Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи


Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/52
Sana18.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1566579
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   52
Bog'liq
vaxobov

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 54 та илмий иш чоп этилган, шулардан, 1 та монография, 
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган 
илмий нашрларда 18 та мақола, жумладан, 16 таси республика ва 2 таси 
хорижий журналларда нашр этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, 
тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан 
иборат. Диссертациянинг ҳажми 260 бетни ташкил этади. 
 


14 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, диссертациянинг мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар 
шарҳи ва муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг 
мақсади ва вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети аниқланган, ишнинг 
фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги 
кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг 
ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий 
этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасидаги маълумотлар 
киритилган.
Диссертациянинг «Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати 
мониторингининг назарий-методологик асослари» деб номланган 
биринчи бобида ўқитиш сифати мониторинги ва унинг жараёнлари бошқарув 
объекти сифатида тавсифланган, ўқитиш сифати, мониторинг ва 
моделлаштиришга оид ёндашувлар, тадқиқот муаммосининг мамлакатимизда 
ва хорижда ўрганилганлиги ҳақидаги маълумотлар илмий-педагогик
нуқтаи-назардан таҳлил қилинган.
Интеллектуал ривожланган, рақобатбардош баркамол шахс — узлуксиз 
таълим-тарбия жараёни ва сифатли педагогик хизматлаpининг натижасидир. 
Шунга кўра, ўқитиш ва унинг пиpоваpд натижалаpи, таълим олувчилаpнинг 
билими ва касб малакаси даpажасининг замонавий талабларга мос келадиган, 
бола шахсини ривожлантириш тамойилларига асосланган ўқитиш сифати 
мониторингини амалиётга жорий этиш талаб этилмоқда.
«Ўқитиш сифати мониторинги» атамаси мамлакатимизда илк бор 
Вазиpлаp Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги «Узлуксиз таълим тизими 
учун давлат таълим стандаpтлаpини ишлаб чиқиш ва жоpий этиш 
тўғpисида»ги ва 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий 
ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорларида ўз аксини топган. 
Ўқитиш сифати мониторинги таълим жараёни субъектларини таълим 
хизматларининг сифати, ўқув-тарбия жараёнининг моддий-методик 
таъминоти, таълим бошқарувининг ҳуқуқий-меъёрий, стратегик, технологик, 
ташкилий жиҳатларининг ҳолати, уларни такомиллаштириш бўйича тизимли 
маълумотлар билан таъминлайди. 
Тадқиқот натижалари асосида ўқитиш сифати мониторинги — таълим 
мақсадлари ва эришилган натижаларнинг ўзаро мувофиқлигини, сифатга 
таъсир этган омилларни аниқлаш, ўқув-тарбия жараёнини коррекциялаш ва 
унинг кейинги ҳолатини башоратлаш имконини берувчи педагогик жараён 
деган хулосага келинди.
Моделлаштириш инсон фаолиятининг турли соҳаларида кенг 
ишлатилиб, асосан олинган маълумотлар бўйича самарадор ечимлар қабул 
қилиш жараёнида, лойиҳалаш ва бошқариш соҳаларида қўлланилади. 
Моделлаштиришдан мақсад ташқи муҳит ва ўзаро алоқада бўлган объектлар 
ҳақидаги маълумотларни олиш, ишлатиш, тасвирлаш ва қайта ишлашдир. 


15 
Бунда модель объект ҳолати хоссалари ва қонуниятларини ўрганиш учун 
восита сифатида иштирок этади. 
Ўқитиш сифати мониторинги моделининг асосини стандартлар, 
ижтимоий буюртма ҳамда меҳнат бозорида мутахассисларга қўйилган 
эҳтиёж ташкил этиши, методологик ёндашувлари мавжуд бўлиши лозим. 
Моделнинг бошқа функционал структураси таркибий қисмлари модел 
предметларининг ўзаро мантиқан боғлиқлиги, алоқадорлигини ёритиб 
бериши, 
моделлаштириш 
субъектлари 
ва 
таълим 
жараёни 
иштирокчиларининг таълим муҳитидаги боғлиқлигини акс эттириши керак.
XXI асрда дунёнинг ривожланган давлатларида таълим мазмунини 
модернизация қилишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида таълимда 
компетенциявий ёндашувни жорий этиш масаласига асосий эътибор 
қаратилмоқда. Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим – ўқувчиларда 
эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ўз шахсий, касбий ва ижтимоий 
фаолиятларида амалий қўллай олиш лаёқатларини шакллантиришга 
йўналтирилган таълим ҳисобланади.
Амалиётда 
фойдаланилаётган 
тизимли-фаолиятли 
ёндашувга 
асосланган давлат таълим стандартлари жамиятнинг ижтимоий-маънавий ва 
маданий тараққиёти ҳамда Ўзбекистонни 2030 йилгача ривожлантириш 
стратегияси талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Тадқиқот натижалари 
Ўзбекистонда замонавий таълим парадигмаси сифатида компетенциявий 
ёндашувга асосланган таълимнинг илмий-назарий ва методологик 
асосларини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди. 
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчиларнинг 
умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлигининг зарур ва етарлича 
даражасини ҳамда таълим муассасалари битирувчиларига нисбатан 
қўйиладиган малака талабларини, ўқув юкламасининг зарур ҳажмини, 
таълим муассасалари фаолиятини ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш 
тартиби ва механизмини белгилайди ҳамда ўқув режа ва дастурлар, 
дарсликлар, қўлланмаларни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.
Давлат таълим стандартининг таркибий қисмларига қуйидагича изоҳ 
бериш мумкин:
давлат таълим стандартининг ядроси ҳисобланган узлуксиз мажбурий 
таълим тизимининг босқичларига қўйиладиган мажбурий минимал талаблар – 
ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва компетентлилик 
даражасига қўйиладиган талаблар; 
узлуксиз мажбурий таълим тизимининг мажбурий минимал таълим 
мазмуни ва эгалланадиган компетенциялар – ўқувчиларнинг таълим-тарбия 
мақсадларига қаратилган турли хатти-ҳаракатларни бажаришга имкон 
берадиган назарий билимлар, амалий кўникма, малака ва шахсий фазилатлар 
йиғиндисидир.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда компетенциявий ёндашувга 
асосланган умумий ўрта таълимнинг умумтаълим фанлари бўйича давлат 
таълим 
стандартлари 
ўзаро 
алоқадорликда 
бўлган 
бир 
нечта 
компонентлардан ташкил топади 
(1-расм).


16 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling