Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали асосий кириш қисмини жорий таъмирлаш бўйича


ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА


Download 139.5 Kb.
bet2/8
Sana13.04.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1350756
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кириш қисми

ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА
Умумий маълумотлар:
1. Танловнинг қўлланиш соҳаси: Мазкур танлов хужжати Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги 2018 йил 9 апрелдаги 472-сонли Қонуни талаблари асосида тайёрланган.


2. Буюртмачи номи: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали


3. Танлов номи: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали биноси асосий кириш қисмини жорий таъмирлаш
4. Танлов тури - очиқ.
5. Молиялаштириш манбаи: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали маблағи ҳисобидан амалга оширилади.
6. Тўлов шартлари: кўрсатилган хизматлар учун тўловлар сўмда амалга оширилади
7. Ишларни бажариб бериш муддати: шартнома тузилган кундан бошлаб 10 кунгача.
8. Танлов иштирокчиларига мазкур танлов хужжатининг Илова № 6 га мувофиқ квалификацион талаблар қўйилади.

Танлов хужжатларини тақдим этиш шартлари.
1. Танлов иштирокчилари юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши ва таклиф қилинаётган хизмат тури бўйича қонуний ҳуқуққа эга бўлиши керак.
2. Лот бўйича танлов таклифлари алоҳида мухрланган ва масъул вакили имзолаган 1 та ташқи конвертда бўлиши керак.
3. Биринчи ташқи конверт ичида қуйидагилар бўлиши лозим:
I. Илова № 6 га асосан иштирокчиларни квалификацион баҳолаш хужжатлари
II. Ички конверт – танлов бўйича нарх таклифи - иловага асосан (мухрланган ва масъул вакили имзолаган конвертда бўлиши керак) .
4. Конвертларни елимланган жойидан имзоланган ва мухрланган бўлиши керак.
5. Ташқи конвертда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
буюртмачи номи ва манзили;
танлов номи;
 лот рақами;
 хужжат тури (асл ёки нусха);
 танлов иштирокчисининг тўлиқ номи ва боғланиш телефон рақамлари;
 эслатма ёзув: - «Танлов ўтказишнинг белгиланган вақтигача очилмасин»;
6. Ички конвертда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
 буюртмачи номи ва манзили;
 танлов номи;
 лот рақами;
 хужжат тури (асл ёки нусха);
 танлов иштирокчисининг тўлиқ номи ва боғланиш телефон рақамлари;
 эслатма ёзув: “Танлов бўйича нарх таклифи конверти”.
7. Агар ташқи конверт белгиланган тартибда мухрланган ва имзоланмаган бўлса, Буюртмачи конвертнинг йўқолиши ва муддатидан аввал очиб юборилишига масъулиятни олмайди.
8. Зарурият туғилса Танлов комиссияси Иштирокчилардан танлов юзасидан қўшимча маълумот сўраб олиши мумкин.
9. Агар Иштирокчилар танлов хужжатларини танлов талаблари бўйича тақдим қилмаган бўлса, Танлов комиссияси мазкур Иштирокчи таклифини қайтариб юборишга ҳақли.
10. Танлов Иштирокчилари молиявий кўринишида чегирма бериши мумкин.


Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling