Тошкент дaвлaт педaгогикa университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи dss
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 177.07 Kb.
|
11 01 2023 автореферат Нурматова И Т 2 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми.
- ДИССЕРТAЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш
- “Мактабгача катта ёшдаги болаларда мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаолликни шакллантиришнинг назарий асослари
- Мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантиришнинг педагогик шарт шароитлари
Тадқиқот натижаларининг апробацияси.Мазкур тадқиқот натижалари 2та ҳалқаро ва 2та республика илмий-амалий-конференцияларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.Диссертация мавзуси бўйича жами 17та илмий иш,жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялари асосий илмий натижалари чоп этилган илмий нашрларда 4 та мақола, шундан 2тачи республика, 2таси хорижий журналларда нашр этилган. Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертaция таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертaциянинг асосий ҳажми 120 бетни ташкил этади. ДИССЕРТAЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида ушбу тадқиқот мцаммосининг долзарблиги ва зарурияти асосланган, ишнинг мақсади, вазифалари ва обьекти ҳамда предмети тавсифланган, диссертaция мавзусининг долзарблиги асосланган, тадқиқот ишининг янгилигимуаммонинг ўрганилганлик даражаси, ва малий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган,тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги, нашр қилинган ишлар ва уларнинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертaциянинг биринчи боби “Мактабгача катта ёшдаги болаларда мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаолликни шакллантиришнинг назарий асослари” деб номланган бўлиб, унда изланишнинг тушунчавий аппарати таҳлил қилиниб, асос бўлувчи, "ижодий фаоллик","мусиқий қобилиятлар","мусиқий-саҳналаштирилган фаолият" тушунчаларининг мазмун-моҳияти асосланган. Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий фаоллигини шакллантиришнинг амалиётдаги аҳволи кабилар таҳлили қилинган. Ижодий фаолликни таърифлашда турлича ёндошувлар мавжуд бўлиб, ижодий фаолликни шакллантириш муаммоси замонавий педагог ва психологларнинг асарларида ўрганилган. Ушбу муаммо билан шуғулланган муаллифлар орасида Л.С. Виготский, М. Воллах, Н. Коган, А. Страунинг, Г.Буш, Дж.Смит, Б.П.Никитин, С.Л.Новосёлова, Е.В.Зворигина, Н.Ф.Комарова, Б.Н.Заика ва бошқаларни айтиш мумкин. Ушбу тадқиқотчиларнинг асарларида мактабгача ёшдаги болаларнинг мусиқий ва театр фаолиятида ижодий қобилиятларини шакллантириш шартлари муаммоси ишлаб чиқилган. Ижодий фаолликни шахснинг ўзига хос хусусиятлари деб билган олимлар, бу тушунчалар ўзаро боғлиқлиги ва шахснинг ижодий фаоллиги сифатида кўриб чиқилишини таъкидлайди. Г.С.Виноградов ижодий фаолликни ўзига хос яратувчанлик, янгилик, ижод сифатида фаолият ва мулоқотда намоён бўладиган шахс хусусияти деб билади. В.С.Безрукова ижодий фаоллик - бу шахснинг у ёки бу тузилмалар, ҳодисалар асосидаги тамойилларни аниқлаш, ўз ташаббуси билан мустақил ҳаракатларни белгилаш, билим, кўникма ва қобилиятларни бир соҳадан бошқасига ўтказиш қобилиятидир,деб ҳисоблайди. А.Г.Ковалёвнинг таъкидлашича, ижодий фаоллик бой, кўп қиррали тажриба ва қобилиятларга эга бўлган инсонга хос хусусият бўлиб, мактабгача ёшдаги болалар фаол бўлган ҳолда ижодий фаоллик учун катта имкониятларга эга бўлади. Д.Б.Богоявленская ижодий фаолликни ривожлантиришга ёрдам берадиган педагогик шартларни белгилаб, мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий фаоллигини шакллантириш учун педагог ва таълим ташкилотига қўйиладиган талабларни кўрсатиб ўтади. Сўнгги пайтларда мактабгача таълимда мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий фаоллигини шакллантириш муаммоларига катта қизиқиш уйғонмоқда. У.Зотова ўз тадқиқотида ижодий фаолликни “тегишли педагогик шароитлар ва самарали фаолиятда тўлиқ ривожланадиган шахснинг интеллектуал имкониятлари ва эмоционал соҳаси хусусиятларининг бирлашуви” деб таърифлайди. Мусиқали ва саҳналаштирилган ижод: ҳис-туйғули-образли, ифодали-ҳаракатчан, креатив фаолиятнинг ўзаро боғлиқлиги асосида юзага келади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг саҳна ижодини ривожлантириш (Л.С. Выготский, А.П. Ершова, К.С. Станиславский ва бошқ.) ва театрлашган фаолияти (Т.Н. Доронова, М.В. Ермолаева, Е.А. Медведева, Л.С. Фурмина ва бошқ.) тўғрисидаги назарий фикрларига таянган ҳолда, мактабгача катта ёшдаги болаларнинг мусиқий-саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаоллигини шакллантириш жараёнида уларнинг ижодий фаоллашига туртки бўлувчи саҳналаштириш элементлардан фойдаланиш мумкин. Мактабгача таълим ташкилотида мусиқали саҳналаштирилган фаолияти - мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳис-туйғулари, фантазиялари, тасаввурлари, хотиралари, шунингдек, кўплаб кўникмалар ва қобилиятларни (коммуникатив, нутққа оид, ташкилий, ҳаракатларга оид ва бошқалар) ривожлантиришга қаратилган фаолият. Театр санъати боланинг ҳиссий дунёсига катта таъсир кўрсатади, нутқ ва ҳаракатларнинг пластикасини яхшилайди, унинг эътиборини ривожлантиради. Мусиқали саҳналаштирилган фаолиятларида, образларни тасвирлаб ифодалаб беришда нутқ асосий рол ўйнайди. Ифодалаш воситаларига таяниш нафақат мусиқани идрок этишга, балки бола учун янада қулай воситалар – нутқ ва мусиқий ифода, имо-ишоралар, тана ҳаракатлари орқали амалга оширилади. Мусиқий-саҳналаштирилган фаолияти боланинг ижодий фаоллиги, қобилияти ва қизиқишларини ривожлантиришга ёрдам беради: қизиқувчанлик, янгиликларни ўрганиш истаги, ассоциатив фикрлашни ривожлантириш; умумий ривожланиш; мақсадлилик, умумий ақл-заковат, қатъиятлилик, ролларни ўйнашда ҳиссиётларнинг намоён бўлиши. Болада сезги, образларни бирлаштира олиш, зукколик ва импровизация қобилияти ривожланади. Болаларнинг томошабинлар олдида саҳнада чиқишлари боланинг маънавий эҳтиёжлари, ижодий кучларини рўёбга чиқариш, ўз-ўзига ишонч ҳиссини орттиради. Бола доимий равишда ўз зиммасига оладиган ижрочи ва томошабин функцияларининг алмашинуви кейинчалик ўртоқларининг олдида маҳорат, билим, тасаввур ва ўз позициясини намойиш этишга ёрдам беради. Турли хил бадиий фаолиятларнинг ўзаро таъсири, уларнинг интегрaциялашуви болаларни таълим жараёнини оптималлаштириш ва уларнинг ижодий намоён бўлишлари учун шароитлар яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Мактабгача таълимнинг замонавий амалиётида интеграллашган машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш аллақачон кенг оммалашган. Интеграллашган машғулотларни ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, республикамиздаги мактабгача таълим ташкилотларида кенг қўлланилади. Барча ривожланиш марказлари (қурилиш ва конструкциялаш, сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш, тил ва нутқ, илм-фан ва табиат, санъат ва мусиқа, мусиқа ва ритмика) бўйича машғулотни мактабгача ёшдаги болалар ўқув фаолиятининг асосий шакли сифатида қайд этилган. Бироқ мусиқа ва саҳналаштириш фаолиятларининг хилма-хил турларини интегрaциялаш мактабгача таълим дастурларида тўлиқ ҳисобга олинмаган. Мактабгача катта ёшдаги болалар ижодий фаоллигини мусиқий-саҳналаштириш фаолиятларининг ҳар хил турларида ижодий фаолликни шакллантиришнинг педагогик шартларини аниқлаш ва асослаш имконини беради. Боланинг ижодий фаоллигини шакллантириш учун унинг эмоционал соҳасини янгилаш ва бойитиш, уни мусиқали саҳналаштириш фаолиятига жалб қилиш, санъат турлари билан таништириш зарурлиги таъкидланади. Педагогик адабиётлар ва амалиёт таҳлилини ўрганиш асосида шуни аниқлаш мумкинки, ижодий фаоллик элементлари қуйидагилардан иборат: - барқарор мотивaция (ижодий фаолликни ривожлантириш асоси); - ҳиссий таъсирчанлик (бошқа одамларга ҳамдардлик, уларнинг ички ҳолати, уни идрок этиш жараёнида руҳий безовталикларнинг кескинлиги ва фаровонлигини тушуниш қобилияти); - ижодий тасаввур (мактабгача ёшдаги бола мустақил равишда янги тасвирлар ва ғояларни ишлаб чиқаради); Бизнинг фикримизча, мактабгача ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантириш - деганда ижодий фаолиятда намоён бўладиган, боланинг бадиий маҳсулот яратишга бўлган эҳтиёжи ва ташаббусини рағбатлантирадиган, шу жумладан барқарор мотивaция, ижодий тасаввур ва ижодий қобилиятни ўз ичига олган шахснинг ажралмас сифатини тушунилади. Шунга кўра, мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий фаоллигини шакллантириш мусиқа ва саҳналаштирилган фаолиятлар билан биргаликдаги жараёнида янада муваффақиятли кечади, бу эса мусиқий тақлидчилик ва саҳнада ўзини бошқача шаклда тасвирлаш учун янада табиий образни яратиш имконини беради. Диссертaциянинг "Мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантиришнинг педагогик шарт шароитлари" деб номланган иккинчи бобида мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантиришда мусиқий - саҳналаштириш фаолиятларининг дидактик имкониятлари, мактабгача таълим-тарбия жараёнида мусиқали саҳналаштириш фаолиятини ташкил этиш ва артпедагогика воситасида тарбияланувчиларда ижодий фаолликни шакллантириш йўллари, ижодий фаолликни шакллантириш механизми, болаларда ижодий фаолликни шакллантиришнинг ташкилий-тузилмавий модели баён этилган. Мактабгача ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантиришда мусиқий-саҳналаштириш фаолиятларининг ўрни катта. Бу хусусан, мусиқий-саҳналаштириш жараёнида болаларда қувонч ва завқ бағишлаши билан изоҳланади. Мусиқий-саҳналаштириш асосидаги фаолиятларининг аҳамияти шундаки, у ижтимоий муносабатлар оламини акс эттиради, болаларни янги таассуротлар, билим ва кўникмалар билан бойитади; бадиий адабиёт, мусиқа ва театрга қизиқишни ривожлантиради; диалогик, ҳиссий жиҳатдан бой нутқни шакллантиради, луғатни фаоллаштиради, ҳиссий соҳани яхшилайди, ахлоқий сифатларни таркиб топишига ёрдам беради. Театр фаолияти эркинлик, ижодий ўзини намоён қилиш, бола учун энг қулай усулларда - ҳаракат, юз ифодалари, интонация, имо-ишораларда янги образни яратишга имкон беради. Қаҳрамон образини идрок этиш, ўйнаш орқали бола унинг фикрлари ва ҳолатларини, хатти-ҳаракатларини ўзлаштиради, қаҳрамон ҳаётини тасвирлайди; унинг онгида ўз ҳаракатлари, хатти-ҳаракатлари, турмуш тарзи намунаси шакллана бошлайди. Мусиқий-саҳналаштириш фаолиятлари - бу бадиий адабиёт, мусиқа, рақс, актёрлик санъатининг органик синтезидир, у дунёни эстетик идрок этиш, болалар фантазияси, тасаввурлари, хотираси, англаш жараёнлари, билимларини ривожлантириш, атрофдаги олам ва у билан мулоқот қилиш истагига тайёргарликка қаратилган жараёндир. Мусиқавий-саҳналаштирилган фаолиятлар тарбиявий ишнинг муҳим таркибий қисмидир. Театр синтетик санъат сифатида болаларда мантиқий тафаккур, тасаввур, фантазия, мулоқот қобилиятлари, нутқ маданиятини тарбиялайди, уларни ўзлигини англаш, ўз танаси, нутқини ўзлаштириш, жамоада ишлаш ва бошқаларга эътиборли бўлишга ундайди. Мактабгача ёшдаги болаларни театр томошаларига ошно қилиш, уларнинг мусиқали саҳна ўйинларини ташкил қилиш: болалар учун ижодкорлик, фаолликни таъминловчи шарт-шароит яратиш; театр кўриш одобига ўргатиш; мусиқали саҳналаштирилган фаолиятлар орқали мусиқани севиш, уни эшита олиш,томошалар жараёнида болаларнинг нутқи ва жисмоний ривожланишидаги узвийликни таъминлаш; мусиқий- саҳналаштириш асосидаги фаолиятларни ота-оналар билан ҳамкорликда ташкил қилиш имкониятлари ёритиб берилган. Шунингдек,мактабгача таълим ташкилотларида мусиқали саҳналаштириш фаолиятларини ташкил этиш ва мазмунли томошалар кўрсатишнинг босқичма-босқич амалга ошириш жараёнлари белгилаб берилган: Download 177.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling