Тошкент дaвлaт педaгогикa университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи dss


Download 177.07 Kb.
bet3/15
Sana18.03.2023
Hajmi177.07 Kb.
#1282065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
11 01 2023 автореферат Нурматова И Т 2 (3)

КИРИШ.(Фалсафа доктори(Phd) дисссертatsiя аннотatsiяси)
Диссертация мавзусинингдолзарблиги ва зарурати. Жаҳон таълим муассасаларида рақобатчиликка асосланган бозор иқтисодиёти, шароитга кўра иш тута биладиган, мақсадга эришиш замонавий техника ва технологияларнинг ўзлаштира оладиган, мусиқали фаолиятда ижодкорлигини намоён этишни таъминлайдиган таълим жараёнига технологиялар татбиқ этилмоқда. Шунга кўра, жамият тараққиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир болани ижодий фаоллик руҳида тарбиялаш, замон талабларига жавоб берадиган мустақил фикрловчи, креатив, мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим тизимини ривожлантиришни диагностик прогноз этиш бўйича тизимли амалий лойиҳалар бажарилмоқда.
Жаҳон таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида мактабгача ёшдаги болаларни ижодий фаоллаштириш, тасвирий, мусиқий, бадиий-нутқий, театрлаштирилган фаолиятларни шакллантириш ва шу билан бирга мусиқий саҳналаштирилган қобилиятларни ривожлантириш, қўшиқли ипровизatsiяларни яратиш, образлар, таъсирчан янги рақс ҳаракатларини ўйлаб топишни фаоллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга болаларда ижодий фаолият турларини бирлаштириш, санъат турларини ўзаро таъсирида шахсда бадиий ижодий фазилатларни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эьтибор берилмоқда.
Республикамизда сўнгги йилларда мактабгача таълим узлуксиз таълимининг бирламчи мухим бўғини сифатида белгилаш, тарбияланувчиларда янги билимларни эгаллашга тайёрлиги, атроф-оламга ижтимоий мослашиши, воқеа-ҳодисаларни мустақил равишда таҳлил этиши ва мустақил ҳаракат қилиши, санъат турларига қобилиятини ривожлантириш, ҳамда жисмонан ва маънан етук шахс этиб тарбиялаш, “маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш” устивор вазифа қилиб белгиланди. Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали-саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари кенгайди.
Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сон “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 177.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling