Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


«Туризм 4.0» рақамли платформа модели


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/55
Sana15.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1482496
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55
Bog'liq
Avtoreferat

«Туризм 4.0» рақамли платформа модели 
Туристик хизмат кўрсатувчи 
субъектларнинг ички бошқарувини 
автоматлаштирилган тизимга ўтказиш 
Миллий турмаҳсулотнинг ҳаётий 
циклини узайтиришга 
инновацияларни кенг жорий этиш 
Туристлар билан онлайн алоқа ва маълумотларни 
узатишни ривожлантириш 
 
5-расм. «Туризм 4.0» рақамли платформа моделининг элементлари ва тамойиллари
23
 
Туризм ривожланган давлатларда аллақачон «Туризм 4.0» рақамли 
платформаси амалиётга босқичма-босқич жорий этилмоқда. 2018 йилдан қўшни 
Қозоғистон туризмида ҳам «Туризм 4.0» платформасининг баъзи элементлари 
жорий этила бошлади. Туркия туризми дунёда ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш 
учун «Туризм 4.0» платформаси элементларидан бири ҳисобланган рақамли 
маркетингга сезиларлича маблағлар ажратмоқда. Россия Федерациясида ҳам 
23
Тадқиқотчи томонидан таклиф қилинаётган «Туризм 4.0» модели платформасининг ташкилий тузилиши.


25 
аллақачон «Саноат 4.0» концепциясидан келиб чиққан ҳолда ўз «Туризм 4.0» 
рақамли платформа моделини ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилган
24
.
Юқоридагилардан келиб чиқилса, қўшни мамлакатларда «Туризм 4.0» 
рақамли платформа моделини яратиш ишларига киришиб кетилганлиги яқин 
кунларда бу йўналишда кучли рақобат юзага келишидан далолат беради. 
Ўзбекистонда ҳам туризм ва меҳмондўстликни рақамлаштириш элементлари ва 
ушбу соҳада миллий «Туризм 4.0» рақамли платформа моделини яратиш керак. 
Муаллиф таклиф қилаётган «Туризм 4.0» рақамли платформа модели 
қуйидаги элемент ва тамойилларни ўз ичига олиши керак: туризм 
компаниялари, меҳмонхоналар, овқатлантириш корхоналари, транспорт 
хизмати кўрсатувчи ташкилотларни бирлаштирувчи ягона автоматлаштирилган 
тизимни 
ишга 
тушириш; 
туризм 
хизматлари 
номенклатураси 
ва 
турмаҳсулотлар бўйича ахборот узатишни, реклама қилишни «Миллий бренд» 
(Миллий бренд устидаги ишларни жадаллаштириш) остида интернет тизими 
орқали амалга ошириш; соҳадаги илмий тадқиқот ишларининг аҳамиятини 
ошириш (Туризм тадқиқот институти) мақсадида турли соҳадаги етакчи 
мутахассисларнинг изланишларини бир йўналишга бирлаштириш; соҳадаги 
барча 
субъектларнинг 
ички 
бошқарувини 
ахборот 
технологиялари 
имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда, автоматлаштирилган бошқарувни 
амалга ошириш; миллий турмаҳсулотнинг ҳаётий циклини узайтиришга 
инновацияларни кенг жорий этиш борасида хизмат кўрсатувчи субъектлар 
имкониятларини бирлаштириш; туристлар билан онлайн алоқани доимий 
назорат қилиб бориш ва қўшимча маълумотларни узатиш технологияларини 
такомиллаштиришдан иборат. 
Ишнинг тўртинчи боби «Туризм инфратузилмасини шакллантиришда 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling