Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
vaxobov
ХУЛОСА
«Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторинги моделини такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди: 1. Сўнгги йилларда амалга оширилган илмий изланишлар мамлакатимиз умумий ўрта таълим тизимининг ривожланиш стратегияси ҳамда унинг самарадорлигини аниқлайдиган ўқитиш сифати мониторинги моделини такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатди. Ўқитиш сифати мониторинги таълим мақсадлари ва эришилган натижаларнинг ўзаро мувофиқлигини ҳамда уларга таъсир этган омилларни аниқлаш, ўқув-тарбия жараёнини коррекциялаш ва кейинги ҳолатини башоратлаш имконини берувчи педагогик жараён сифатида белгиланди. 2. Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторинги моделини такомиллаштириш бир неча ўзаро алоқадор, педагогик, психологик ва ижтимоий жиҳатдан маълум даражада мустақил тушунчаларнинг узвий муносабатидан ташкил топганлиги, ўқитиш сифати, мониторинг ва модель тушунчаларининг илмий тавсифлари қиёсланиб, мониторинг механизми ҳамда технологиялари илмий-методик жиҳатдан илмий асосланди. 3. Мониторинг технологияларининг назарий-методологик жиҳатдан асосланганлиги ўқувчиларнинг ёш ва психо-физиологик хусусиятларига мос равишда таянч, умумтаълим фанларига оид умумий ҳамда фанлараро интеграциялашган компетенцияларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш ва коррекциялаш имконини берди. 4. Ўқитиш сифатини баҳолашнинг мустақил йўналиши сифатида халқаро баҳолаш тизимлари асосида ўқувчиларнинг ўқув ютуқларини миллий баҳолаш тизими ривожланиб, нафақат ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари, балки уларнинг фанларга бўлган муносабатлари, қизиқишлари ҳамда ўқиш майлларини таҳлил қилиш, таълим тизимлари стратегияларини ривожлантиришга хизмат қилди. 5. Мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан тараққий этиши ҳамда дунёнинг ривожланган давлатлари қаторидан ўрин эгаллашининг муҳим шарти таълим тизимига ўқитиш сифати ҳолатини ахборот-коммуникация технологиялари асосида диагностика қилиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берувчи мониторингнинг такомиллаштирилган ички ва ташқи модели ишлаб чиқилди. 6. Ўқитиш сифати мониторинги модели умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажариш динамикасини ҳамда унга таъсир этган омилларни аниқлаш; мониторинг натижаларига кўра ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш ҳамда сифатли таълим-тарбия жараёнини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш; 26 мониторинг натижалари, давлат, жамият, фан ва техника, технологиянинг ривожланиши билан боғлиқ равишда зарур талаблар асосида давлат таълим стандартлари шарҳлари ва ўқув дастурларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш; турли педагогик технологияларнинг қўлланилиши натижаларини ўзаро таққослаш; ўқитувчиларнинг таълим жараёнида илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологиялари, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги бўшлиқларни аниқлаш, уларни тўлдириш йўлларини белгилашни мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; ўқитувчилар томонидан малака тоифа талабларининг бажарилишини аниқлаш; ўқитувчилар, таълим муассасалари, ҳудудий халқ таълими бошқаруви органларининг таълим сифати кўрсатгичлари асосида рейтингини аниқлаш; ўқувчи, таълим муассасаси ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг таълим-тарбия сифатига оид ҳолатини аниқлашга оид педагогик шарт-шароитларни яратиши натижасида ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга эришилди. 7. Ўқитиш сифати мониторинги моделини такомиллаштириш натижасида таълим сифатига таъсир этган омиллар аниқланиб, туркумлаштирилади. Натижада ўқувчиларнинг оилавий шароитлари, ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва касб маҳорати, мактаб раҳбариятининг таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш соҳасидаги фаолияти, мактабларда фан методбирлашмаси ва методика кенгашлари фаолияти, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси ва улардан самарали фойдаланиш ҳолати, ўқитувчиларга кўрсатилаётган методик ёрдам ва улар малакасини ошириш сифатига боғлиқ омиллар аниқланиб, таълим- тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш параметрлари белгиланади. Бу эса ўқувчиларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ривожлантиришга хизмат қилади. 8. Ўқитиш сифати кўрсаткичлари тизимида: таълим-тарбия жараёнининг натижавийлиги; соғлом ва хавфсиз таълим муҳити; оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлиги; таълимнинг инклюзивлиги; таълимда гендер сезгирлик принципларининг таъминланиши ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини кафолатлайди. 9. Таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқитиш сифатининг ҳолати диагностикасини амалга ошириш, коррекциялаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берувчи ўқитиш сифати мониторингининг моделини амалиётга жорий этиш ўқув- тарбия жараёни самарадорлигини кафолатлаш имконини берди. 10. Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторингининг автоматлаштирилган ахборот бошқаруви ўқитиш сифати кўрсаткичлари асосида реал вақтда мунтазам ва тизимли ахборотлар орқали бошқарувнинг самарали ташкил этилишини таъминлайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling