Тошкент дaвлaт педaгогикa университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи dss
Download 177.07 Kb.
|
11 01 2023 автореферат Нурматова И Т 2 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аниқлаштирувчи
- Шакллантирувчи
Аниқлаштирувчи босқичда қуйидаги вазифалар ҳал этилди:
- педагогик амалиётда мусиқали-саҳналаштириш фаолиятларида мактабгача катта ёшдаги болаларни ижодий фаоллик сифатларини шакллантиришнинг ҳолатини ташхис этиш; - мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаоллик сифатларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; - мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаоллик шаклланганлигини дастлабки даражасини аниқлаш. Аниқловчи тажриба-синов ишларининг дастлабки босқичида анкета, суҳбат, кузатиш, мавжуд педагогик амалиётни таҳлил этиш асосида мусиқали-саҳналаштириш фаолиятларида мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаоллик сифатларнинг шаклланганлик ҳолати ҳақидаги бирламчи маълумотлар қўлга киритилди. Аниқлаштирувчи тажриба-синов ишлари жараёнида мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаоллик сифатларни шакллантиришда қатор муаммоларнинг мавжудлиги аниқланди. Жумладан: тарбиячиларнинг аксарияти театри санъати ва унинг тарихидан яхши хабардор эмас; мусиқали саҳналаштириш турлари, ташкил этишнинг шакл ва воситалари, тарбиявий имкониятларини аниқ тавсифлаб бера олишмайди; мусиқали саҳналаштириш фаолиятини ташкил этишда болалар фаолиятини тўғри режалаштира олишмайди; мусиқали саҳналаштириш фаолиятини ташкил этиш жараёнида эртакларни оқилона танлаш ва саҳналаштириш малакалари яхши ривожланмаган; тадқиқот объекти сифатида танланган айрим мактабгача таълим ташкилотларида деярли мусиқали театридан фойдаланилмайди. Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида таълимий тажриба-синов ишлари жараёнида қуйидаги вазифаларни ҳал этиш мақсад сифатида белгиланди: мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида театри воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаоллик сифатларини шакллантириш моделини такомиллаштирилди, артпедагогика воситасида болаларда ижодий фаоллик шакллантириш йўлларини кўрсатиб берилди. Аниқловчи тажриба-синов ишларининг дастлабки босқичида анкета, суҳбат, кузатиш, мавжуд педагогик амалиётни таҳлил этиш асосида мусиқавий- воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаоллик сифатларнинг шаклланганлик ҳолати ҳақидаги бирламчи маълумотлар қўлга киритилди. Шакллантирувчи тажриба-синов ишлари босқичида қуйидаги вазифалар амалга оширилди: мусиқали сахналаштириш фаолиятларида мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантириш модели таълим-тарбия жараёнларига татбиқ этилди; мусиқали саҳналаштириш асасида фаолиятлар ташкил этилди; тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган мезонларга асосланиб анкета сўровлари ва методикалар мажмуи танланди ва синовдан ўтказилди. Болалар фаолиятини бевосита ва билвосита кузатиш ҳамда ижодий фаоллик сифатларнинг шаклланганлигини аниқлашга доир бизгача ишлаб чиқилган кўрсаткичларга асосланиб, мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаоллик сифатларнинг шаклланганлигини баҳолашнинг қуйидаги мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилди: 1.Барқарор мотивaцияни шакллантириш. Ушбу компонент қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади: -мусиқали театр фаолиятига доимий қизиқишни шакллантириш; -ижодий мустақилликнинг намоён бўлиши, фаолият йўналиши ва турини эркин танлаш. Download 177.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling