20
2-расм. Зунге методикаси бўйича экспериментдан олдин ва
экспериментдан кейин олинган маълумотларни таққослаш, N=30
Ўтказилган коррекцион дастурлар натижасида синалувчилардаги
депрессияга мойиллик даражасида ҳам ижобий ўзгариш
кузатилди, яъни
улардаги баъзи бир гумонлар ва тушкунлик кайфияти секин-асталик билан
тарқала бошлади. Умуман, беморлардаги депрессивликнинг камайиши
бизнингча, жуда муҳим ижобий натижалардан бири бўлиб ҳисобланди.
Юқорида тақдим этилган натижалардан
шундай хулосага келиш
мумкинки, инсонлардаги маълум бир хислатлар улардаги касалликка қарши
курашиш қобилиятларининг шаклланишига ёрдам берар экан. Уларнинг
муайян салбий ҳиссий кечинмалари, меҳнат фаолияти билан боғлиқ узоқ
муддатли стрессларни бошдан кечиришлари
натижасида касалликнинг
кучайиши ёки, аксинча, ижобий ҳиссий кечинмалар ва ўз касаллигига нисбатан
адекват муносабатни шакллантириш орқали улардаги руҳий-эмоционал
зўриқиш даражасини камайтириш мумкинлиги ўз тасдиғини топди.
Коррекцион дастур бўйича чора-тадбирлар амалга оширилгандан сўнг
беморлар эмоционал соҳасида аффектив фоннинг нормаллашуви, эмоционал
ўзини ўзи бошқариш қобилиятининг ортиши кузатилди. Эмоционал
хотиржамлик идрокдаги адекватликни юзага келтирди. Касалликка
муносабат жиҳатлари бўйича олинган натижалар шуни кўрсатдики, уларнинг
ўз касаллигига бўлган муносабатларида
ижобий томонга силжишлар
аниқланди.
Олинган натижалар асосида биз соғлиқни сақлаш тизимида психологик
хизматни ташкил этиш заруратини асослаган ҳолда, қуйидагича тузилмани
ишлаб чиқдик ва унинг тавсифини учинчи бобнинг тўртинчи параграфида
баён этдик (3-расм):
Тузилма схемасидан кўриниб турганимиздек, ҳар қандай
сурункали
соматик касаллик беморлар ҳаёт даражасининг нафақат физиологик, балки
психологик ва ижтимоий компонентларига жиддий таъсир кўрсатади.
Шунинг учун ҳам соғлиқни сақлаш ташкилотлари
фаолиятида психологик
хизматни ташкил этишда давлат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни
сақлаш ташкилотлари каби мутасадди субъектлар иштироки зарур.