коммуникация модели таклиф этилган (5-расм). 
Корхона учун мақсадли истеъмолчилар қайси босқичда жойлашганлигини 
билиш муҳим, чунки корхонада ҳар бир босқич вазифаларини бажаришга мос 
равишда ҳаракатлар режаси тузилиши керак. 
Хизматларнинг таниқлилиги реклама ёки сотувни рағбатлантириш 
ҳисобига ортиши мумкин. Хизматларнинг таниқлилиги тўғрисида 
маълумотлар тўплаш орқали корхонада йўловчилар хулқ-атворини баҳолай 
олинади ва бу хулқ-атворга таъсир этиши мумкин бўлган маркетинг 
коммуникация 
воситаларига 
эътибор 
қаратилади. 
Маркетинг 
коммуникацияларининг барча таркибий қисмлари истеъмолчиларга турли 
хил ахборотларни узатади, шунинг учун улар сотиб олиш ва истеъмол қилиш 
тўғрисида билимга эга бўлишни қўллаб-қувватлайди. Билим даражаси 
корхона тўғрисидаги ахборотларни доимий ўқиш, кузатиш, муҳокама қилиш 
ва амалий тажриба натижасида ривожланиб ўзгариб туради. Хизматларни 
сотиб олиш ёки сотиб олмаслик тўғрисида қарор қабул қилган 
истеъмолчиларнинг қайта алоқаси маркетинг коммуникация стратегиясини 
баҳолаш учун асос бўлади: агар ижобий бўлса, маркетинг коммуникациялари 
сиёсатини ўзгаришларсиз сақлаб қолиш ёки янада яхшилаш мумкин, агар у 
салбий бўлса, маркетинг коммуникациялари сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва 


21 
келажакда истеъмолчиларнинг хулқ-атворига ижобий таъсир кўрсатиши учун 
ўзгартириш лозим. 
Истеъмолчилар реакцияси
Истеъмолчилар хатти-ҳаракати
Хабардор қилиш
Билим
Муносабат
Ўрганиш
Англаш
Мойил
Номойил
Ёқтириш
Ёқтирмаслик
Афзал билиш
Рад этиш
Мотивация
Сотиб олишга 
мотивация
Сотиб олмасликка 
мотивация
Амин бўлиш
Амалий хатти-
ҳаракатлар
Харид қилиш
Харид қилмаслик
Интеграциялашган 
маркетинг 
коммуникациялари
PR
Интернет маркетинг
Адвергейминг
Маркетинг 
коммуникация 
стратегиясини 
ўзгартириш
Маркетинг 
коммуникация 
стратегиясини 
кучайтириш
Қайта алоқа
Қайта алоқа
Сотувни 
рағбатлантириш
Кўникма
Тажриба
Шахсий савдо
Реклама

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling