Тошкент давлат педагогика университети Х узуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи


Тадкикот натижаларининг апробацияси


Download 0.53 Mb.
bet9/46
Sana25.02.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1227455
TuriРеферат
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
Bog'liq
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ Х

Тадкикот натижаларининг апробацияси. Тадкикот ишининг асосий натижа ва илмий хулосалари «Ижтимоий-маданий фаолият: ривожланишга доир инновацион ёндашувлар» (Россия, 2009), «XXI асрда ижтимоий- гуманитар фанлар» (Россия, 2013), «Захириддин Мухаммад Бобурнинг жахон маданияти тарихида тутган урни» (Тошкент, 2013), «Урта махсус, касб-хунар таълими тизимига рахбар хамда педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг муаммо ва ечимлари» (Тошкент, 2013), «Амударё цивилиза- цияси жахон маданияти тизимида» (Термиз, 2014) мавзусидаги халкаро илмий-амалий конференцияларда хамда «Узбекистон Республикасида ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг долзарб масалалари» (Термиз, 2013), «Вояга етмаганларни турли маънавий тахдидлар ва информацион хуружлардан химоя килишнинг долзарб масалалари» (Фаргона, 2014), «XXI аср - интеллектуал авлод асри» (Бухоро, 2014) мавзусидаги республика илмий- амалий конференцияларида шунингдек, «Оила институтини мустахкамлашда фукаролар узини узи бошкариш органларининг роли» мавзусидаги халкаро илмий-амалий давра сухбати»да (2012 йил 22-26 ноябрь), Олий таълим муассасалари талабаларининг сиёсий ва хукукий билимларини мустах- камлаш максадида утказилган «Тафаккур синовлари» республика танловида (2013 йил 21 ноябрь), «Ватан равнаки йулида бирлашайлик!» шиори остида олий таълим муассасаларидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати бошлангич ташкилот етакчиларининг республика форумида (2014 йил 8-13 ноябрь), «Биз буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида утказилган ёшлар фестивалида (2016 йил апрель-июнь) иштирок этиш хамда маърузалар укиш оркали апробациядан утказилди.
Тадкикот натижаларининг эълон килиниши. Диссертация мавзуси буйича жами 23 та илмий иш чоп этилган, шулардан, 2 та монография, Узбекистан Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 13 та макола хамда 8 та илмий-назарий конференцияларда нашр этилган.
Диссертациянинг хажми ва тузилиши. Диссертация кириш, турт боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар руйхати хамда иловалардан иборат булиб, асосий матн 260 сахифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш кисмида илмий тадкикотнинг мавзуси ва унинг долзарблиги асосланган булиб, тадкикот ишининг максади ва вазифалари, объекти ва предмети аникланган, илмий ишнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг мухим йуналишларига мослиги курсатиб утилган. Шу билан биргаликда диссертациянинг илмий янгилиги, амалий натижалари ва уларнинг ишончлилиги, ишнинг назарий ва амалий ахамияти, эришилган натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, илмий нашрларда эълон килинганлиги, ишнинг тузилиши борасидаги маълумотлар киритилган.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling