Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расм 2.1. Рақобат устунликларини аниқлашнинг асосий йўналишлари
Рақобат устунликлари
Рақобатчиликнинг асоси: Сизнинг рақобатчиларингиз кимлар? Ресурслар ва фаолият йўналишлари Ресурслар ва фаолият йўналишлари (ким ва қандай махсулот ишлаб чиқармоқдасиз?) Расм 2.1. Рақобат устунликларини аниқлашнинг асосий йўналишлари 1 20 Рақобатли устунликлар тармоқнинг, махсулотнинг ва бозорнинг махсуслашувидан келиб чиқиб хар хил кўринишда бўлиши мумкин. Рақобат устунликларини аниқлашда истеъмолчиларнинг талабларига мослашиш мухим аҳамият касб этади ва шу устунликлар истеъмолчиларнинг нигохларида хам катта аҳамият эга эканлигига ишонч хосил қилиш талаб этилади. Акс холатда, корхона ўзининг махаллий бозорда машхур деб хисоблаб рекламага сарф харажат қилмайди, истеъмолчилар эса бу корхона ҳақидаги маълумотга эга бўлмаган холат юзага келиши мумкин. Рақобат устунликларининг химоя воситаси сифатида: монополия, патентлар, ноу−хау, коммуникация ва хом ашё манбаларига кириш имкониятлари хизмат қилади. Рақобат устунликларига ёки бизнес стратегияларга эришишнинг кўпгина йўналишлари мавжуд, аммо энг оммавийларидан бири бу сарф харажатларни тежашда етакчилилик қилиш (махсулот таннархи), махсулот дифференциацияси, фокуслаштириш (концентрациялаштириш), бозорга эрта кириб бориш (биринчилик стратегияси), синергизм (синергизм стратегияси − бу бир ёки бир нечта миқдордаги бизнес ўлчамларини уйғунлаштириш орқали рақобат устунликларга эришишни кўзда тутди). Биринчи учта йўналишларни М.Портер, уларнинг универсал қўлланилишини хисобга олиб, базавий йўналишлар деб атади. Корхонанинг рақобат устунликлари тармоқдаги мақсадга йўналтирилган бозорнинг кенглиги билан аниқлаш мумкин. Шунинг учун, умумий стратегиялардан бирини танлашда корхона бир қатор тўсқинлик қилувчи омиллар хал этиши лозим бўлади: Корхона ишлаб чиқариши кўзда тутилган махсулот ассортиментининг кўлами ҳамда салохиятли истеъмолчиларнинг турлари; Махсулотни тақсимлаштиришда режалаштирилган каналларни аниқлаш; Ўз махсулотини сотиш учун кузланган маълум ҳудуд хамда рақобат қилиши кўзланган бир қатор кўшма тармоқларни аниқлаб олиш. Шу билан бирга корхона катта кўламдаги бозорни ёки тор кўринишдаги бозор йўналиши танлаб олиши мумкин. Мақсадга йўналтирилган бозорнинг асосий стратегиялар уйғунлигида хамкорлик қилиши натижасида корхона стратегиялар танлов кўламини кенгайтириб боради. Корхона харажатларини камайтирган холда бозордаги кўламини эгаллаш етакчи стратегиясига айтилади ёки бошқа махсулотлардан фарқли равишда муайан хусусиятга эга бўлган махсулотни таклиф этиш дифференциация стратегиясида намоён бўлади. Лекин шу қаторда, худди шу стратегияларни бозорнинг кичик бир жабхасига йўналтириш фокуслаштириш стратегиясини вужудга келтиради. 1 21 Рақобатнинг аниқ стратегиясини танлови корхонанинг стратегик салохиятига хамда ресурсларни кенгайтириш имкониятига кўп тарафдан боғлиқдир. Корхонанинг ички мухити кўп холатларда танланган стратегиянинг амалга оширилиш даражасини белгилаб беради. 1.Сарф харажатларни тежашда етакчилилик 2. Махсулот дифференциацияси 3 а. Сарф харажаталарни тежашга махсуслашиш 3 б. Махсулот дифференциациясига махсуслашиш Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling