Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнини


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

5-расм. Масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнини
рақамлаштирилган педагогик дизайн воситаларида стратегик 
лойиҳалаштириш механизми 


28 
Замонавий электрон таълим муҳитида малака ошириш даврийлиги 
стандарти, турлари ва даражалари, интеграциялашган шароитда масофавий ва 
аралаш малака ошириш жараёнини рақамлаштирилган педагогик дизайн 
воситаларида – бирламчи таҳлил, мақсадли режалаштириш, вариатив ишлаб 
чиқиш, интеграциялашган амалиёт, циклли баҳолаш босқичларида стратегик 
лойиҳалаштириш мумкин: 
Биринчи бирламчи таҳлил босқичи. Бу босқичда малака оширишни 
самарали ташкил этиш учун тингловчиларнинг ўзига хос хусусиятлари
мотивлари, касбий ва шахсий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда малака 
ошириш мақсадини белгилаш назарда тутилади. Шу боис, бирламчи таҳлил 
босқичида тингловчиларни малака оширишга жалб қилиш учун, биринчи 
навбатда инвариант тартибдаги малака ошириш шартлари, касбий ва шахсий 
эҳтиёжлари, диагностика натижалари, муаммо ва камчиликлар ва бошқа муҳим 
жиҳатлари 
ўрганилиб, 
натижалар 
унификация 
қилинади 
ва 
вариативлаштирилади. Мазкур натижалар келгусида малака ошириш турлари 
ва шакллари, ўқитиш методикаси, баҳолаш мезонлари ва бошқаларни 
аниқлаштириш имконини беради. 
Иккинчи мақсадли режалаштириш босқичи. Бирламчи босқичда 
аниқланган эҳтиёжларини қондириш учун малака ошириш турлари ва 
шаклларидан “малака ошириш менюси” сифатида максимал даражада 
фойдаланиш назарда тутилади. Малака ошириш жараёни тингловчининг иш 
жойидан ажралмаган ва қисман ажралган ҳолда асинхрон ва синхрон ҳамда 
контакт-сессия машғулотлари режимида режалаштирилади. Режалаштириш 
жараёнида тингловчиларнинг малака ошириш шакллари ва модулларини 
мустақил танлаш орқали эҳтиёжга асосланган индивидуал малака ошириш 
траекториясини шакллантиришига шароит яратишга устуворлик берилади. 
Учинчи вариативли ишлаб чиқиш босқичи. Масофавий ва аралаш малака 
ошириш мазмунини ишлаб чиқишда тингловчиларнинг мақсадлари, касбий ва 
шахсий эҳтиёжлари, иш тажрибаси, тайёргарлик даражаси ва бошқа шу каби 
омилларни инобатга олган ҳолда ўқув жараёнини индивидуаллаштириш ва 
табақалаштиришга эътибор қаратилади. Малака ошириш мазмуни инвариант ва 
элективлик тамойиллари асосида тингловчиларга қонунчиликдаги янгиликлар 
мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг касбий билим ва кўникмаларини 
ривожлантириш, прокурор-тергов ишининг илғор ютуқларини ўргатиш, 
фаолиятдаги тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган 
ҳолда ишлаб чиқилади. 
Тўртинчи интеграциялашган амалиёт босқичи. Мазкур босқичда 
тингловчилар ўзнинг касбий эҳтиёжи, малака даражаси, билими, салоҳияти, иш 
тажрибаси, психологик тайёргарлиги, имконияти, шароити ва бошқа 
омиллардан келиб чиқиб, масофавий ва аралаш малака ошириш курсларига 
мустақил ёзилиши, малака ошириш шакллари ва модулларини мустақил танлаш 
орқали индивидуал малака ошириш траекториясини шакллантириши ва 
узлуксиз малака оширишига имконият яратилади. Ўқув жараёнида 
тингловчилар тьюторлар ва дастурий воситалар (сунъий интеллект) 
хизматларидан фойдаланган ҳолда малака оширади ва курснинг барча 


29 
иштирокчилари билан электрон платформада тармоқ орқали ўзаро фаол 
муносабат ўрнатилади. 
Бешинчи циклли баҳолаш босқичи. Бу босқичда ўқув жараёни 
якунлангандан сўнг тингловчиларнинг модулларни ўзлаштириш даражаси ва 
замонавий электрон таълим муҳитида амалга оширилган малака оширишнинг 
умумий ютуқлари, камчиликлари таҳлил қилинади ва қўйилган мақсадларга 
қанчалик даражада эришилганлиги баҳоланади. Бу масофавий ва аралаш малака 
ошириш жараёнини ташкил этиш босқичларини қанчалик даражада қайта 
кўриб чиқиш, таҳрирлаш, ўзгартиришлар киритиш кераклигини аниқлаштириш 
имконини беради. Педагогик дизайн методологик асосларининг шундай циклли 
схемаси сезиларли натижалар ва курснинг тузилиши билан боғлиқ кўплаб 
масалаларни комплекс ҳал этиш имконини беради. Амалда бундай схеманинг 
ҳар бир босқичида тескари алоқа мавжуд, шунинг учун тизим ўзини ўзи 
коррекциялайди. 
Умуман олганда, мазкур механизм айнан замонавий электрон таълим 
муҳитида масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнини самарали 
лойиҳалаштириш имкониятини яратади. 
Диссертaциянинг 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling