Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
халқ таълими тизимида ўзаро узвий ҳамкорликда ишлайдиган ўқитиш
сифати мониторинги хизмати ташкил этилган;
«Ҳудудий
халқ
таълими
бошқарув
идоралари
ва
таълим
муассасаларининг рейтингини аниқлаш тўғрисида»ги Низом ишлаб
чиқилган;
мониторинг ва методик хизмат кўрсатиш ходимларининг касбий
компетентлигини ривожлантириш мақсадида «Методист мактаби» фаолияти
ташкил этилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида ички ва ташқи назоратни амалга
оширишнинг автоматлаштирилган тизими яратилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги қўлланилган ёндашув,
усуллар ва назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олингани,
келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишлари самарадорлигининг
математик статистика методлари воситасида асосланганлиги, хулоса, таклиф
ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг
ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти таклиф этилган моделлар, механизмлар,
таркибий тузилмалар, ўқитиш сифатини аниқловчи кўрсаткичлар тизимидан,
таълим муассасалари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг
рейтингини аниқлашни ўқитиш сифати кўрсаткичлар тизими асосида ягона
ёндашув асосида ташкил этиш, умумтаълим фанларининг давлат таълим
стандарти ва ўқув дастурларини компетенциявий ёндашув асосида
такомиллаштириш, ўқитиш сифати мониторингини автоматлаштиришда
фойдаланилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти умумий ўрта таълим
тизимида ўқитиш сифати мониторингини янада такомиллаштириш бўйича
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар дастурларини тайёрлаш,
умумий ўрта таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган умумтаълим
фанлари бўйича давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, ўқитиш
сифати мониторинги механизмини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |