Тошкент давлат шарқшунослик университетида жорий этилган кредит-модуль тизими ҳАҚида
Download 16.72 Kb.
|
ТДШУда-кредит-тизими-0710
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИДА ЖОРИЙ ЭТИЛГАН КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ ҲАҚИДА Тошкент давлат шарқшунослик университетида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди. Кредит – таълимнинг ўлчов бирлиги бўлиб, талаба учун ўзлаштириладиган таълим дастури ҳамда у билан боғлиқ меҳнат харажатлари ҳажмини ифодалайди. Яъни, талаба бир фанни ўзлаштириши учун маълум миқдордаги ўқув юкламасини бажаради ҳамда олган билим, малака ва кўникмасига асосан маълум кредитларни қўлга киритади. Бакалавриат босқичида талаба 4 йиллик ўқиш муддатида 240 кредит йиғиши талаб этилади. 1 Кредит 30 соатлик ўқув юкламасини англатади. 30 соатлик кредит таркибига талабанинг аудиторияда бевосита ўқитувчи раҳнамолигида ўқиган соатлари (15 соат = 50%) ҳамда мустақил равишда ўзлаштирган соатлари (15 cоат = 50%) киради. Ҳар бир фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб, турли ҳажмдаги кредитлар бўлиши мумкин. Масалан, 1 семестрда ўқитиладиган Шарқшуносликка кириш фанига 30 соат аудитория ва 30 соат мустақил таълим соатлари ажратилган, бу 2 кредитни ташкил этади; Асосий шарқ тили фанига 120 соат аудитория ва 120 соат мустақил таълим соатлари ажратилган, бу 8 кредитни ташкил этади. Талабалар ҳар бир семестрда 30 кредит, бир ўқув йилида 60 кредит тўплашлари лозим. Фанлар мажбурий ва танлов фанларга бўлинади. Ҳар бир талаба ўқув режаси асосида тузилган дарс жадвалига кирган барча фанларни ўзлаштириши мажбурий ҳисобланади. Бир фандан 5 ёки ундан ортиқ дарс қолдирган талаба фанни ўзлаштирмаган ҳисобланади ва фанни ўқитишдан четлаштирилади. Бир семестр давомида 2 марта Оралиқ назорат ва семестр якунида Якуний назорат ўтказилади. Баҳолаш 5 баҳолик тизим асосида амалга оширилади. Оралиқ назорат бўйича талабанинг билимини баҳолаш ўқув машғулотларини олиб борган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Якуний назорат турини ўтказиш ва мазкур назорат тури бўйича талабанинг билимини баҳолаш ўқув машғулотларини олиб бормаган профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Талаба тегишли фан бўйича якуний назорат ўтказиладиган муддатга қадар оралиқ назорат турини топширган бўлиши лозим. Фандан 3 ёки ундан юқори баҳо олган талаба фанни ўзлаштирган ҳисобланади ва фан учун ажратилган кредитларнинг ҳаммасига эга бўлади. Оралиқ назорат турини топширмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича “2” (қониқарсиз) баҳо олган талаба якуний назорат турига киритилмайди. Якуний назорат турига кирмаган ёки киритилмаган, шунингдек ушбу назорат тури бўйича “2” (қониқарсиз) баҳо олган талаба фанни ўзлаштирмаган ҳисобланади ва академик қарздор ҳисобланади. Фанларни ўз вақтида ўзлаштириш учун академ қарздор талабаларга ҳар семестр якунида, таътил даврида мазкур фанни ўқиш имконияти яратилади. Қайта ўзлаштириш тўлов асосида амалга оширилади, яъни талаба ўзлаштиролмаган фанини қайта ўқиши ва кредит олиши учун 1 йиллик контракт суммасининг 1 йиллик ўқув юкламасига бўлинмаси ҳажмида тўлов ундирилади. Масалан, талаба 60 соатлик 2 кредитга эга фандан академ қарздор бўлди. Бунда у қуйидаги миқдордаги тўловни амалга оширади: Талаба ўқиётган таълим йўналиши учун белгиланган 1 йиллик контракт миқдори, масалан, 10.000.000 бўлса, уни бир йиллик ўқув юкламаси, масалан, 60 соатга бўлинади, бу = 166.667 сўм бўлади. 60 соат 2 кредит эканлигидан келиб чиқиб, бу суммани 2 га кўпайтирамиз, 166.667 x 2 = 333.334 сўм бўлади. Мана шу тўловни амалга оширган талабага ўқитувчилар томонидан маслаҳат соатлари уюштирилади ва фанни топшириши учун муддат белгиланади. Университетда академ қарздорлик учун талабалар сафидан чиқариш тизими мавжуд бўлмайди. Талаба ўқишни якунлагани ҳақидаги дипломини олиш учун 4 йил давомида 240 кредит йиғиши керак. 240 кредитни тўплай олмаган талабалар учун ўқиш даври 4 йилдан 6 йилгача узайтирилиши мумкин. Тўпланган кредитлар ўқиш давомида сақланади. Download 16.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling