22
Айрим ҳолларда нарх ёрдамида рақобатлашишнинг
белгиланган
нархлардан чегирма қилиш, асосий харид қилинган товарларга бошқа
товарларини қўшиб бериш, муайян ҳолларда имтиёзли нархларни белгилаш
каби усулларидан ҳам фойдаланилади.
Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти ривожланган
мамлакатларда нарх
ёрдамида рақобат қилиш ўз ўрнига эга эмас, чунки ишлаб чиқарувчилардан
бирининг ўз маҳсулоти нархини пасайтириши унинг рақобатчиларининг ҳам
шундай ҳаракат қилишига олиб келади. Натижада
фирмаларнинг бозордаги
мавқеи ўзгармай, фақат тармоқ бўйича фойда ҳажмини камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: