Тошкент дaвлaт педaгогикa университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи dss


Download 177.07 Kb.
bet5/15
Sana18.03.2023
Hajmi177.07 Kb.
#1282065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
11 01 2023 автореферат Нурматова И Т 2 (3)

Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари қуйидагилардан иборат:
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали- саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантиришнинг педагогик имкониятларини тфҳлил қилиш;
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантириш жараёнларини ифодаловчи моделини такомиллаштириш;
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш асосида ижодий фаоллик сифатларини тузилмасини шакллантириш такомиллаштириш;
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантириш мезонларини такомиллаштириш;
Тадқиқотнинг объекти сифатида мактабгача катта ёшдаги болаларда мусиқали - саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларига Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларининг 320 нафар респондент-тарбияланувчилари жалб қилинди.
Тадқиқотнинг предметини: мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали- саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантиришнинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари: Тадқиқот жараёнида мавзуга доир педагогик, психологик ва методик манбалар, дидактик материаллар, фаолият натижаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, суҳбат, кузатиш, педагогик эксперимент, тадқиқот натижаларини математик-статистик усуллардан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар иборат:
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш фаолиятини шакллантириш имкониятлари саҳна мусиқа мезони, театрлаштирилган фаолиятни ўрганиш, саҳналаштириш қобилиятини ривожлантириш динамикасини аниқлаш ҳамда ижодий фаолият турларини бирлаштириш асосида аниқланган;
мусиқий саҳналаштирилган фаолиятларда болаларни тарихий анъаналарда мусиқали саҳналаштириш ижодий фаолликни аниқ мақсадга йўналтириш, фаолият мазмунини фарқлаш, эмоционал сезгирликни идрок этиш ҳамда мусиқа ёрдамида ижро этиладиган эстетик идрок этиш асосида такомиллаштирилган;
болаларнинг мусиқали-саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаолликни шакллантириш модели тасвирий, мусиқий, бадиий, нутқий саҳналаштирилган ижодий фаоллик, қўшиқни импровизatsiялаштириш, яратиш ҳамда рақс ҳаракатларини яратиш, таъсирчан ҳаракатларни ўйлаб топиш, ижодиёт учун шароитлар яратиш асосида такомиллаштирилган.
болаларнинг мусиқий саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаолликни шакллантириш мезонлари, мусиқали ва саҳналаштирилган ижодий ҳис-туйғуларни образли, ифодали ҳаракатчан фаолиятларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда нутқ ва мусиқий ифода, имо-ишоралар, тана ҳаракатларини мусиқий саҳналаштириш асосида такомиллаштирилган.

Download 177.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling