Тошкент дaвлaт педaгогикa университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи dss


Download 177.07 Kb.
bet9/15
Sana18.03.2023
Hajmi177.07 Kb.
#1282065
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
11 01 2023 автореферат Нурматова И Т 2 (3)

Биринчи босқич. Мактабгача таълим ташкилотида мусиқали саҳналаштириш фаолиятини тайёрлашда жиҳозлар яъни моддий таъминотни амалга оширишда: манба танлаш (эртак танлаш). Танланган эртак боланинг ёшига мос келиши; мусиқа танлаш; саҳна театрини кўрсатиш режасини тузиш.
Иккинчи босқич: кўзланган мақсадга эришишда эртак мазмунига кўра қаҳрамонларни танлаш ва сўзларини ёд олдириш; саҳна турига караб жихозлаш, мусиқа раҳбари билан ҳамкорликда мусиқий фон танлаш.
Учинчи босқич: тарбиячи ва болалар билан ҳамкорликда театр турига кўра эртакни саҳналаштириш; мусиқали театрини намойиш этиш, болаларни қизиқишлари ва уларга ёққан қаҳрамонлар ҳақидаги фикрларини аниқлаш.
Мазкур босқичларга асосланган ҳолда мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаолликни шакллантириш модели ишлаб чиқилди. Мактабгача катта ёшдаги борлаларни мусиқали саҳналаштирилган фаолиятларда ижодий фаоллигини шакллантиришнинг мазмуни ишлаб чиқилган модель ёрдамида амалга оширилди. (2.1-расмга каранг)



Биз таклиф қилаётган ижодий фаоллик шакллантириш технологик модели мотивацион-мақсадли, мазмунли процессуал, мезонли-баҳолаш таркибий қисмларини ўз ичига олади. Қуйидаги педагогик шарт-шароитлар тизими амалга оширилганда мусиқий-саҳналаштирилган фаолиятлар жараёнида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий фаоллигини самарали шакллантириш мумкин:



  • мотивацион-мақсадли компоненти болаларнинг мусиқий-саҳналаштирилган фаолиятга мотивацион жиҳатдан тайёрлигини шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутади;

  • мазмунли-жараён компоненти мусиқий-саҳналаштирилган фаолиятда мусиқий қобилиятларни ривожлантириш дастурининг мазмуни ва уни амалга ошириш усулларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади;

  • мезон-баҳолаш компоненти ижодий фаоллик сифатларини шаклланганлик мезонларини, кўрсаткичларини ишлаб чиқишдан ва мусиқий-саҳналаштирилган фаолиятда уларнинг ривожланишини баҳолашдан иборат.

Мусиқавий-саҳналаштириш фаолиятига жалб қилинган болалар ўз устида ишлаш учун қўшимча рағбатга эга бўлади, ўзига ишонч, етакчилик ва ташкилотчилик фазилатлари, ирода, омма олдида қўрқмасдан чиқиш қобилиятини ривожлантирилади.
Тадқиқотда модель мақсад, педагогик жараён ва натижани очиб беришга хизмат қилади. Моделда мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий фаоллигини шакллантиришда мусиқали-саҳналаштириш фаолиятини самарали ташкил этиш педагогик шарт-шароитлар билан ўзаро боғлиқлиги кўрсатилган.
Таҳлиллар асосида “ижодий фаоллик” тушунчасига қуйидаги тарзда муаллифлик таърифи берилди: мусиқали-саҳналаштирилган фаолиятлар жараёнида болаларни яхлит тарбиялаш амалга оширилади, улар ифодали нутқни, ҳаракатнинг пластиклигини, қўшиқ айтишни, чолғу асбобларини чалишни ўрганадилар. Ҳар бир болага ўзини шахс сифатида очиб беришга, ўз имконияти ва қобилиятидан фойдаланишга ёрдам берадиган ижодий муҳит яратилади. 
Мусиқий таълимда қўлланиладиган усулларга қараб, педагог мусиқий-саҳналаштириш асосидаги фаолиятларни машғулотларнинг асоси қилиб олиши мумкин. Саҳналаштириш элементларидан кўнгилочар тадбирлар ва байрамларда ҳам, кичик гуруҳдан бошлаб асосий машғулотларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Диссертaциянинг “Мактабгача катта ёшдаги болаларда ижодий фаолликни шакллантириш самарадорлиги” деб номланган учинчи бобида мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий фаоллик сифатларини шакллантиришга доир тажриба-синов ишлари мазмуни ва натижалари ёритиб берилган.
Тажриба синов ишлари мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаолликни шакллантиришни амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш; болаларнинг мусиқали саҳналаштирилган фаолиятларнинг ҳар хил турларидаги ижодий фаолликни шаклланиш даражасини аниқлашга йўналтирилди.
Тажриба синов ўтказишда мактабгача катта ёшдаги болалар ижодининг қўшиқчилик, мусиқий-оҳангли, мусиқа асбобларида ижрочилик бўйича турли кўринишдаги ижро фаолиятида ижодий фаоллик даражасини аниқлашга йўналтирилган ташҳис топшириқлар берилди. Ҳар бир топшириқ болалардаги маълум бир ижод тури (қўшиқчилик, рақс, мусиқий-ўйинли, болалар мусиқий асбобларини чалиш) ривожланишининг даражасини аниқлашни белгилаб берди.
Тажриба синов ишларига Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сурхондарё вилояти, Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларининг 320 нафар респондент-тарбияланувчилари жалб қилинди.(1-жадвалга қаранг).





Xududlar

Tajriba guruhi

Nazorat guruhi

Jami

1

Toshkent shahri maktabgacha ta’lim tashkilotlari

40

41

81

2

Toshkent viloyatidagi maktabgacha ta’lim tashkilotlari

41

39

80

3

Surxondaryo viloyatidagi maktabgacha ta’lim tashkilotlari

39

40

79

4

Farg‘ona viloyatidagi maktabgacha ta’lim tashkilotlari

42

38

80

5

Umumiy

162

158

320

Тажриба-синов ишларининг мақсад ва вазифалари билан боғлиқликда унинг иккита босқичи белгилаб олинди: аниқлаштирувчи ва шакллантирувчи.



Download 177.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling