Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Монопол бозорларида нарх шаклланишини бошқариш усуллари
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
7.4. Монопол бозорларида нарх шаклланишини бошқариш усуллари
Давлат мустақиллиги йилларида Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётда ва нархни шакллантиришда меъёрий-ҳуқуқий асосни қарор топтириш борасида катта ишлар қилинди. Монополияга қарши тартибга солиш турли қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Нархларнинг асосланганлигини баҳолаш учун молиявий идоралар томонидан қўлланиладиган асосий мезонлар ишлаб чиқариш таннархи ва рентабеллик даражасининг асосланганлигидир. Ишлаб чиқариш таннархининг асосланганлигини объектив аниқлаш мақсадида унинг таркиби қисмларга ажратилиб ўрганилади, у ёки бу харажатларнинг ишлаб чиқариш таннархига тўғри ёки нотўғри киритилгани аниқланади. 106 Бироқ, ҳар қандай шароитларда жамият мақсадларини бекаму-кўст таъминлай оладиган шакл – энг кам чиқимлар билан зарур ҳажмларда маҳсулот ишлаб чиқариш шакли мавжуд эмас. Одатда, хусусий мулк ва давлат назоратини уйғунлаштирган ҳолда самарали нарх ҳосил қилиш қоидаларини ўз ичига олувчи чоралар энг оқилона ҳисобланади. Шу муносабат билан, антимонопол бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида давлат нарх шаклланиши бўлиши жараёнига таъсир кўрсатиш механизмини яхшилаши лозим. Бунинг учун қуйидаги тамойилларнинг амалга оширилидга талаб этилади; - меъёрий-мақсадли, тизимли ёндашув асосида монопол маҳсулот харажатлари ва рентабеллилик даражасини тартибга солишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш; - иқтисодиётнинг устувор тармоқларида монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва рақобат муҳитини яратиш жараёнларини чуқурлаштириш; - бозорлар ахволининг доимий мониторинги юритишнинг қимматта тушадиган тизимини яратиш ва сақлаб туришдан бозор иштирокчиларининг ўзини аксилрақобат ҳаракатлар бўйича мурожаат этишларини рағбатлантиришга ўтиш. Монополистлар фаолиятини давлат томонидан хуқуқий тартибга солинишининг мақсади монополиялар ва истеъмолчилар манфаатлари балансини мувофиқлаштиришдан иборат эканини ҳисобга олиш лозим. Монополиянинг юқори иқтисодий самараси уларнинг бўлиниб кетишига йўл қўймайди, аммо бошқа томондан уларнинг назоратсиз фаолияти катта зарар келтириши мумкин, шу боис давлат монополистлар фаолиятини тартибга солишдан чекина олмайди. Давлатнинг ҳам монополистлар, ҳам бошқа хўжалик субъектлари маҳсулотларига нархларнинг шаклланиши жараёнига таъсири чораларини ишлаб чиқишда қуйидаги услубий ёндашувларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир: 107 1. Қишлоқ хўжалиги ва саноат, шунингдек, моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳалари маҳсулотларининг савдони шакллантириш мақсадида паритет (хўжалик ҳисоби) нархлари асосида нарх шаклланиши қоидаларини бошқариш. 2. Иқтисодиётнинг реал тармоғидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар учун бир хил даражада энг мақбул солиқ юкини белгилаш ва солиқ имтиёзлари берилишини тўхтатиш. Корхона табиий хомашё, электр энергияси, шунингдек, қатор бошқа ресурслардан фойдаланганда белгиланган меъёрлардан ошиб кетгандагина ундиришларнинг мазкур даражасини кўтариш мумкин. 3. Жисмоний шахслар даромади солиғининг ягона оптимал ставкасини белгилаш. 4. "Истеъмол халтаси"нинг ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб иш ҳақининг минимал соатбай ставкасини тасдиқлаш. Шундай қоида қабул қилиш керакки, унга кўра корхона банд хизматчиларнинг бир соатлик меҳ-натига минимал соатбай ставкадан паст ҳақ тўлай олмайди. 5. Маъмурий-бошқарув ходимлар ва асосий ишлаб чиқаришдаги ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича корхона харажатлари суммаси ўртасидаги чегаравий нисбатни белгилаш. 6. Қазиб олувчи ва хомашё корхоналари, табиий монополиялар, монополист-корхоналар ва бошқа айрим ижтимоий муҳим фаолият соҳалари маҳсулотлари нархлари устидан назоратни кучайтириш (нархларнинг асоссиз ошишига йўл қўймаслик мақсадида). 7. Рента тўловларининг ўсиши асосида солиқ юкини босқичма-босқич ошириш (ер ости бойликлари, сув, ер, инсоний капиталдан фойдаланганлик учун), шунингдек, соф фискал тўловлар миқдорини камайтириш баробарида атроф-муҳитни ифлослайдиган моддаларни ташлаш учун тўловларни кўпайтириш (ҚҚС, акцизлар, бож тўловлари, даромаддан чегирмалар ва ҳоказо). Монополияларни тартибга солиш чоралари ҳамда рақобатбардошликни оширишга йўналтирилган бошқа механизмларни ишлаб чиқишни давлат нарх сиёсати талаблари ва йўналишларига таянган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Download 2.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling