Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

Прокуратура 
органлари 
ходимларининг 
малакасини оширишни масофавий ва аралаш шакллар асосида 
такомиллаштириш технологиялари” деб номланган учинчи бобида 
прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш жараёнини масофавий 
ва аралаш таълим негизида диверсификациялаш, электрон таълим муҳитида 
ўқитиш 
методикаси 
ҳамда 
умумий 
малака 
ошириш 
жараёнини 
рақамлаштирилган 
педагогик дизайн 
воситалари 
асосида 
стратегик 
лойиҳалаштириш механизмлари ёритилган. 


23 
Малака ошириш жараёнини масофавий ва аралаш таълим асосида 
диверсификациялаш – таълимнинг формал, ноформал ва информал турларини 
бир-бири билан ўзаро тўлдириш, эҳтиёжларга асосланган индивидуал малака 
ошириш 
траекториясини 
шакллантириш 
орқали 
ўқув 
жараёнининг 
мослашувчанлигини ошириш, аниқ мақсад ва натижага йўналтириш, мазмунга 
ўзгартиришлар киритишнинг тезкорлигига эришиш, рақобатбардошликни 
таъминлаш, илғор педагогик ва рақамли технологияларни жорий этиш 
имкониятларини кенгайтиради, ўз навбатида, “бутун ҳаёт давомида таълим 
олиш” тамойили асосида тингловчиларнинг узлуксиз малакасини ошириш 
имконини беради. Тадқиқот давомида прокуратура органлари ходимлари 
малакасини 
оширишни 
масофавий 
ва 
аралаш 
таълим 
асосида 
диверсификациялаш модели ишлаб чиқилди (3-расм).
Моделнинг таркибий қисми – мақсад, методологик, мазмун, технологик
баҳолаш-назорат компонентларини ўз ичига олади. Моделнинг мақсади 
тингловчиларнинг касбий фаолияти давомида билим ва кўникмаларини 
чуқурлаштириш ва янгилаш жараёнини диверсификациялашган тизим асосида 
амалга оширишдан иборат. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш учун 
тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини, шу жумладан, тизимли таҳлил ва 
танқидий фикрлаш, шахсий ва ишчанлик сифатларини ривожлантириш, ўқув 
мотивациясини кучайтириш, ўзини ўзи ривожлантириш ва мустақил таълим 
олишга онгли равишда интилишини ривожлантириш ҳамда қонунларга сўзсиз 
риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши юзасидан 
адолат ва масъулият каби касбий компетенцияларини ривожлантириш назарда 
тутилади.
Методологик компонентда масофавий ва аралаш таълим асосида 
тингловчиларнинг малакасини ошириш – андрагогик, компетенциявий, 
тизимлилик, аниқ мақсад ва натижага йўналтириш, интеграциялаш
дифференцияллаш каби ёндашувлар ҳамда узлуксизлик, мувофиқлик, стратегик 
режалаштириш, танлаш эркинлиги, шахсга йўналтирилганлик, ижтимоий 
ҳамкорлик каби тамойиллар асосида амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур 
ёндашув ва тамойиллар – умумий мақсад ва малака талабларига мувофиқ 
диверсификациялашган малака ошириш жараёнининг мазмуни, ташкилий 
шакллари ва услубларини белгилаб берувчи асосий қоидалар сифатида хизмат 
қилади. 
Мазмун компоненти тингловчининг малакасини оширишга қўйиладиган 
малака талабларига асосланиб, касбий ва шахсий эҳтиёжларини қондириш, 
диагностика орқали билим ва кўникмаларида аниқланган бўшлиқларни 
тўлдириш ҳамда касбий фаолияти давомидаги тизимли муаммо ва 
камчиликларни бартараф этишга қаратилган инвариант ва электив электрон 
модулларини ўз ичига қамраб олади. Бунда формал малака ошириш мазмуни 
тингловчиларнинг базавий билим ва кўникмаларидаги бўшлиқларни тўлдириш, 
ноформал малака оширишда илгари олинган билим ва кўникмаларни 
ўзгарувчан ижтимоий шароитга мос равишда кенгайтириш, информал малака 
оширишда эса ҳозирги куннинг долзарб масалалари бўйича билимларни 
кундалик ривожлантиришга қаратилади. 


24 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling