Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Кичиқ бизнесни ривожлантириш рақобат муҳитини


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

14.2. Кичиқ бизнесни ривожлантириш рақобат муҳитини 
шакллантиришнинг асоси сифатида 
Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш 
жамиятни демократиялаштириш ва янгилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш 
мақсадига қаратилган бўлиб, рақобатбардош иқтисодиётни ҳар томонлама 
ривожлантиришни тақозо этади, унда эса кичиқ бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик алоҳида ўрин эгаллайди. Мамлакатимиз Биринчи Президенти 
И.А.Каримов таъкидлаганидек: "Ўзбекистонда кичиқ бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни ривожлантиришга асосий эътиборни қаратар эканмиз, шу 


192 
орқали учта муҳим масалани ечишни кўзда тутамиз. Биринчи масала – яқин 
беш-ўн йил ичида ушбу соҳада ялпи ички маҳсулотнинг 50-60 фоизини 
ишлаб чиқаришга эришиш. Иккинчи масала – бу соҳани ривожлантириш 
аҳолини иш билан таъминлаш ва унинг даромадлари ўсишининг энг муҳим 
манбаларидан бирига айланиши лозим. Доимий диққат марказимизда туриши 
керак бўлган учинчи масала – мамлакатимиздаги сиёсий, иқтисодий ва 
ижтимоий барқарорликнинг пойдевори бўлмиш кичиқ ва ўрта мулкдорлар 
синфини шакллантиришдан иборат".
1
Тадбиркорлик субъектлари, ўзининг мослашувчанлиги ва нисбатан кам 
капитал ҳаржлиги туфайли йирик корхоналарга қараганда ишлаб чиқаришни 
модернизациялаш ва маҳсулот турини янгилашни муваффақиятлироқ 
таъминламоқда, бозор талабига тезроқ мослашмоқда, ахоли бандлиги 
масаласини ҳал қилмоқда. Ўзбекистоннинг демографик хусусияти шундан 
иборатки, мамлакатда аҳоли ўсиш суръатлари анча юқори бўлиб, аҳолининг 
60 фоиздан ортиғи қишлоқда яшайди, шунинг учун бандликни таъминлаш 
масаласи анча долзарб аҳамият касб этади. 
Ўзбекистонда бизнес-муҳитни ривожлантиришга халал бераётган асосий 
камчиликларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1. Тадбиркорлар ва аҳолидан ундириладиган солиқ ставкаларининг 
юқорилиги. Кўп сонли солиқлар ва тўловлар корхона даромадининт 90 
фоизигача етмоқда, оқибатда кичиқ корхоналар қанчалик муҳим хўжалик 
аҳамиятига эга бўлмасин, инқирозга юз тутмоқда. 
2. Тадбиркор манфаатларига етарлича эътибор берилмаслиги. Бозор 
иқтисодиётини барпо этиш мантиқан "пастдан-юқорига" – тадбиркор 
манфаатларидан уни рўёб қиладиган ва унга хизмат қиладиган марказлашган 
бозор инфратузилмаси (солиқ, кредит сиёсати, банклар, биржалар ва ҳоказо) 
томон ҳаракатни тақозо этади. 
3. Тадбиркор учун тадбиркорлик фаолиятини бошлашга бошланғич 
капитални шакллантириш манбаларининг деярли йўқлиги. Кредитлаш 
1
Манба: Халқ сўзи, №28,10.02.2004 й. 


193 
масаласи тадбиркорларнинг кўпчилиги учун муаммолидир, чунки фоиз 
ставкалари жуда юқори ва тижорат банклари катта таваккалчилик борлиги 
ҳамда кафолатнинг йўқлиги сабабли бизнесга пул тикишни истамайди. 
Маҳаллий кичиқ тадбиркорликнинг ўзига хос белгиси шундан иборатки, 
бугунги кунда айнан шахсий, якка тартибдаги бизнес субъектлари сонининг 
ўз-ўзидан ортиши юз бермоқда, бошқа кичиқ тадбиркорлик шакллари эса 
анча секин ривожланмовда. Юридик шахс ташкил қилмасдан фаолият 
юритувчи кичиқ тадбиркорлик субъектлари юридик шахс ташкил қилган 
субъектларга нисбатан кўпроқ давлат имтиёзларига эга. Якка тартибдаги 
тадбиркорлик бошқа кичиқ тадбиркорлик субъектлари учун жиддий 
рақобатчига айланмоқда, бу эса уларнинг кейинги ривожига салбий таъсир 
кўрсатади ва турли хўжалик юритиш шаклларидаги кичиқ корхоналарнинг 
ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишига олиб келади. Демак, кейинчалик тадбиркорлик 
фаолиятини якка тартибда юритиш фойдали бўлиб қолади. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling