Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Малака ошириш жараёнини масофавий


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

 
3-расм. Малака ошириш жараёнини масофавий 
ва аралаш таълим асосида 
диверсификациялаш модели 


25 
Технологик компонент масофавий ва аралаш малака ошириш турлари ва 
шакллари, методлари ва воситаларини ўз ичига олади. 
Малака ошириш шакллари: формал малака ошириш тингловчининг иш 
жойидан ажралмаган ҳолатида 1+0 (25%+0), 2+0 (50%+0), 3+0 (75%+0), 4+0 
(100%+0) ва қисман ажралган ҳолатида 1+1 (25%+25%), 2+1 (50%+25%), 2+2 
(50%+50%), 3+1 (75%+25%) схемалари бўйича; ноформал малака ошириш 
мақсадли, муаммоли, муаллифлик, чуқурлаштирилган, кинневистик, оммавий 
онлайн очиқ курслар ва бошқа; информал малака ошириш “микроўқиш” 
тамойили асосида “малака ошириш дақиқалари 1/1” лойиҳаси асосида ташкил 
этилади. 
Машғулотлар шакллари: машғулотлар тингловчиларнинг иш жойидан 
ажралмаган ва қисман ажралган ҳолатида асинхрон режимида (электрон таълим 
ресурсларини мустақил ўзлаштириш), синхрон режимида (реал вақтда 
машғулотлар ўтказиш) ва контакт-сессия режимларда (таълим муассасасида 
йўналтирувчи, мустаҳкамловчи, мувофиқлаштирувчи машғулотлар) ташкил 
этилади. 
Инновацион таълим технологиялари: масофавий ва аралаш малака 
оширишда тьютор ва тингловчи ҳамкорлигини минималлаштириш мақсадида 
электрон таълим ресурсларини мустақил ўқиш, индивидуал ёндашувга 
асосланган ўқитиш методлари, барча тингловчилар иштирокида кўпчиликни 
ўқитиш, тьютор томонидан кўпчилик учун машғулотлар олиб бориш ва бир 
киши кўпчиликни ўқитишга қаратилган методлардан фойдаланилади. 
Таълим воситалари: модуллар мазмунини бевосита ва билвосита 
ўзлаштириш учун асосий ва қўшимча электрон таълим ресурслари (ўқув 
дастури, ўқув қўлланма, методик тавсиялар, глоссарий, назорат саволлари ва 
бошқалар), замонавий электрон дастурлар асосида тайёрланган водкаст ва 
подкаст, виртуал моделлаштирилган муҳит, электрон тренажёр, медиатека, 
мультимедиали иловалар ва бошқаларни ўз ичига олади. 
Баҳолаш-назорат компонентида тингловчининг ўзлаштириш натижалари 
малака талабларига мослигини аниқлаш мақсадида баҳолашнинг турли 
мезонлари ва методларидан фойдаланилади. Бунда формал малака оширишда 
ички назорат (бошланғич, жорий, оралиқ, якуний ва махсус назорат) ва ўзини-
ўзи назорат; ноформал малака оширишда ўзини-ўзи назорат (бошланғич, 
жорий, оралиқ, якуний); информал малака оширишда ўзини-ўзи баҳолаш 
(мониторинг) 
методларидан 
фойдаланилади. 
Баҳолаш 
жараёнида 
тингловчиларнинг 
касбий 
фаолияти 
давомида 
доимий 
ўзини-ўзи 
ривожлантиришига йўналтирилиши, узлуксиз малака оширишга бўлган 
мотивациясини оширишга алоҳида эътибор берилади. 
Диссертацияда мазкур моделнинг ўқитиш методикасини тадқиқот 
предмети доирасида алоҳида ажратиб кўрсатилади ва тадқиқот давомида 
замонавий электрон таълим муҳити негизида тингловчиларнинг зарурий 
компетенцияларни эгаллашида самарадорликни таъминлашга хизмат қиладиган 
ўқитиш методикаси ишлаб чиқилди (4 -расм). 


26 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling