Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Мавзу 2. М Портернинг кенгайтирилган концепцияси


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
Мавзу 2. М Портернинг кенгайтирилган концепцияси 
2.1. Рақобат устунликларининг тушунчаси 
2.2. Рақиблар ва тўсиқлар хавф−хатари
2.3. Ривожланишнинг базавий стратегиялари 
2.1. Рақобат устунликларининг тушунчаси. Бешта рақобат кучлари 
Махсулот бозорининг ёқимлилик бахоси ва базавий бозор 
сегментининг бахоси аниқлангандан сўнг, хар бир махсулот бозорида мавжуд 
бўлган рақобатли устунлик даражасига бахо бериш мақсадида рақобатлилик 
холатининг тахлилини ўтказиш лозим бўлади. Бозорда энг катта хавф 
туғдирувчи рақобатчиларга нисбатан ўзининг кучли ва заиф тарафларини 
хисобини олиш орқали корхона у ёки бу бозорда эгалик қилиб турган 
ёқимлилик даражасига ўзгартиришлар киритиш имкониятига эга бўлади.
Рақобатли устунликлари − бу махсулот ёки корхона белгисининг 
шундай хусусиятларики, бу хусусиятлар орқали корхона ўзининг бевосита 
рақобатчилари олдида яққол устунликка эга бўлади. Бу хусусиятлар хар хил 
кўринишда бўлиб, улар махсулотга бевосита тегишли бўлиши ёки қўшимча 
хизматларда хам намоён бўлишлари мумкин.



19 
Рақобатли устунликлари корхона қарамоғида бўлган моддий ва 
маънавий активлар ёрдамида вужудга келади, ва бу активлар мазкур бизнес 
тури учун хос бўлган хамда рақобатчилар олдида яққол устунлик хосил 
қилувчи стратегик тармоқлардан ташкил топади. Рақобатли устунликлар 
стратегик бизнес−миқдор даражасида рўёбга чиқади ва бизнеснинг рақобат 
стратегиясини ташкил қилади. 
Рақобат стратегиясини ишлаб чиқишда корхонанинг кучли ва заиф 
тарафлари, унинг бозордаги холати, миллий иқтисодиёт хақида умумий 
тушунчага хамда корхона фаолият курсатаётган тармоқнинг тузилмаси 
хақидаги тасаввурга эга бўлиш талаб этилади. Рақобат устунликларни 
аниқлашдаги асосий йўналишлари 3-расмда акс эттирилган. 
Тарихий нуқтаи назаридан, рақобатли устунликлар назарияси қиёсий 
устунликлар назарияси ўрнини эгаллаш мақсадида вужудга келди. Мамлакат 
ёки корхона рақобатбардошлилиги негизида ётувчи қиёсий устунликлар ишлаб 
чиқариш омиллари ичида зиёд миқдорда бўлмиш, иш кучи ва хом ашё 
ресурслари, капитал ва инфратузилма каби омилларининг мавжудлилик хамда 
ишлатилиши орқали аниқланади. Аммо технологик инновацияларининг 
ривожланиши хамда бизнеснинг глобаллашуви натижасида халқаро рақобат 
тузулмаси хам ўзгаради ва қиёсий устунликлар ўрнига янги холат, яъни 
рақобатли устунликлар юзага келади. Бу эса ўз ўрнида устунликлар статик 
бўлишига марҳам беради ва улар инновацион жараён таъсирида ўзгаради 
(ишлаб чиқариш технологиялари, бошқариш усуллари, махсулотни етказиб 
бериш ва ортиш йўллари ўзгаради ва хоказо). Шунинг учун, рақобатли 
устунликларни ушлаб қолиш учун доимий равишда янги усулларини тарғиб 
қилиш талаб этилади, бизнес глобаллашуви корхонани нафақат мазкур давлат 
миқиёсида балки бошқа давлатларда хам фаолият кўрсатишга мажбур 
қилмоқда.
Рақобатнинг йули Мақсадга йўналтирилган бозор
Махсулот, ишлаб чиқариш Қаерда рақобатлашмоқдасиз? 
ва бошқа стратегиялар (қандай рақобатлашмоқдасиз?) 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling