Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1 Стратегиянининг ва стратегик режалаштиришнинг тушунчаси ва мазмуни
Мавзу 3. Стратегик режалаштиришнинг мазмуни. 3.1 Стратегиянининг ва стратегик режалаштиришнинг тушунчаси ва мазмуни 3.2 Стратегик режалаштиришнинг бизнес даражасидаги мазмуни 3.3 Бизнес ғоя миссия урнида 3.1 Стратегиянининг ва стратегик режалаштиришнинг тушунчаси ва мазмуни Режалаштириш жараёни хар қандай бошқариш моделининг асосий негизи хисобланади. Қолаверса, хар қандай вазиятда стратегик режа камида учта таркибни: бизнеснинг бошлангич холатини, бизнеснинг кутилаётган (охирги) холатини ва ушбу икки холатни боглаб турувчи воситаларни камраб олади. Т.Саати ва К.Керисларнинг таъкидлашларига кура, «муаммоларни ечиш тажрибаси шуни курсатадики, реаллик турли хажмдаги куюк буёкка ухшаб узлуксиз, ёйилган ва кўп каватли булиб, доимо идишда аралаштириб турилади. Ушбу динамик турли негиздаги моддани таърифлаш учун хар доим турли булакларнинг пробаларини олишга тугри келади. Баъзи холатларда, проба асосий зоналардаги буёк концентрациясидан олиниши мумкин, бундай вактда жуда кўп нарсани билиб олиш мумкин. Баъзи холатларда эса, проба 1 27 перифирий зонадаги суюк буёкдан олинади ва бу пайтда аралашма тугрисида етарли маълумотни олиш жуда мушкул бўлади». Стратегик режалаштириш – корхона стратегиясининг аниклаб олиш жараёни булиб, бу жараён стратегик холатларнинг тахлили, ички ва ташки омиллар ва харакатлар тадкикоти, ва корхонанинг асосий иш фаолиятини белгилайдиган омиллардан ташкил топиб, бу омиллар ракобатли устунликка эришиш, саклаб колиш, ривожлантириш ва сармоялашга олиб келиши мумкин. Танлаб олинаётган стратегиялар корхонанинг кучли тарафларини самарали сармоялаши, ва унинг заиф томонларидан четлаб утиши, ижобий ташки шароитлардан устун тарафларини танлаб олиш ва ташки хавфлардан холи булмоги зарур. Стратегик режалаштириш жараёни стратегик ечимларни кабул килаетган шахс учун қуйида курсатилган саволларга жавобларни топишга каратилган: 1. Биз ким? Биз қандай тадбиркорчлик билан шугулланамиз? 2. Хозирги пайтда каерда турибмиз? Тадбиркорчилигимизни хозирги холати қандай ? 3. Кеча каерда бўлган эдик? Кеча бизнинг тадбиркорчилигимиз нимадан иборат эди? 4. Шугулланаетган тадбиркорчилигимизнинг кучли ва заиф томонлари нимадан иборат? Кулимиздан нима иш келадию, нима иш келмайди? 5. Эришмокчи бўлган максадларимизга нималар тускинлик килаяпти? 6. Тадбиркорчилигимизни ривожлантиришда қандай омиллар ижобий таъсир курсатмокда? 7. Биз каерга кетаяпмиз? 8. Биз узимизнинг миссиямизни канчалик яхши даражада бажараяпмиз? Бу миссияимизни ундан хам яхширок бажаришимиз учун нималар килинмоги зарур? 9. Қандай ишларни қилишимиз мумкин? Қандай стратегик алтернативалар мавжуд? 10. Қандай ишларни хал қилишимиз зарур? Бизнинг стратегиямиз қандай булиши даркор? 11. Бизнинг стратегиямиз стратегик мухитдаги узгаришларга канчалик бардош бера олади? № 1 чи саволга жавоб корхонанинг миссияини такомиллаштириш жараёнида аникланади. №№ 2 ва 3 чи саволларга жавоб, стратегик мухитда уз урнини аниклаб олиш, корхонанинг утган даврдаги ва хозирда эгаллаб турган урни билан изохланади. SWOT тахлилини амалга ошириш №№ 4, 5 ва 6 чи саволларга жавоб беради. 1 28 Биринчи олтита саволларга жавоб олингач, №7 саволга хам жавоб олиш мумкин, яъни тадбиркорчилигизнинг амалдаги ривожланиши каерга каратилганлиги ва уз максадларимизни эришишда канчалик олдинга утиб олганлигимизни аниклашимиз мумкин. Бундан кейин эса колган саволларга мустакил равишда жавоб топиш босқичи амалга оширилади. Амалий стратегик режалаштиришнинг тахлили шуни курсатадики, унинг кўпгина концепциялари ва амалий услублари корхона микиёсида кулланилишига, стратегик ечимлар эса, режалаштириш жараёнида корхонаниг тулик капитали, сармоянинг оптимал тузилмасини аниклашга каратилган. Ундан ташкари, 2чи бобда, бу услублардан энг кўп таркалганлари изохланади, ва бу услубларни хозирги пайтда корхона микиёсида стратегик тахлил ва режалаштиришнинг классик услублари деб номлаш мумкин. Бизнес микиёсдаги стратегик режалаштиришнинг услубий таъминоти янги шароитдаги масалаларга классик моделларнинг мослашувини эмас, балки ечимларни хал қилишда бутунлай бошқача ёндашишни талаб килади. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling