Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
-жадвал Ўзбекистонда меҳмонхона индустриясининг ривожланиш
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Avtoreferat
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-жадвал Трaнспoрт вoситaлaрининг тaққoслaмa рeйтинги 19
- «Туризм инфратузилмаси ривожла
3-жадвал
Ўзбекистонда меҳмонхона индустриясининг ривожланиш кўрсаткичлари 17 (сони, бирлик) Кўрсаткичлар номи Йиллар Ўсиш%да 2010 2016 2017 2018 2019 2020 2020/2019 Меҳмонхоналар 412 750 772 914 1188 1308 10,1 Номерлар/хоналар 9476 17250 19000 20216 26147 29218 11,7 Ўринлар/жойлар 20600 37800 39000 41158 53439 61506 15,0 Туризм инфратузилмасининг асосий воситаларидан яна бири транспорт тармоғи ҳисобланади. 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда транспорт соҳасида қарийб 15360 та турли мулкчилик шаклдаги корxона ва ташкилотлар фаолият юритаётган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг сони 2030 тага, ўсиш 15,2 %ни ташкил этган 18 . Инфратузилма имкониятларини баҳолаш учун туристларга республикамизда транспорт хизмати кўрсатиш бўйича таққослама кузатиш орқали рейтинг тузиб чиқиш лозимлиги аниқланди. Маълумотлар асосида ҳар бир кўрсаткич бўйича 10 балли баҳолаш тизими бўйича белгилаб олинди (4-жадвал). 4-жадвал Трaнспoрт вoситaлaрининг тaққoслaмa рeйтинги 19 (баҳолаш мезони ҳар бир кўрсаткич бўйича 10 балл) Бaҳoлaш мезонлaри Трaнспoрт вoситaлaрининг турлaри Тeмирйўл вoситaлaри Aвтoбуслaр Енгил aвтoмoбиллaр Сaмoлётлaр Ҳaрaкaт xaвфсизлиги 8 4 3 7 Сaёҳaт қиймaти 2 3 4 8 Тeзлик 6 6 8 10 Oммaвийлик 6 7 8 9 Турист xoҳиши бўйичa йўлдa тўxтaш имкoнияти 1 8 10 1 Сиғими 9 4 1 10 Шинaмлик дaрaжaси 8 6 7 9 Кўрсаткичлар бўйича жами баллар 40 38 41 54 17 www/uzbektourism.uz ва Tourism in Uzbekistan статистик тўплами маълумотлари асосида тузилди. 18 www/ stat.uz. 19 Тадқиқотчи томонидан Ўзбекистонда туристларга хизмат кўрсатадиган транспорт вoситaлaрининг тaққoслaмa рeйтинги тузиб чиқилди. 21 Таққослама маълумотлар асосида ҳаракат хавсизлиги бўйича темир йўл 8 балл, самолётлар 7 балл билан юқори кўрсаткичга эга, шунга мос равишда тезлик бўйича енгил автомабиллар 8 балл, самолётлар 10 балл, туристлар оммавий фойдаланиши бўйича енгил автомабиллар 8 балл, самалётлар 9 балл, туристлар хоҳиши бўйича йўлларда тўхташ имконияти бўйича енгил автомабиллар 10 балл, автобуслар 8 балл, сиғими бўйича темир йўл воситалари 9 балл, самолётлар 10 балл, шинамлик даражаси бўйича темир йўл 8 балл, самолётлар 9 балли кўрсаткичларга эга бўлди. Юқоридаги таҳлилар натижаси бўйича Ўзбекистонда самолётлар 54 балл, енгил автомабиллар 41 балл, темир йўл 40 балл, автобуслар 38 балл кўрсаткичга эга бўлди. Бундан кўриниб турибдики, туристларга хизмат кўрсатишда ҳаво транспорти устуворликка эга экан. Буларни ҳисобга олган ҳолда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, республикамиздаги 4 та Нукус, Бухоро, Қарши ва Термиз халқаро аэропортлари «Очиқ осмон» тартиби жорий қилинди. 2019 йил 3 октябрдан «ИрАэро» авиакомпанияси «Санкт-Петербург-Қарши-Санкт-Петербург» йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди. Шунингдек, 2019 йил 22 декабрдан «Москва- Андижон-Москва» рейси ҳам очилди 20 . Шу билан бирга, республикамизда туристларга транспорт хизмати кўрсатишда темир йўлнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Турист ва йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 2011 йилда «Афросиёб» тезюрар поездининг Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши фойдаланишга топширилди. Айни пайтда Тошкент-Бухоро-Тошкент, Тошкент- Қарши-Тошкент йўналишларида бир нечта «Афросиёб» тезюрар поездларидан фойдаланилмоқда. Шу билан бирга республикамизни водий вилоятлари билан боғловчи «Қамчиқ» давонида очилган темир йўл тунели ишга тушиши билан Тошкент-Андижон, Андижон-Бухоро, Андижон-Урганч йўналишларида бир нечта тезюрар поездлар қатнави йўлга қўйилди. Диссетациянинг учинчи боби «Туризм инфратузилмаси ривожла- Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling