“Педагогик
тажриба-синов
ишларининг
самарадорлиги” деб номланган тўртинчи бобида тажриба-синов ишлари
мазмуни ва натижалари баён этилган.
Тадқиқот давомида прокуратура органлари ходимлари малакасини
ошириш жараёнини диверсификациялаш ва педагогик дизайн воситаларида
стратегик лойиҳалаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича
тайёрланган ташкилий-педагогик, илмий-методик ишланмалар, илгари
сурилган назарияларни амалиётга сифатли жорий этиш ва уни кузатиш орқали
самарадорликни аниқлаш мақсадида тажриба-синов ишлари ўтказилди.
Тажриба-синовда назарий (анализ, синтез, қиёсий таҳлил қилиш,
норматив-ҳужжатлар, андрагогик, педагогик, дидактик илмий-методик
тадқиқот натижаларини ўрганиш, классификация қилиш, умумлаштириш) ва
эмпирик (сўровнома, анкета, диагностика, суҳбат ва педагогик эксперимент
ўтказиш, кузатиш) ҳамда математик-статистик (статистик материалларни
йиғиш, рейтингларни аниқлаш ва баҳолаш, тажриба-синов ишларининг
миқдорий ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш, қайта ишлаш) методлардан
фойдаланилди. Тажриба-синов ишларида масофавий ва аралаш малака ошириш
курсларида малака оширган 992 нафар тингловчи иштирок этди.
Тажриба-синов жараёнида тадқиқот давомида асосий илгари сурилган
малака ошириш турлари (формал, ноформал, информал) бўйича ўзлаштириш
кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинди (3-жадвал).
Тингловчиларнинг тажриба боши ва охиридаги билим даражалари ВМУ
мезонининг эмпирик қиймати таълим турлари (формал, ноформал, информал)
бўйича 7.61, 5.30, 7.69 га тенг ва критик қийматдан (1.96) катта бўлиб, олиб
борилган тадқиқот ишларининг самарали экани ва самарадорлик 1.17 баробарга
ошганлиги статистик усуллар орқали аниқлаштирилди.
30
3-жадвал
Малака ошириш турлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичларининг
Do'stlaringiz bilan baham: |