Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Мавзу 9. Тармоқ хаёт циклининг тахлили: ADL/LC модели
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.1. ADL/LC моделининг тузулмаси ва тарихи
- Расм 9.1. Бозордаги нисбий холати ADL матрицаси
Мавзу 9. Тармоқ хаёт циклининг тахлили: ADL/LC модели
9.1. ADL/LC моделининг тузулмаси ва тарихи 9.2. Матрицадаги холатларнинг тавсифи 9.3. ADL/LC моделининг кучли ва заиф томонлари 9.1. ADL/LC моделининг тузулмаси ва тарихи ADL/LC модели бошқарув сохасида машхур бўлган Артур Д. Литтл консалтинг компанияси томонидан ишлаб чикилган. Моделнинг илк бор кулланишининг максади менежерларни стратегик режалаштириш ва тахлилининг оригинал методикаси билан таъминлашдан иборат эди. Шу билан бир каторда уларга кўп тармокли корпорациянинг уринли диверсификация фаолиятини ўрганиш учун портфель стратегиялар тахлилида кулланиладиган кучли асбобларларни ишлатиш имконияти бериб, уни кейинчалик нафакат корпоратив даражада балки алохида хужалик бугинлари даражаcида хам ишлатиш имконияти буларди. ADL мутахассислар томонидан куллаб кувватланадиган тармоқ хаёт циклининг концепциясига кура, у ривожланиш жараёнида 4 кетма кет босқичдан утади: пайдо булиш (тугилиш), ўсиш (ёки ривожланиш), туйиниш ва кариш босқичлари. ADL/LC моделининг асосий назарий холати шундан иборатки, алохида олинган корпорациянинг хохлаган бизнес тури таъкидлаб утилган хаёт цикли босқичининг бирида булиши мумкин, табийки, уни шу босқичдан келиб чиккан холда тахлил этиш максадга мувофик бўлади. Тармок хаёт цикли босқичларининг кетма кет узгаришларига қараб, маълум бизнес турларининг бошқа бизнес турларига нисбатан ракобатли холатнинг узгариши руй бериши мумкин. Бизнес тури 5та ракобатли холатнинг бирини эгаллаши мумкин: етакчилик, кучли, ижобий, махкам ва заиф холатлари. Лекин баъзи пайтларда яна бир холат (олтинчи) – хаётга чидамлилиги булмаган холат хам учрайди, лекин унга одатда эътибор берилмайди. 1 100 Расм 9.1. Бозордаги нисбий холати ADL матрицаси Хар бир бизнес турининг алохида тахлил этилишининг сабаби шундаки, ушбу тармокнинг ривожланиш босқичини ва шу тармок ичидаги унинг ракобатли холатини аниклаб олишидадир. Икки курсаткичнинг мажмуаси – ишлаб чиқариш хаёт циклининг 4 та босқичи ва 5 ракобатли холатлар – 20 хужайрадан ташкил топган ADL матрицасини ташкил этади Муайан бизнес турининг холати матрицада корпорациянинг бошқа бизнес турлари билан курсатилади. Матрицада бизнес турининг холатига қараб синчковлик билан уйланган стратегик ечимлар танлови таклиф этилади. Стратегик режалаштириш жараёни 3 та босқичда амалга оширилади. «Оддий» (табиий) танлов деб аталадиган биринчи босқичда, бизнес тури стратегияси факатгина унинг ADL матрицадаги холати қараб аникланади. «Табиий танлов» тармоги бир нечта хужайраларни камраб олади. Иккинчи босқичда, хар бир «табиий танлов» рамкасидаги энг аник бизнес турининг холати «махсуслашган танлов» характерини таклиф этади. Аммо, «махсуслашган танлов» умуман олганда стратегик маъмурият сифатида каралади, масалан, бизнес турининг ўсишига танлов йули оркали сармоялашни мисол қилиш мумкин. Учиничи босқичда, ADL моделининг стратегик режалаштириш методикаси ривожланишига кушган хиссаси синчковлик билан танлаб олинган стратегия билан ифодаланади. Бундай стратегиянинг танлови стратегик режалаштиришдан оператив режалаштиришга куйилган кадамдир. ADL хар бир «махсуслашган танлов» учун мос турдаги аниклаштирилган стратегиялар тупламини таклиф этади. Аниклаштирилган стратегиялар Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling