2.Ҳиссий сезгирликнинг намоён бўлиши. Ушбу компонент қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
- бадиий образда ҳис-туйғуларнинг мавжудлиги ва намоён бўлиши;
- санъат асарида ҳис-туйғуларнинг мавжудлиги ва намоён бўлиши;
3.Ижодий тасаввурнинг ривожланганлиги. Ушбу компонент қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
- оғзаки тавсиф асосида театр фаолиятида янги образлар яратиш қобилияти;
- ўз ғояларини амалга ошириш, содда, аммо тўлиқ асарлар яратиш, тасвирни батафсил тасвирлаш қобилиятини ривожлантириш
Ушбу мезонларнинг ҳар бири ижодий фаолликнинг қуйидаги ривожланиш даражалари билан тавсифланади: юқори, ўрта ва паст.
“Юқори” даражада шаклланган ижодий фикрлаш малакаларига эга болалар фаолиятида мустақиллик, ижодийлик, ташаббускорлик, тезкор қарорлар қабул қилиш, фаолиятдаги конструктивлик каби сифатлар тез кўзга ташланади. Улар ўз фикрларини мустақил баён эта оладилар, кизиқишларда, фаолиятида мунтазамлик, барқарорли шаклланган.
“Ўрта” даражада шаклланган ижодий фикрлаш малакаларига эга болалар фаолиятида мустақиллик сезилади, бу холда ижодийлик етишмайди ёки акси: фаолиятларида муайян ғоя мавжуд, лозим бўлганида уни шарҳлаш ва ҳимоя қилишга қодирлар, бироқ айрим ҳолларда ғояни мантиқий якунига етказиш амалга ошмай қолади, яъни кизиқишларда, фаолиятда мунтазамлик, барқарорлик етишмайди.
“Паст” даражада шаклланган ижодий фикрлаш малакаларига эга болалар фаолияти объектив тарзда математик тасаввурларни юқори даражага кўтариш қийин бўлган болалар мансуб бўлиб, уларнинг табиий мойилликлари, қизиқиш йўналишлари мантиқий фикрлашга монанд эмас, улар ўз табиатларига кўра мутлақо бошқа соҳага қизиқадилар.Бунда тарбияланувчилардаги ижодий фаоллик шаклланганлигини юқори, ўрта ва паст даража-мезонлари бўйича ўрганилди.
Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижодий фаоллигини шакллантириш даражаларининг мезон кўрсаткичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |