Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


нишида инновацияларнинг қўлланиш шарт-шароитлари»


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/55
Sana15.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1482496
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55
Bog'liq
Avtoreferat

нишида инновацияларнинг қўлланиш шарт-шароитлари»га бағишланган. 
Ушбу бобда туризм инфратузилмаси ривожланишига инновацияларнинг 
таъсири, туризмда инновацияларни давлат томонидан қуллаб-қувватлаш 
механизмлари ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришда рақамли 
инновацион технологияларни қўллаш йўналишлари ишлаб чиқилган.
Инновация ибораси инглизча «innovation» сўзидан олинган бўлиб, ўзбек 
тилида «янгилик» деган маънони беради. Умуман, инновация янги илмий-
техник ютуқни ифодалаб, янги маҳсулотнинг амалда қўлланилиш жараёнига 
айтилади. Инновацион ишланмаларни корхоналар тўғридан-тўғри жорий қила 
олмайди. Бунинг учун пухта тайёргарлик ишларини олиб бориш керак. Шу 
сингари, туризм соҳасида ҳам муаллифнинг фикрича, инновацион жараёнларни 
амалга оширишда қуйидаги босқичлар: биринчи босқичда ғояларни бир 
тизимга келтириш; иккинчи босқичда аниқланган ғояларни танлаш; учинчи 
босқичда янги турмаҳсулотнинг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилиш; 
тўртинчи босқичда янги турмаҳсулот яратишни ўрганиб чиқиш; бешинчи 
20
Tourism in Uzbekistan статистик тўплами маълумотлари.


22 
босқичда туризм бозорида тест ўтказиш жараёни; олтинчи босқичда ишлаб 
чиқилган турмашрутни фойдаланишга жорий этиш ҳақида қарор қабул қилиш 
кетма-кетлигида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Инновацияларни жорий қилиш ва янги хизмат турларини ишлаб чиқиш 
турли хил иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг биргаликдаги саъйи-
ҳаракатларини талаб қилганлиги сабабли, давлат томонидан қўллаб-қувват-
ланмай туриб, инновацияларни жорий қилиш ва ривожлантириш мумкин эмас.
Бунинг учун иккита схемадан фойдаланишни талаб қилади: ҳудудий ва 
маҳаллий ҳокимиятларнинг махсус мақсадли дастурлари ва ажратмаларини 
амалга оширишда давлатнинг бевосита иштироки; туризм соҳасида минтақавий 
мақсадли дастурларни амалга оширишда давлат, хусусий ва давлат-хусусий 
шерикчилиги тамойилларини жорий қилиш. 
Бу борада минтақавий ва маҳаллий ҳокимиятлар ҳудудий туризм 
инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда биринчи 
навбатда мувофиқлаштириш кенгашини тузиши ва минтақадаги туристик 
ресурсларнинг салоҳиятини, унинг жозибадорлигини аниқлаши лозим. Шу 
сингари, минтақавий ЯҲМни ошириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилиш, илмий тадқиқот институтларини ривожлантириш 
нуқтаи-назаридан ёндошиши керак. Дастурни амалга оширишда минтақадаги 
фаолият олиб бораётган хусусий ва давлат ташкилотлари имкониятларини 
ҳисобга олиш керак. Бундан ташқари ишлаб чиқиладиган дастурларнинг 
истеъмолчиларга йўналтирилганли ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling