Тошкент давлат иқтисодиёт университети


- Мавзу. Рақобат кучлари назарияси


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

3- Мавзу. Рақобат кучлари назарияси 
3.1. М. Портернинг рақобатнинг беш кучи назарияси
Рақобат муаммоси бугунги кунда энг кўп муҳокама қилинадиган 
мавзулардан бирига айланиб бормоқда. Чунки ички ва ташқи бозорларда 
рақобат муҳити кундан-кунга кучайиб, рақобатлашиш чегараси фирмалараро 
рақобатдан тармоқ, мамлакатлар ва ҳудудлар доирасигача кенгайиб кетди. 
Кейинги йилларда рақобат назарияси билан 
жаҳоннинг кўпгина таниқли олимлари шуғулланиб 
келмоқда, уларнинг ичида америкалик иқтисодчи 
Майкл Портернинг (1947) рақобат назариясига 
қўшган ҳиссаси энг беқиёсдир ва у бу соҳада энг 
йирик олим саналади. 
Таъсирчан 
ва 
рағбатлантирувчи, 
эркин 
иқтисодий рақобатни ривожлантириш эвазига ишлаб чиқарувчи ва 
сотувчилар устидан харидорларнинг ҳукмронлиги ўрнатилиб, бу бозор 
муносабатларининг моҳиятини белгиловчи шароит ҳисобланади.
8
 
Рақобатнинг фақат эркин бозор иқтисодиёти шароитида тўлақонли амал 
қилиши ҳамда ўз моҳиятини тўлиқ намоён эта олишини қуйидаги жадвал 
орқали кузатиш мумкин (1.1.1-жадвал). 
«Рақобат»нинг турли иқтисодиёт шароитларидаги қиёсий 
тавсифномаси 
Маъмурий-буйруқбозлик 
иқтисодиёти шароитида 
Эркин бозор иқтисодиёти 
шароитида 

Рақобат 
«социалистик 
мусобақа» билан алмаштирилиб 
келинди. 
«Рақобат» 
сўзини 
ишлатиш тақиқланар эди. 

Мусобақа ким ўзиш, ким 
яхши натижаларга эришиш учун 
бўлган қалбаки беллашув эди. 
Чунки эришилмаган ютуқ ва 
бажарилмаган 
кўрсаткичларга 
эришилиши 
«рақамлар»да 

Рақобат 
рағбатлантирувчи 
иқтисодиётни 
ҳаракатга солувчи кучдир. Шу 
сабабли у бозор иқтисодиёти 
механизмида асосий ўрин олади. 

Рақобат 
режалаштирилмайди ва қаттиқ 
назорат 
остига 
олинмайди. 
Рақобатчиликни бозордаги:

талаб ва таклиф; 
8
Абдуллаев Ё. Бозор иқтисодиёти асослари: 100 савол ва жавоб. – Т.: «Меҳнат», 1997, 57-58-б. 


38 
таъминланарди. 

Социалистик 
мусобақадаги 
мажбурий 
сафарбарлик усули: 

ташаббускорлик руҳини 
сўндирарди; 

сифатини яхшилаш ва 
ишлаб чиқариш харажатларини 
пасайтириш имконини бермас эди; 
- «ялпи маҳсулот» мафкураси 
ҳукумронлигида 
мусобақа 
кўрсаткичлари кўпинча миқдорий 
кўрсаткичларга қараб бажарилар 
эди.

нарх-наво; 

олигополия 
ва 
монополия даражаси; 

давлатнинг 
антимонопол сиёсати белгилайди. 

Рақобатда 
мажбурий 
сафарбарлик бўлмайди. Бу ерда 
ҳалол 
ва 
эркин 
иқтисодий 
рақобатни ривожлантириш эвазига
ишлаб 
чиқарувчилар 
устидан 
харидорларнинг 
ҳукмронлиги 
ўрнатилади. 
 
Таниқли америкалик олим М.Е. Портернинг 
тадқиқотларига 
кўра, 
алоҳида 
бозордаги 
рақобатнинг ҳолатини бешта рақобат кучи 
орқали тавсифлаш мумкин: 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling