Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 10 та 
халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманида муҳокама қилинган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертaция мавзуси 
бўйича жами 31 та илмий иш, жумладан, 1 та монография, Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
ҳузуридаги 
Олий 
аттестация 
комиссиясининг докторлик диссертaциялари асосий илмий натижаларини чоп 
этиш тавсия этилган илмий нашрларда 15 та мақола, шулардан, 12 таси 
республика, 3 таси хорижий журналларда нашр этилган. 


14 
Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертaция таркиби кириш, 
тўртта боб, хулосалар ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва 
иловалардан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 217 бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТAЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати
тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор 
йўналишларига мослиги, диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий 
тадқиқотлар шарҳи, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, диссертация 
бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари 
билан боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети, 
усуллари, илмий янгилиги, амалий натижалари, тадқиқот натижаларининг 
ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти, жорий қилиниши, апробацияси, 
натижаларнинг эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми 
ҳақидаги маълумотлар ёритилган. 
Диссертaциянинг “Малака ошириш тизимини масофавий ва аралаш 
таълим асосида такомиллаштиришнинг назарий-методологик асослари” 
деб номланган биринчи бобида тадқиқот муаммосига оид илмий-назарий 
адабиётлар таҳлили асосида узлуксиз таълим тизимини рақамлаштириш 
шароитида малака ошириш жараёнини такомиллаштиришнинг фалсафий, 
педагогик-психологик омиллари, малака ошириш тизимини масофавий ва 
аралаш таълим асосида диверсификациялаш ва рақамлаштирилган педагогик 
дизайн 
воситаларида 
стратегик 
лойиҳалаштиришнинг 
концептуал 
ёндашувлари, назарий-методологик асослари ёритилган. 
Халқаро тажрибалар таҳлилидан кўриш мумкинки, ҳозирги кунда малака 
ошириш жараёнини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш ижтимоий-
иқтисодий соҳаларнинг кенг қамровли рақамлаштирилиши билан узвий 
боғлиқдир. Шу нуқтаи-назардан, бугунги кунда халқаро ва миллий 
тажрибаларда малака ошириш жараёнининг самарадорлигини ошириш учун 
рақамлаштиришгача бўлган даврдаги анъанавий дидактика компонентларини 
замонавий электрон таълим шароитида ўрганишга қаратилган “рақамли 
дидактика” тушунчасидан кенг фойдаланиш зарурияти юзага келмоқда. Бу, ўз 
навбатида, прокуратура органлари ходимларининг қонун устуворлигини 
таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашга оид компетенцияларини 
ривожлантиришни рақамлаштирилган таълим шароитида амалга оширишга 
стратегик йўналиш сифатида қараш имконини беради. 
Илмий-назарий манбалар мазмуни таҳлили шуни кўрсатадики, рақамли 
дидактика ва уни амалда қўллаш муаммоси қатор тадқиқотчилар томонидан 
ўрганилган. Аксарият адабиётларда рақамли дидактика – педагогиканинг бир 
тармоғи бўлиб, ўқув жараёнини рақамлаштирилган муҳитда ташкил этиш 
ҳақидаги илмий йўналиш ва илмий билимларнинг трансфер-интеграцион соҳаси 
сифатида тавсифланган ҳамда унинг объекти рақамли иқтисодиёт ва жамиятнинг 
ривожланиш тенденциясига мос равишда малака ошириш тизимини 
такомиллаштириш жараёни эканлиги қайд этилган. Шу билан бирга, рақамли 


15 
дидактиканинг базавий технологиялари сифатида – масофавий ўқитиш (distance 
learning), электрон ўқитиш (electronic learning), аралаш ўқитиш (blended learning), 
мобил ўқитиш (mobile learning) қайд этилган. Бизнинг фикримизча, ушбу 
атамаларни алоҳида категориялар эмас, балки, рақамли дидактика тамойиллари 
асосида таълим жараёнини ташкил этувчи инновацион технологиялар мажмуаси 
сифатида ифодалаш мумкин. Бу масофавий ва аралаш таълим жараёнини 
замонавий электрон ахборот таълим муҳитида ташкил этувчи компонентлар 
сифатида мазмунан бирлаштириш ва ўзаро интеграциялаш орқали “Электрон 
таълим назарияси ва методикаси” ихтисослиги доирасида тадқиқот мақсади ва 
предметини стратегик белгилаш имкониятини яратади. 
Тадқиқот давомида электрон таълим назарияси ва методикасининг 
концептуал ёндашувлари асосида малака ошириш жараёнини масофавий ва 
аралаш таълим асосида такомиллаштиришнинг фалсафий, педагогик-
психологик имкониятлари таҳлил қилинди. 
Мазкур таҳлиллар натижасида малака ошириш жараёнини масофавий ва 
аралаш таълим асосида такомиллаштириш орқали мавжуд муаммолар бартараф 
этилиши мумкинлиги аниқланди. Жумладан, замонавий электрон таълим 
муҳити асосида белгиланган даврийликда амалга ошириладиган малака 
ошириш жараёнини касбий фаолият давомида узлуксиз малака ошириш 
жараёнига айлантириш, тингловчига касбий ва шахсий эҳтиёжлари асосида 
малака ошириш шакллари ва модулларини мустақил танлаш орқали 
индивидуал малака ошириш траекториясини шакллантириш ва амалга ошириш, 
малака ошириш сифатини ошириш ҳамда тьюторлар ўртасида рақобатни 
шакллантириш мақсадида тингловчиларга модуллар доирасида тьюторларни 
мустақил танлаш имкониятларини яратиш, муаммолар ечимини топиш ва 
малака оширишни халқаро стандартлар асосида амалга ошириш имкони 
аниқланган. Бу имкониятларга эришиш учун тадқиқот давомида прокуратура 
ходимлари малакасини ошириш жараёнини масофавий ва аралаш таълим 
асосида диверсификациялаш ва малака ошириш жараёнини рақамлаштирилган 
педагогик дизайн воситасида стратегик лойиҳалаштириш мазмуни ва 
технологияларини тадқиқ этишга устуворлик берилган. 
“Диверсификация” атамаси (лат. diversicatio – ўзгариш, хилма-хиллик
тараққиёт) биринчи марта ўтган аср ўрталарида иқтисодиёт соҳасида пайдо 
бўлган ва кейинроқ таълим соҳасида Ғарбий Европада қўлланила бошланган. 
Илмий-назарий манбаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бир қатор 
тадқиқотчилар томонидан таълим тизимини диверсификациялашга тавсифлар 
берилган. Жумладан, В.В.Багин диверсификация жаҳонда таълим тизимини 
ривожлантиришнинг замонавий даврини тавсифловчи ижтимоий-педагогик 
ҳодисалардан бири сифатида инқироздан чиқиш йўлларини излаш, шахсга 
йўналтирилган янги таълим парадигмасини шакллантириш, мослашувчанлик 
даражасини ошириш, тезда қайта қуриш, жамиятнинг ўзгарувчанлигини 
ҳисобга олиш имкониятларини беришини таъкидлаган. 


16 
В.С.Безрукова диверсификациялаш жараёнида таълим тизимининг ички 
инфратузилмасининг мураккаблиги ошишини тахмин қилади, жумладан, 
таълим муассасасида таълимнинг янги турлари ва шакллари пайдо бўлиши, 
илгари бир-бири билан боғлиқ бўлмаган таълим турлари ва шаклларининг 
ўзаро интеграциялашуви, таълим муассасаси фаолияти кўламининг кенгайиши, 
таълим дастурлари ва ўқитиш усулларининг хилма-хиллиги ошиши 
мумкинлигини таъкидлайди. 
Т.Ю.Ломакина диверсификацияни узлуксиз таълим тизими фаолияти ва 
ривожланишининг замонавий педагогик тамойили деб ҳисоблайди ва шахснинг 
индивидуал имкониятлари, эҳтиёжлари, қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда 
турли хил таълим траекторияларини яратиш, таълим тизимини ривожлантириш 
механизмларини аниқлаш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини бериши 
мумкинлигини қайд этади. 
Н.В.Лебедева диверсификация таълим хизматларининг янги турлари ва 
шакллари хилма-хиллигига эришиш, индивидуал таълим траекторияларини 
қуриш ва амалга ошириш учун шароит яратиш, таълим технологиялари ва 
тузилмасини трансформация қилиш, ижтимоий шериклик ва идоралараро ўзаро 
ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳитни яратишни ўз ичига олади 
деб ҳисоблайди. 
Илмий-назарий адабиётларда диверсификациялашга тавсифлар бериш 
билан бир қаторда, унинг объекти қуйидаги категорияларга ажратилган: 
ташкилотнинг фаолият турлари, таълим методологияси, таълим мазмуни, 
таълим технологияси, назорат қилиш ва баҳолаш (1-жадвал). 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling