Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи
Давлат таълим стандартларининг компонентлари
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
vaxobov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитиш сифати мониторинги модели, унинг параметр ва индикаторларини ишлаб чиқишнинг назарий-методологик асослари»
Давлат таълим стандартларининг компонентлари
Умумий ўрта таълимнинг умумтаълим фанлари бўйича компетенциявий ёндашувга асосоланган давлат таълим стандартларининг концептуал модели Таълим сифати мониторинги тизими Миллий ва халқаро мониторинг тадқиқотлари Таълим муассасалари аттестацияси Якуний давлат аттестацияси ва босқичли назорат 17 Диссертациянинг «Ўқитиш сифати мониторинги модели, унинг параметр ва индикаторларини ишлаб чиқишнинг назарий-методологик асослари» деб номланган иккинчи бобида умумий ўрта таълимнинг ўқитиш сифати мониторинги модели ва унинг ўқитиш сифати кўрсаткичлар тизими замонавий ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган ва жараённи ташкил этиш механизмлари илмий таҳлил этилган. Тадқиқот натижаларига кўра, ўқитиш сифати мониторингининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат эканлиги аниқланди: а) ўқитиш сифати кўрсаткичлари тизими орқали синфлар ва фанлар кесимида ўқитиш сифатини тизимли баҳолаш, қиёсий таҳлиллар тайёрлаш; б) ўқитиш сифати динамикасини таққослаш, унга таъсир этган шарт-шароит ва омилларни аниқлаш; в) турли педагогик технологияларнинг қўлланилиши натижаларини ўзаро таққослаш, самарадорлиги юқори деб топилганларини оммалаштириш; г) мониторинг натижаларига кўра комплекс чора-тадбирларни белгилаш; д) мониторинг натижалари асосида жамият, илм–фан, технологиянинг ривожланиши билан боғлиқ равишда талаблар асосида ДТС, ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуаларга ўзгартиришлар киритиш ва бошқалар. Ўқитиш сифатини самарали бошқариш ва баҳолаш аввало, жамиятнинг энг муҳим эҳтиёжи ҳисобланган таълимнинг узлуксизлиги, узвийлиги, ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилганлиги, бир сўз билан айтганда, «Ҳаёт давомида сифатли таълим олиш» парадигмасидан келиб чиқиб, замонавий шахсга, рақобатбардош мутахассисни тарбиялашга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнининг умумий ўрта таълим муассасасида ўқитиш сифати мониторингининг концептуал модели асосида ўқитиш сифати мониторинги шартли равишда вертикал ва горизонтал бошқарув муносабатларига кўра икки турга бўлинади: ички (микро) ва ташқи (макро) мониторинг. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш сифати мониторинги тушунчасининг педагогик мазмуни ўқувчилар томонидан ДТСда белгиланган талабларнинг бажарилишини тизимли кузатиш, таълим сифатига таъсир этган омилларни аниқлаш, унинг кейинги ҳолатини башоратлаш ҳамда тегишли чора-тадбирларни режалаштириш имконини берувчи жараён ҳисобланади. Ўқитиш сифати мониторинги жараёни асосан ўзаро мантиқий боғланган учта босқичдан иборат бўлади: баҳолаш босқичи – давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилиши, уларга таъсир этган омилларни кузатиш, аниқлаш, натижаларни қайд этиш; таҳлил босқичи – кузатув ва баҳолаш натижалари умумлаштирилади ва мавжуд ҳолат бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрланиб, аниқланган бўшлиқларни тўлдиришга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқилади; Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling