Тошкент давлат педагогика университети Х узуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи


«Ёшлар орасида миллий FOя тарFиботини ривожлантиришнинг илмий-методологик асослари»


Download 0.53 Mb.
bet10/46
Sana25.02.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1227455
TuriРеферат
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ Х

«Ёшлар орасида миллий FOя тарFиботини ривожлантиришнинг илмий-методологик асослари» деб номланган биринчи бобда узбек халки давлатчилик тарихида миллий гоянинг ривожланиш йули ва шаклланиш боскичлари, миллий гоя таргиботининг таълим-тарбия тизимида устувор урин эгаллашини таъминлаш имкониятлари, ёшлар орасида миллий гоя таргиботини амалга оширишнинг назарий йуналишлари, унинг амалиётдаги холати каби масалалар камраб олинган.
Жамиятимизнинг мафкураси хисобланган миллий гоя - бунёдкор гоялар асосида яратилди. Халкимизнинг узига хос ахлокий меъёрлари негизида шаклланган уч минг йилликдан ортик тарихий тараккиётни уз ичига олган бунёдкор гоялар изчил тизим сифатида хакикий миллий мафкурага айланди.
Мустакиллик йилларида собик совет давридаги эски маъму- рий-буйрукбозлик тизимига бардам берилиши, миллий давлатчиликни шакллантиришнинг хукукий асослари яратилиши, давлат хокимиятининг конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти тармокларига булиниши, ижтимоий ва фукаролик институтлари фаолиятининг йулга куйилиши, иктисодиётнинг эркин бозор муносабатларига утказилиши, энг мухими, жамият аъзоларини, айникса, ёшларни бир максад йулида бирлаштирувчи миллий гоянинг халк мафкурасига айланиши мамлакатда баркарор тараккиётни таъминлашга асос булди. Халкимиз хаётида «озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт» барпо этиш масаласи бош гояга айланди.
Алохида таъкидлаш зарур-ки, миллий гоянинг тарихий шаклланиш жараёнига мурожаат этмай туриб, унинг бугунги кундаги холатини тулик очиб бериш мумкин эмас.
Кадим даврлардан бошлаб шаклланган ва халк огзаки ижоди намуналари булган эртак, ривоят, макол ва достонларда миллий гоя асосларини ифодаловчи бунёдкор гоялар уз ифодасини топади. Жумладан, исломгача ва ислом маданияти амал килган даврда шаклланган бунёдкор гоялар, «Шарк ренессанси» деб ном олган Уйгониш даври гоялари ва XIX аср охири XX асрнинг бошларида маърифатпарварлик харакати заминида шаклланган миллий мустакиллик гояси хамда мустабид совет хокимияти йилларида узбек халкининг илгор вакиллари онгида яширин тарзда вужудга келган миллий озодлик гоялари бугунги жамиятимиз миллий мафкурасининг пойдевори булиб хизмат килди.
Миллий гоянинг илмий-назарий жихатлари ва амалий мазмун-мохияти Узбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан батафсил асослаб берилди. Ислом Каримовнинг «Узбекистоннинг уз тараккиёт ва истиклол йули» (1992), «Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари» (1997), «Маънавий юксалиш йулида» (1998), «Жамиятимиз мафкураси халкни-халк, миллатни-миллат килишга хизмат этсин» (1998), «Миллий истиклол мафкураси - халк эътикоди ва буюк келажакка ишончдир» (2000), «Узбекистонда демократик узгаришларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йуналишлари» (2002), «Жисмоний ва маънавий етук авлодни тарбиялаш - бош максадимиз» (2004), «Ёвуз кучлар халкимизни уз танлаган йулидан кайтара олмайди» (2004), «Юксак маънавият - енгилмас куч» (2008), «Узбекистон мустакилликка эришиш остонасида» (2011) ва «Она юртимиз бахту икболи ва буюк келажаги йулида хизмат килиш - энг олий саодатдир» (2015) номли китобларида миллий гоянинг илмий-назарий жихатлари очиб берилди.
Давлатимиз рахбари мамлакатимиз равнакига соя солаётган тажовузкор гоя ва мафкураларга нисбатан ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантириш, уларни миллий урф-одатларимиз, анъана ва тарихий меросимизга содиклик рухида тарбиялаш, умумбашарий инсонпарварлик тамойилларига хос фазилатларни шакллантириш зарурлигини, миллий гоя пировард максадимиз булган «озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт куриш» борасидаги интилишларимизнинг асосий рухий-маънавий куч-кувват манбаи булиши яъни, илмий асос сифатида таяниш зарурлигини таъкидлайди.
Миллий гоя таргиботи самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг асосий йуналишларидан бирига айланди. Узбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 18 январдаги «Миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фанини умумтаълим муассасаларига жорий этиш тугрисида»ги 1331-сонли Фармойиши асосида таълим тизимида мазкур фаннинг укитилиши узвийлик ва узлуксизлик тамойилига мувофик жорий этилди.
Бу жараён мактабгача таълим муассасаларида «Одоб дурдоналари» машгулотларида миллий гояга доир илк тушунчалар эртак ва афсоналар воситасида болаларга сингдирилади. Умумтаълим мактабларида 1-4 синфларда миллий гоя хакидаги дастлабки маълумотлар «Одобнома», «Алифбе», «Укиш», «Конституция сабоклари», «Она тили» каби укув предметларида ривоятлар, урф-одатлар, байрамлар воситасида укувчиларга етказилади. Юкори синфларда эса, яъни 5-6 синфларда «Ватан туйгуси», 7-9 синфларда «Миллий истиклол гояси ва маънавият асослари» укув фани мазмунига сингдирилган.
Академик лицей ва касб-хунар коллежларида умумтаълим фанлари булимида «Миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани 40 соат укитилиши йулга куйилган. Шунингдек, «Маънавият асослари», «Жахон тарихи», «Узбекистон тарихи», «Узбекистон конституцияси», «Она тили ва адабиёти», «Шахс ва жамият» фанлари дастурида миллий истиклол гоясига доир масалалар камраб олинган.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тугрисидаги» 451-сонли карорига асосан, «Республика маънавият ва маърифат Кенгаши»га Узбекситон Республикаси Бош вазири раислик киладиган булди. Шу билан биргаликда мазкур карорга асосан Миллий гоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири миллий манфаатларимиз, хаёт тарзимизга зид булган зарарли гоялар ва мафкуравий хуружларнинг мохиятини очиб бериш, тобеликка каратилган мафкуравий хатарларга карши самарали кураш олиб бориш, ёшлар онгига миллий тафаккур ва соглом дунёкараш асосларини сингдириш, уларни онгли яшаш, уз фикрига эга булиш, турли маънавий тажовузларга карши собит тура олишга кодир булган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йуналтирилган илмий-амалий тавсиялар тайёрлашдан иборатдир.
Бугунги кунда миллий гояни тадкик этишга доир масалалар фалсафа, сиёсатшунослик, социология, тарих каби фанлар тизимида илмий-назарий жихатдан кенг урганилмокда, шу билан бирга миллий гояни ёшлар онгига сингдириш ва таргибот самарадорлигини ошириш муаммоси педагогика фани олдига куплаб илмий муаммоларни тадкик этишни талаб килмокда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотларнинг мазмуни, тараккиётнинг узбек модели, «Кучли давлатдан кучли жамият сари» концепциясига асосаланди. Шу жихатдан нодавлат жамоат бирлаш- маларининг тизимида, хусусан мамлакатимиздаги олти миллиондан ортик ёшлар оммасини аъзо сифатида бирлаштириб турган Узбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати тизимида миллий гоя таргиботи самарадорлигини янада ошириш педагогик муаммо сифатида илмий-тадкикот ишларини ташкил этишни такозо этади.
Маълумки, гоя - инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга булган, рухиятга кучли таъсир утказиб, жамият ва одамларни харакатга чорлайдиган, максад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикрдир. Илмий тадкикот жараёнида «миллий гоя таргиботи самара- дорлигини ошириш» атамасига илмий таъриф берилиб, унинг педагогик мазмуни, бош ва асосий гояларини ёшлар онига сингдириш ва самарадорлигини оширишга доир даражасини белгиловчи мезонлар илмий- амалий жихатдан асослаб берилди. Илмий тахлиллар натижаларига кура, «миллий гоя таргиботи самарадорлигини ошириш» - хар кандай тажовузкор мафкураларга карши курашда инсоннинг маънавий дунёсини белгиловчи фидоийлик, адолатпарварлик, инсонпарварлик, багрикенглик каби юксак фазилатларни шакллантирувчи ижтимоий-педагогик жараён булиб, у инсон ва жамият хаётининг тараккиётида мухим тарбиявий омил булиб хизмат килади, деган таъриф берилди.
Миллий гоя таргиботининг назарий ёндашувларга асосланиб, миллий гоя таргиботи самарадорлигини ошириш жараёнида куйидаги вазифаларни хал этиш зарурияти мавжуд деган фикрга келдик:
мустакиллик йилларида жамиятимиз хаётида шаклланган миллий гояни кенг таргиб этиш, унинг хаётбахш, адолатли, ривожлантирувчи жихатларини ёшлар онгига сингдириш, бунда энг кулай таълим-тарбия усуллари, методлари, технологияларидан фойдаланиш, шу жараёнда фикрлар ва ёндашувлар ранг-баранглигига алохида эътибор каратиш, ёшларда юксак маънавият ва мафкуравий собиткадамликни шакллантириш;
жамиятимизнинг асосий ривожлантирувчи кучи хисобланган ёшларни ягона гоя атрофида бирлаштириш ва шунга доир маънавий таълим-тарбия куламини кенгайтириш;
ёшларнинг манфаатлари ва орзу-умидларини ифодалайдиган, уларни ягнона максад сари жипслаштирадиган ва ривожланишлари учун кенг йул очадиган ёшлар жамоаларининг фаолиятини уйгунлаштириш;
ёшларни узбек халкининг миллий менталитетидан келиб чиккан холда шаркона демократия принципи асосида тарбиялаш ва бу жараённинг узлуксизлигини таъминлаш, уларни турли манфаат, максад ва интилиш- ларини ифодаловчи гояларга муносабат билдира олишга ургатиш;
ёшларни мустакил мамлакатимиз хаётига каратилган тажовузкорона кайфиятлар, хусусан, куч ва макр-хийла ишлатиш, куллик психологиясини сингдириш, ёт гоя ва кадриятларни таргиб килишга нисбатан эхтиёткорона муносабатда булиш тажрибасини шакллантириш;
ёшлар калбида эзгулик, хамжихатлилик, хамкорлик, багрикенглик, тотувликка интилиш туйгуларини карор топтириш.
Юкорида баён килинган фикрларга асосланган холда ёшларга миллий гоянинг умуммиллий мафкурага айланишини тушунтириш; турли мафкураларнинг миллий гоя ривожланишига таъсири ва узаро богликлигини аник мисоллар ёрдамида етказиш; жамиятнинг ривожланиш жараёнида миллий мафкуранинг тарбия концепциясига айланиши хакида маълумот бериш; уларни миллий мафкуранинг узбек халки ва Узбекистон жамияти тараккиётига курсатадиган таъсири англатиш педагогик таълим-тарбия жараёнининг устувор максадларидан бирига айланиши керак, деган хулосага келдик.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling