Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
-жадвал Таълим тизимини педагогик диверсификациялашнинг объектлари
Download 2.59 Mb. Pdf ko'rish
|
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-жадвал Малака ошириш жараёнини диверсификациялаш Малака ошириш турлари Мазмуни
- “Прокуратура органлари ходимлари малакасини
1-жадвал
Таълим тизимини педагогик диверсификациялашнинг объектлари Объектлар Мазмуни Таълим муассасаси Таълим муассасасида илгари бўлмаган функцияларни киритиш, ихтисослашган фаолият турлари кенгайиши Таълим методологияси Таълим тури ва шаклларини интеграциялаш, унинг изчиллиги, узлуксизлиги, ўзаро алоқасини таъминлаш Таълим мазмуни Таълим мазмунини мажбурийлик ва элективлик тамойиллари асосида табақалаштириш Таълим технологияси Таълим жараёнида турли хил ўқитиш шакллари, методлари, воситаларидан фойдаланиш Назорат қилиш ва баҳолаш Инсон омили иштироки ва иштирокисиз сунъий интеллект технологиялари ёрдамида назорат қилиш Мазкур объектлар асосида тингловчиларнинг индивидуал эҳтиёжлари асосида узлуксиз малака ошириш учун тўлиқ ва қисман институционал- лаштирилган (формал ва ноформал) ва институционаллаштирилмаган (информал) малака ошириш турларидан ўзаро бир-бирини тўлдириш ва интеграциялаш орқали фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинди (2-жадвал). 17 2-жадвал Малака ошириш жараёнини диверсификациялаш Малака ошириш турлари Мазмуни Формал Давлат таълим муассасалари ва тан олинган нодавлат ташкилотлари томонидан тўлиқ институционаллаштирилган, аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган ҳолда амалга ошириладиган малака ошириш жараёни бўлиб, ўқиш якунида давлат намунасидаги сертификат (ҳужжат) берилиши назарда тутилади. Ноформал Таълим хизматини амалга оширувчи ташкилот ёки шахс томонидан қисман институционаллаштирилган, аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган ҳолда анъанавий ёки электрон таълим муҳитида узлуксиз қисқа малака оширишлар назарда тутилади. Информал Аниқ мақсадга йўналтирилган, аммо институционал- лаштирилмаган ҳолда оилада, иш жойида, яшаш жойида, кундалик ҳаётда оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар ва бошқалар орқали мунтазам малака ошириш назарда тутилади. Формал малака ошириш (компенсация) – тингловчиларнинг базавий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилаш; ноформал малака ошириш (кенгайтирувчи) – жамият ва тизимдаги ўзгаришлар, инновациялар, замонавий ёндашувларга мослаштириш, кенгайтириш; информал малака ошириш (ривожлантирувчи) – касбий ва шахсий билимларини ривожлантириш, ижодий юксалишга йўналтирилади. Тадқиқот давомида таҳлиллар натижасида амалдаги малака ошириш жараёни, асосан, институционаллаштирилган тизим негизида амалга оширилиши, замонавий электрон таълим муҳитида масофавий ва аралаш таълим технологиялари жорий этилиши малака ошириш жараёнини нафақат институционаллаштирилган, балки қисман институционаллаштирилган ва институционаллаштирилмаган таълим тизимлари асосида ҳам амалга ошириш имконини бериши аниқланган. Бу диверсификациялашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда, диверсификациялаш жараёнини анъанавий “синф-дарс тизими” асосида амалга ошириш мураккаб масала ҳисобланади. Лекин замонавий электрон таълим муҳитида диверсификациялаш жараёнини самарали амалга ошириш мумкин. Жумладан, замонавий электрон таълим муҳитида малака ошириш жараёни самарадорлигини кафолатловчи омиллар сифатида тингловчининг эҳтиёжи, малака даражаси, салоҳияти, иш тажрибаси, 18 психологик тайёргарлиги асосида индивидуаллаштириш ва табақалаштиришга эришиш мумкин. Шундай қилиб, малака ошириш жараёнини замонавий электрон таълим муҳитида масофавий ва аралаш таълим асосида диверсификациялаш орқали бир босқичли малака ошириш тизимидан кўп даражали ва кўп босқичли тизимга ўтиш, ўқув фаолиятини дифференциаллаш ва интеграциялашга эришиш мумкин. Лекин бунда ҳам ўзига хос муаммолар юзага келиши мумкин, жумладан, диверсификациялаш натижасида малака ошириш турлари ва шакллари орасида тарқоқлик ҳолати юзага келади. Шунинг учун малака ошириш жараёнини тизимли, узвий ва изчил амалга ошириш учун умумий ўқув жараёнини стратегик лойиҳалаш зарурияти юзага келади. Бу заруриятни қондириш учун эса тадқиқот давомида айнан электрон таълим муҳитида ўқув жараёнини стратегик лойиҳалаштиришга мўлжалланган “Instructional design” воситаларидан фойдаланиш бўйича изланишлар олиб борилди. “Instructional design” атамаси ўзбек тилида “педагогик дизайн”, яъни “кўрсатмалар ишлаб чиқиш дизайни” маъносини билдиради. Педагогик дизайн атамаси педагогика ва дидактикада янги йўналиш бўлиб, кейинги вақтлари унинг назарий ва амалий жиҳатларининг аҳамияти ортиб бормоқда. Мавжуд тажрибаларда педагогик дизайн электрон таълим муҳитида масофавий ва аралаш таълим жараёнини ташкил этишда юқори самарадорликка эришишга хизмат қилиши таъкидланган. Илмий-назарий манбаларда педагогик дизайн тушунчаси турли хил нуқтаи назарлардан ифодаланган. Жумладан, Т.В.Беленконинг тадқиқот ишида “педагогик дизайннинг асосий мақсади таълим жараёни мақсадларига эришиш учун ўқув жараёнини пухталик билан ишлаб чиқиш, ушбу мақсадларга самарали эришиш учун шароит яратиш ва натижаларини доимий таҳлил қилишдан иборатлиги, “рақамли ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда педагогик дизайн – бу ўқув жараёнининг ҳар бир иштирокчиси томонидан режалаштирилган натижага эришишга қаратилган таълим тадбирларини лойиҳалаштириш ва ривожлантириш жараёни” эканлиги қайд этилган. М.Ю.Бухаркина, М.В.Моисеева, М.Нежурина, Е.С.Полатлар томонидан педагогик дизайн – таълим эҳтиёжлари ва мақсадларини таҳлил қилишдан бошлаб, бу эҳтиёжларни қондириш учун ўқитиш тизимини ишлаб чиқишгача барча жараёнларни қамраб олиши; педагогик дизайн таълимнинг турли ташкилий шакллари ва методларининг барча диапазонини қамраб олиши; педагогик дизайн жараён сифатида ўқитишнинг юқори сифатини таъминлаш учун педагогик назариялардан фойдаланган ҳолда педагогик спецификацияларни тизимли ишлаб чиқишга қаратилганлиги таъкидланади. А.Ю.Уваров педагогик дизайнни ўқув материалларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, баҳолаш ва улардан фойдаланишда самарали ўқув фаолиятига эришиш жараёни эканлигини таъкидлайди. 19 Мазкур йўналишдаги таҳлиллар натижасидан кўриш мумкинки, педагогик дизайн компонентлари айнан электрон таълим муҳитида ўқув жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилиши таъкидланган. Жумладан, электрон таълим муҳитида тингловчининг таълим олишга диққатини тортиш, электрон таълим ресурсларини замон талаблари асосида тақдим қилиш, назария ва амалиётнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, рақамли технологиялар асосида тескари алоқа қилиш ва баҳолашда кафолатли самарадорликка эришишга хизмат қилиши қайд этилган. Диссертaциянинг “Прокуратура органлари ходимлари малакасини Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling