Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш жараёнини ташкил 
этишнинг масофавий ва аралаш шакллари тартиби ишлаб чиқилган ва 
амалиётга жорий этилган, натижада малака ошириш жараёнини белгиланган 
даврийликка ва ўқув юкламаси ҳажмига риоя қилган ҳолда жамғарилувчи 
тизим асосида амалга ошириш, тингловчиларга малака ошириш шакллари ва 
ўқув модулларини мустақил танлаш орқали индивидуал малака ошириш 
траекторияси воситасида узлуксиз малака ошириш имконияти яратилган; 
прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг масофавий ва 
аралаш шаклларида электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқишга 
қўйиладиган минимал талаблар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган, 
натижада ўқув дастурларини инвариант (мажбурий) ва вариатив (электив) 
ёндашув асосида ҳамда электрон таълим назарияси ва методикаси хусусиятлари 
асосида шакллантириш амалиёти йўлга қўйилган; 
прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг масофавий ва 
аралаш шаклларида тьюторлик фаолиятининг ташкилий жиҳатларига оид 
тартиб-қоидалар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган, натижада малака 
ошириш сифатини ошириш ва тьюторлар ўртасида рақобатни шакллантириш 
мақсадида тингловчиларга модуллар доирасида тьюторларни танлаш 
имконияти яратилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот ишидаги илмий-
назарий ёндашувлар хорижий ва маҳаллий тажрибалар асосида қиёсий таҳлил 
қилингани, расмий манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилгани, 
тажриба-синов ишлари самарадорлиги математик-статистик таҳлил усуллари 
воситасида аниқлангани, хулоса ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилгани
олинган натижалар Интеллектуал мулк агентлигидан патент олинганлиги ҳамда 
ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан тавсифланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти прокуратура органлари ходимларининг 
малакасини ошириш жараёнини масофавий ва аралаш таълим асосида 


12 
такомиллаштириш, рақамлаштирилган педагогик дизайн воситаларида 
стратегик лойиҳалаштириш ва диверсификациялаш ёндашувларини амалиётда 
қўллаш илмий асосланганлиги, андрагогик ёндашув ҳамда электрон таълим 
назарияси ва методикаси хусусиятлари асосида малака ошириш мазмунининг 
таркибий қисмлари аниқланганлиги, шунингдек, электрон таълим муҳитида 
тингловчиларнинг эҳтиёжларига асосланган индивидуал малака ошириш 
траекториясини шакллантириш технологияларининг илмий асосланганлиги 
билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти масофавий, аралаш таълим 
асосида прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш жараёнига 
татбиқ этиш учун махсус электрон платформа ва малака ошириш жараёнини 
диверсификациялаш модели ишлаб чиқилгани, малака ошириш жараёнини 
рақамлаштирилган педагогик дизайн воситасида стратегик лойиҳалаштириш 
механизми ишлаб чиқилгани, электрон таълим муҳитида тингловчилар 
томонидан тьюторларни мустақил танлашга қаратилган дастурий таъминот ва 
малака ошириш жараёнини тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар 
тайёрланганлиги билан белгиланади. 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling