Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/52
Sana18.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1566579
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52
Bog'liq
vaxobov

 
 
3-расм. Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати 
мониторингининг автоматлаштирилган ахборот бошқарув тизими 


21 
Диссертациянинг «Ўқитиш сифати мониторинги моделининг 
самарадорлиги» деб номланган тўртинчи бобида таклиф этилган 
моделлаштириш ва такомиллаштириш самарадорлигини аниқлаш бўйича 
тажриба-синов ишларининг натижалари келтирилган.
Педагогик тажриба-синов ишларининг самарадорлиги унинг махсус 
дастур асосида олиб борилганлиги, тажриба-синов майдончаларининг 
географик жойлашуви, педагогик шарт-шароитларнинг мақбуллиги, сифат 
даражасини белгиловчи мезонларнинг ишлаб чиқилиши ва олинган 
натижаларнинг математик-статистик таҳлили билан таъминланди.
Тажриба-синов ишлари тўрт босқичда: тажриба-синов ишлари бўйича 
аниқловчи 
(2008-2010), 
таъкидловчи 
(2011-2012), 
шакллантирувчи
(2012-2013), якунловчи (2014-2015) босқичдан иборат бўлиб, Ўзбекистон 
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси халқ 
таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят халқ таълими бошқармалари, 
таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш 
туман(шаҳар) бўлимлари ҳамда республиканинг барча ҳудудларидаги 28 та 
умумий ўрта таълим муассасаларида ўтказилди. Тажриба-синов ишларининг 
асосий фарази — ўқитиш сифати мониторингининг моделлаштирилиши, 
давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида 
такомиллаштирилиши, ўқув-тарбия жараёнига таълим сифати кўрсаткичлар 
тизими талаблари асосида киритилган янгиликлар таълим самарадорлигини 
таъминлайди. Тажриба-синов ўтказилган даврда яратилган шароитлар
назорат ва тажриба гуруҳлари таркибининг ўхшашлигини эътиборга олинган 
ҳолда натижалар 2015 йилда ўқув жараёнига жорий қилинган 
янгиликларнинг таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан таққосланди.  
Мониторинг назорат ва тажриба-синов мактабларида ўқитиш сифати 
мониторинги модели асосида таълим сифати қай даражада ўзгарганлигини 
аниқлаш мақсадида амалга оширилди. Мониторинг жараёнида олинган 
кўрсаткичлар биринчидан ўзаро таққосланди, иккинчидан улар меъёрий 
кўрсаткичлар билан солиштирилди (1-жадвал).

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling