Тошкент давлат иқтисодиёт университети
-МАВЗУ. РАҚОБАТНИНГ ИННОВАЦИЯЛАРНИ ТАТБИҚ
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
10-МАВЗУ. РАҚОБАТНИНГ ИННОВАЦИЯЛАРНИ ТАТБИҚ
ЭТИШ СТРАТЕГИЯСИ 10.1. Инновацион инвестицияларнинг миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишдаги роли Инновацион инвестициялар такрор ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш сифатининг молиявий манбаи, ишлаб чиқарувчи кучлар ва иқтисодий муносабатлар тизими ривожланишини белгиловчи омилидир. Инновацион инвестициялар фан ва техника тараққиёти, ютуқларини амалиётга жорий қилишни ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнини таъминлайди. У аҳоли турмуш даражаси ва сифатини тўхтовсиз ошириб боришнинг ҳам зарурий шарти ҳисобланади. Шу жиҳатдан ёндашилганда инновацион инвестицияларнинг зарурлигини икки муҳим омил тақозо қилади: ижтимоий эҳтиёжлар сифат даражасининг ўсиши ва аҳоли сонининг кўпайиши. Иқтисодий ўсиш сифати жараёнини таҳлил қилиш нуқтаи назаридан ёндашилганда инновацион инвестицияларга янги корхоналарни ташкил этиш, мавжудларини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга кетадиган маблағлар, деб таъриф бериш мақсадга мувофиқроқдир. Шу муносабат билан Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни модернизациялаш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларни яратиш, амалда фаолият юритаётган техника ва технологияларни янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш инвестицион жараёнларни нечоғли тўғри ва самарали амалга оширишга боғлиқ эканлиги таъкидлаб ўтилган. Иқтисодиётда бошқарув тизими эскиргани, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизмлар ўз вақтида жорий қилинмагани ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шунингдек, технологик қолоқлик, ресурс ва энергияни тежайдиган технологиялар, муқобил энергия манбаларини татбиқ этишнинг сустлиги ҳам иқтисодий тараққиёт йўлида тўсиқ бўлмоқда. Энг ёмони, истиқболли йирик лойиҳаларни белгилаш ва амалга оширишда жиддий хатоликларга йўл қўйилгани, хорижий кредитлар 136 самарасиз ишларга сарфлангани иқтисодиёт ривожига ҳалақит бермоқда 36 . Инновацион инвестициялар макроиқтисодий даражада икки хил ҳусусиятга эга бўлади. Биринчидан, инновацион инвестициялар ўзгарувчан харажатлар тури бўлиб, у кескин ортиши ёки камайиши мумкин. Бундай ўзгаришлар ЯИМ ҳажмига тўғридан-тўғри таъсир этади. Бошқача айтганда, инновацион инвестициялар иқтисодий ўсиш сифатига нисбатан кўпроқ даражада ўзгарувчан ҳисобланади. Иккинчидан, инновацион инвестициялар асосий капиталнинг жамғарилишига олиб келади. Ишлаб чиқариш воситалари, бинолар, асбоб-ускуналар шаклидаги асосий капитал ҳажмининг ўсиши миллий иқтисодиётда иқтисодий ўсишга ва ўз навбатида ЯИМ ҳажмининг ортишига олиб келади. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар инвестициялар тармоқ таркибининг ўзгаришида ўз аксини топади. Чунки янги тармоқларнинг пайдо бўлиши, ёқилғи-энергетика мустақиллигига эришиш, ишлаб чиқаришни тубдан янгилаш инвестициялар таркиби ўзгаришини тақозо этади. Таҳлил қилинган барча йилларда инвестицияларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш мақсадларига ишлатилган. Бироқ бу ишлаб чиқариш тармоқларига йўналтирилган инвестициялар ва ижтимоий тармоқларга йўналтирилган инвестициялар ўртасидаги нисбатан ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва унинг ўсиши даврида ҳам ўзгариб турган. Жумладан, 2005 – 2010 йилларда ишлаб чиқариш мақсадларидаги инвестицияларнинг улуши бироз ўсган, бироқ 2010 – 2017 йилларда уларнинг улуши 73,7 фоиздан 66,7 фоизгача пасайган. Бу, асосан, транспорт ва алоқага йўналтирилган инвестицияларнинг динамикаси учун характерлидир. Мазкур тармоқнинг инвестициялардаги улуши 2005-2010 йилларда -24,1 % дан 29,7% гача ортган, 2010-2017 йилларда унинг улуши 29,7 фоиздан 17,1 фоизга пасайган, саноатда ишлаб чиқариш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларнинг барқарор 35,9 фоиз улушини ташкил этмоқда. 36 Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Т.// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling