Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази тингловчилари томонидан “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси” кафедрасида ўтказилган очиқ дарслари муҳокамасининнг навбатдан
Download 40.54 Kb.
|
¦б.¦Ц. ¦У¦-¦ ¦-¦¦¦- ¦-TЗ¦¬TЫ ¦ ¦-TАTБ 33334
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раислик қилувчи: Б.Умурқулов, кафедра мудири
Термиз давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси навбатдан ташқари йиғилишининг__-СОН БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА2022 йил 28 февраль Термиз шаҳриРаислик қилувчи: Б.Умурқулов, кафедра мудириИштирок этдилар:Ўқув методик бошқарма бошлиғи К.Ядгаров, факультет декани А.Эсанов, декан муовини С.Турдимуродов, Ҳ.Ахмедов кафедра мудири Б.Умурқулов ва ўзбек тилшунослиги профессор-ўқитувчилари (Рўйхат бўйича).КУН ТАРТИБИ: Кафедра катта ўқитувчиси PhD., А.А.Шукуровнинг 2022 йил 28 февралдаги 5120100– филология ва тилларни ўқитиш: (ўзбек тили) таълим йўналиши таълим йўналиши 4-курс талабаларига “Тилшунослик назарияси” фанидан “Тилшунослик назарияси фанининг мақсад ва вазифалари” мавзусида очиқ дарсининг муҳокамаси тўғрисида ЭШИТИЛДИ: 1. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан очиқ маъруза дарсга ўзбек филологияси факультети сифат комиссияси раиси доц.Н.Йўлдошев, аъзолари: доцентлар З.Умирқулов, Ш.Омонтурдиева DSc. Ш.Мамараимова, PhD. Н.Қурбонназарова, С.Турдимуродов, М.Холова, Н.Амонтурдиев, Н.Жўраев, Ҳ.Файзиева, кафедра мудири Б.Умурқуловлар ҳамда Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи К.Ядгаровлар қатнашдилар. Масала юзасидан факультети сифат комиссияси раиси доц. Н.Йўлдошев сўзга чиқиб, А.А.Шукуровнинг 2022 йил 28 февраль кунидаги 5120100 –филология ва тилларни ўқитиш: (ўзбек тили) таълим йўналиши 4-курс талабаларига “Тилшунослик назарияси” фанидан “Тилшунослик назарияси фанининг мақсад ва вазифалари” мавзусида очиқ маъруза дарси юксак савияда ташкил этилганлигини, маърузачи дарс давомида замонавий педагогик технологиялардан ўз ўрнида ва самарали фойдалана олганлигини таъкидлади. Хусусан, дарсда ўқитишнинг тушунтириш, ҳикоя, савол-жавоб, ақлий ҳужум, баҳс-мунозара, башоратлаш, намойиш, вазият ва кейс каби усулларидан уйғунликда фойдаланилганлигини айтиб ўтди. Ўзбек тилшунослиги кафедраси ф.ф.д Ш.Махмараимова сўз олиб қуйидагиларни баён этди. Дарс белгиланган вақтда бошланганлиги, талабалар давоматини текширди ҳамда гуруҳ ва шахсий журналга тегишли ёзувлар амалга оширилди. Талабалар давомати 100%. Маъруза аввалида ўтган дарс мазмуни қисқача эслатиб ўтилди. Олдин ўтилган дарс мавзуси бўйича маърузачи талабаларга бир қатор саволлар бериб, уларнинг ўзлаштириш даражасини текшириб олди. Сўнг маърузачи ушбу дарсда ўтилиши режалаштирилган материалларни қисқача баён қилди: дарс мавзуси, режаси ва мақсадини талабаларга ёздирди ҳамда дарсни олдин ўтилган дарс мавзусига бевосита боғлаган ҳолда давом эттирди. Дарс замонавий педагогик технологияларга асосланган ҳолда мультимедия воситалари ёрдамида тақдимот кўринишида олиб борилди. Тақдимотда мавзуга оид ташкил этишнинг илмий-ҳуқуий асослари тўғрисидаги маълумотлардан, жумладан ДТС ва давлат тили Қонуни ва фармон ҳужжатларидан кенг фойдаланилди. Ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири DSc. Б.Умирқулов ушбу дарсда эришилган ютуқлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди: маърузачининг маърузасини талабалар катта қизиқиш билан тинглаб, берилаётган материалларни ёзиб бордилар. Мавзуни ёритишда қўлланилган янги атамаларнинг мазмуни маърузачи томонидан тўлалигича ва тўғри тушунтириб берилди. Дарс сўнгида саволлар учун вақт ажартилди, маърузачи талабалар томонидан берилган барча саволларга тўлиқ жавоб беради. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, доцент вазифасини бажарувчиси А.А.Шукуровнинг томонидан ўтказилган маъруза дарси юқори илмий-назарий, услубий ва ташкилий даражада ўтказилди. Узоқ йиллик педагогик маҳоратдан дарс ўтиш жараёнида ниҳоятда унумли ва ўринли фойдаланилди. Жумладан, замонавий тилшунослик ва қадимги давр тилшунослигига оид илмий назарий қарашларни уйғун ҳолатда талабаларга етказиб беришда ўз маҳоратини намойиш эта олди деб бемалол айтишимиз мумкин. Филология фанлари фалсафа доктори Н.Амонтурдиев томонидан очиқ дарс ҳақида “Ўтказилган очиқ дарс ўта долзарб ва керакли мавзуда бўлди. Ҳам олим, ҳам педагог сифатида мавзуни тингловчиларга самарали етказиб бера олди” деб таъкидлади. Ўз навбатида кафедра профессор-ўқитувчиларидан Ш.Турдиқулов, Н.Жўраев, Д.Эргашева, И.Шамсиддинова, И.Хидировалар очиқ дарс тўғрисида ижобий фикрлар билдирдилар. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда кафедра йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ: Филология фанлари фалсафа доктори (PhD) доцент в.б А.А.Шукуров томонидан 5120100 –филология ва тилларни ўқитиш: (ўзбек тили) таълим йўналиши 4-курс талабаларига “Тилшунослик назарияси” фанидан “Тилшунослик назарияси фанининг мақсад ва вазифалари” мавзусида ўтган очиқ дарси тўғрисидаги ўзбек филологияси факультети сифат комиссияси раиси доцент. Н.Йўлдошев, ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири Б.Умурқулов, кафедра профессори Ш.Махмараимова, ф.ф.ф.д Н.Амонтурдиев, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи К.Ядгаров ва бошқа сўзга чиққанларнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. А.А.Шукуров томонидан ўтказилган очиқ дарс машғулоти, очиқ дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиб-қоидалари мезонларига мос келиши ва мувафаққиятли ўтганлиги эътироф этилсин . Йиғилиш раиси: Б.Умурқулов Йиғилиш котиби: Ш.Турдиқулов Download 40.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling