Тошкент давлат шарқшунослик институти “Талабалар турар жойи”нинг умумий қонун қоидалари


Download 1.23 Mb.
Sana25.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1065702
Bog'liq
ТТЖ-шартнома





ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИ


ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ

ШАРТНОМАСИ


Ёшлар масалалари ва маънавий – маърифий ишлар бўйича проректор _______________


Декан ________________


Мураббий _____________




Талабанинг Ф.И.Ш. ________________________________


Паспорт серияси ва рақами__________________________


Факультети_______________________________________


Хонаси___________________________________________




Талабалар турар жойида яшовчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


1. Талабалар турар жойида яшовчиларнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
- ўзига ажратилган хонада ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда яшаш;
- талабалар турар жойларида ўтказиладиган оммавий маданий, спорт ва тарбиявий тадбирларда иштирок этиш;
- «Талабалар кенгаши»нинг аъзоларини сайлаш ва унга сайланиш;


2. Талабалар турар жойида яшовчиларга қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

  • Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан таъсис этилган қоидалар асосида вақтинча рўйхатга олинадилар. Рўйхатга олиш ишлари бошқарув раиси (мудир) ва паспортист(ка) томонидан амалга оширилади.

  • ички тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш;

- хонадаги жиҳоз, мебель (шифонер, кроват, тумбочка, стол, стул ва ҳ.к.) ва бошқа жиҳозлар фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келган тақдирда уларни таъмирлаш, янгилаш шу хонада яшовчиларнинг зиммасига юклатилади.
- қаватдаги жихозлар яъни музлатгич, газ плитаси, шкаф, деворий кўргазма буюмлари яроқсиз холатга келса айбдор талаба таъмирлайди. У аниқланмаган тақдирда бутун қаватдагилар таъмирлайди.
- яшаб турган хона ва умумий фойдаланиш жойларини ҳар доим саранжом тутиш;
- хонадошлар ҳамда талабалар турар жойида яшаётган талабалар билан самимий ва аҳил муносабатда бўлиш;
- қават сардорлари, кенгаш аъзолари ва талабалар кенгаши раиси топшириқларини сўзсиз бажариш;
- талабалар турар жойидаги дераза ва унга қўйилган ойналарни синдирмаслик, эшик қулфларини талабалар турар жойи мудирининг рухсатисиз алмаштириш ман этилади;
- жадвал бўйича навбатчилик қилиш, белгиланган муддатда қаватни ҳамда умумий фойдаланиш жойларини (ҳожатхона, ювиниш хоналари, овқат пишириш хонаси ва бошқалар) тозалаш, маиший чиқиндиларни махсус белгиланган жойларга ўз вақтида чиқариб ташлаш шарт;
-талабалар турар жойида ўтказиладиган ҳашар, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида мунтазам, фаол қатнашиш;
- талабалар турар жойидан узоқ муддатга кетишдан олдин (ёзги ва қишки таътилга, дам олишга, амалиётга) хонадаги жиҳозлар ва хона калитини талабалар турар жойи бошқаруви раиси (мудир)га топшириш.
- ўқув йили якунида хонадаги ундаги жиҳозларни бир хафта муддат ичида талабалар турар жойи бошқаруви раиси (мудир)га топшириш.
Юқорида келтирилган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаган талабалар Кенгаш аъзолари ва кенгаш раиси тафсияси асосида огохлантиришсиз Талабалар турар жойидан четлаштирилади.
3. Талабалар турар жойида яшовчиларга қуйидагилар ман этилади:
-талабалар турар жойи бошқарув раиси (мудир)нинг рухсатисиз бир хонадан иккинчи хонага кўчиб ўтиш;
- яшаш хонаси, ошхона ва хожатхонада кир ювиш;
-хонадаги анжомларни бошқа хонага рухсатсиз кўчириш;
-хонадаги электр тармоқларини ўз хоҳишича ўзгартириш ва қўшимча ёритқич ўрнатиш;
- хонада электир жихозлари (дазмол, ток узайтиргич, тифал, электир печъ кабилар) дан фойдаланиш; (агар ҳонада Ёнғин хавфсизлиги ҳодимлари томонидан электр жиҳозларидан фойдаланилганлиги аниқланса жарима шу ҳонада истиқомат қилувчи талабалар томонидан ундирилади)
- деворларга турли расмлар чизиш, ҳар хил қоғозлар ёпиштириш;
-овоз чиқарувчи қурилмалар овозини хона ташқарисидан юқори эшитилиши, юқори овозда ашула айтиш ва мусиқа асбобларини чалиш;
-бегона одамга тунаб қолиш учун жой бериш;
-спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни сигарет ва нос чекиш, сақлаш, сотиш тақиқланади.
- деразадан турли ҳил буюм ва чиқиндиларни улоқтириш;
-ҳонанинг тозалигини сақлаш мақсадида шикафларда ва ҳона эшиклари олдида талабанинг мейёридан ортиқ кийим-кечаклар, оёк кийимлари ва ўрин-кўрпалар сақланишига йўл қўйилмайди;
- талабалар турар жойидаги кутубхонанинг китобларини ўзлаштириш;
- талабалар турар жойига соат 22:00 дан кейин кириш ва чиқиш;
-талабалар турар жойида гуруҳбозлик, маҳаллийчилик ва миллатчилик қилиш таъқиқланади.
Юқорида ман этилган талабларни тақиқланган талабларга риоя этмаган талабалар Кенгаш аъзолари ва кенгаш раиси тафсияси асосида огохлантиришсиз Талабалар турар жойидан четлаштирилади.
4. Талабалар турар жойи ички тартиб-қоидаларини бузганларга нисбатан қуйидаги чоралар қўлланилади:
-огоҳлантирилади;
-талабалар тарар жойидан чиқарилади (Талабалар турар жойи мудири талабани четлаштириш таклифи билан маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректорга мурожаат қилади, сўнг тегишли чоралар кўрилади);
-талаба ўз турар жойларида фойдаланиб келаётган мол-мулкка бевосита етказилган ҳақиқий зарарни, агар зарар уни бартараф этиш мумкин бўлмаган кучлар, нореал хўжалик таваккалчилиги оқибатида, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа натижасида келиб чиққан бўлмаса тўлаши шарт.
Талабалар турар жойларида яшаш учун ойлик тўлов миқдори Ёшлар иттифоқи БТ ҳамда Касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда талабалар кенгаши қарори билан белгиланади ва Университет Илмий кенгаши томонидан тасдиқланади.
Қоидалар билан танишиб чиқдим ва унинг шартларига розиман ________________
(Талаба имзоси)
Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling