Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
Стратег
Стратегик қарор қабул қилувчи шахслар бутун корхонани барбод қилиш ёки омадга эришишни таъминловчилардир. Стратеглар турли бошқарув лавозимларини эгаллаши мумкин: ижрочи директор, президент, генерал директор, бошқарув раиси, канцлер, декан ёки оддий тадбиркор. Бошқа барча инсонлар сингари, стратеглар ўз иштиёқлари, устунликлар тизими, этик меъёрлари, даромадлилиги, шунингдек бошқарув услуби жихатлари кўра фарқланади. Масалан, шахсий компьютер ихтирочилари ва “Эппл” компанияси асосчилари Стив Джобс ва Стивен Вознякларнинг шиори қуйидагича бўлган: “янгисини ясаш, иккиланишга чек қўйиш, истеблишментга эътибор бермаслик”. Уларни хаётга муносабатлари конформизм эди. Балки шунинг учун хам узоқ вақт уларга омад кулиб боққан. Одатда (балки хар доим) стратегик холатдаги бир кишини бошқасига алмаштириш билан, ташкилотнинг бутун стратегик йўналиши жиддий равишда ўзгариб кетади. Масалан, Дэвид Уикинс “Лотус” корпорацияси директорлар кенгаши раиси Колин Чапменни ўзгартирганда, шундай деган эди: “Лотус” ни хеч ким хеч қачон илгари фойда олиш мақсадида бошқармаган, Колин Чапмен учун автомобилларни тез юришини таъминлаш қизиқ бўлган.” Миссия Миссия бу замонавий стратегик бошқарув назариясининг асосий тушунчаларидан бири. Миссияга турли муаллифлар турлича таъриф 1 10 беришади. Баъзилар ташкилот миссиясини гипер мақсад ёки “ мақсаднинг шундай шаклини, маълум бизнесни бошқа унга ўхшаш корхоналардан фарқини осонгина кўрсатади. Бошқаларнинг фикрига кўра корхона миссияси унинг барча ишлаб чиқариш тизими тамойиллари таърифига кўра аниқланади. Бизнинг фикримизча, ташкилот миссияси аналитик тахлил қилинаётганда, уни бизнеснинг қайси сахнасида ўйнаётган ролига кўра қабул қилинади. Бунда бизнес сахнаси тармоқлар параметри, бозор ва бизнес макро мухити билан аниқланади. Рол ишдаги омадга эришишнинг алохида белгилари ва унинг ички салохиятига кўра аниқланади. Ташкилот салохияти ресурслар ва уларни тўлдирувчи воситалар билан ўз алоқалари, ўрни ва бутун ташкилий тизимдан иборат. Компания салохиятини ўз-ўзидан компаниянинг рақобатли устунликлари шакллантиради ва айнан шунинг учун компания доимий ривожланишда бўлади. Компания салохияти компаниянинг стратегик ресурси бўлиб, унинг ноқулай макромухитда турғунликни таъминлайди, ташқи омиллар салбий таъсирини нейтралигини таъминлайди. Компаниянинг мақсад мослашуви компаниянинг ўз миссиясига эришиш учун амалга ошувчи узоқ муддатли натижа хисобланади. Бу мослашувлар ташкилот истиқболи учун мухим, чунки бу мослашувлар унинг ривожланиш йўналиши мўлжали, ютуқларни бахолашга асос, синергетик самара асоси, компания ишчиларини рағбатлантиришнг илк нуқтаси хисобланади. Мақсадлар бу компаниянинг яқин даврларда эришмоқчи бўлган ютуқлари натижаларидан иборат. Мақсадлар ташкилот олдига, унинг ташкилий тузилмаларига, шунингдек аниқ ижрочилар олдига қўйилиши мумкин. Мақсадлар мақсад мослашувидан фарқли равишда ўзининг аниқлиги, ўлчамлилиги, эришувчанлиги, миссия билан мослиги, шунингдек унга эришиш учун вақтинча чегарадан иборат. Мақсадларнинг бу фарқли жихати SMART- характеристикаси хисобланади. SMART- қуйидаги сўзларни бош харфларидан иборат: 1. Specific- шу қадар аниқ ва равшан бўлиши лозимки, уларни нотўғри ёки турлича тушунишга ўрин қолмаслиги лозим. 2. Measuruble- Барча нарсаларнин миқдорини изхор эта олиши, хатто биринчи навбатда мақсадга эришилганда, натижа қандай бўлишини назарда тутиб субъектив кутиш. 3. Achievable- хам рахбар, хам унга тобе кишилар мақсадга эришиш мумкинлигига ишончларининг мавжудлиги. 4. Related- стратегия, ташкилотнинг хўжалик мақсадлари ижрочилар манфаати ўзаро алоқаси. 1 11 5. Time-bound- эришиш муддатлари бўйича вақт шкаласида аниқланади. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling