Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали асосий кириш қисмини жорий таъмирлаш бўйича


Download 139.5 Kb.
bet3/8
Sana13.04.2023
Hajmi139.5 Kb.
#1350756
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кириш қисми

Танлов таклифи нархи.
1. Мазкур лот бўйича хизмат турлари юзасидан максимал нарх 110 087 521.89 сўм.
2. Таклиф қилинган нарх шартнома амал қилиш даври ва тўлиқ якунига қадар амал қилиши лозим. Таклиф нархларининг амал қилиш муддати - танлов хужжатларини қабул қилишнинг охирги санасидан 45 кунгача.
3. Нархлар сўмда кўрсатилиши керак.

Танлов таклифларини кўриб чиқиш тартиби.
1. Таклифлар ўзбек ёки рус тилида, ёпиқ мухрланган конверт шаклида: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, М.Улуғбек кўчаси, 45 уй манзили бўйича 2021 йил 8 июл Тошкент вақти билан 12-00 гача етказилиши керак.Кўрсатилган муддатдан кечиккан таклифлар кўрилмайди ва қайтариб юборилади.
2. Танлов хужжатлари бўйича ташқи конвертни очиш жараёни, қатнашиш истагини билдирган Иштирокчилар иштирокида 2021 йил 12 июл соат 11-00 да, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, М.Улуғбек кўчаси, 45 уй манзилида амалга оширилади. Танлов Иштирокчилари ёки уларнинг масъул вакиллари танлов бўйича конвертларни очилиш жараёнида қатнашишлари мумкин. Қатнашиш истагини билдирган Иштирокчиларда ишончномаси (танловларда конверт очиш жараёнида қатнашиш ҳуқуқига эгалик бўйича) бўлиши керак.
3. Конверт очилгандан сўнг тақдим қилинган маълумотлар бўйича танлов комиссияси лозим деб топган маълумотлар ўқиб эшиттирилади.

4. Танлов талаблари бўйича қайси бир хужжат тақдим қилинмаган бўлса, ушбу иштирокчининг таклифи қайтариб юборилиши ва қайта кўрилмаслиги мумкин.


5. Танлов комиссиясида билдирилган маълумотлар мажлис баённомаси орқали расмийлаштирилади.
6. Кейинги жараён, яъни танлов юзасидан техник талаблар таклифи ва нарх таклифлари бўйича маълумотлар Иштирокчилар вакилларисиз комиссия томонидан кўриб чиқилади.
7. Танлов хужжатлари юзасидан тушунтирилишини хохлаган Иштирокчилар ёзма равишда юқорида кўрсатиб ўтилган электрон почта ёки факс орқали мурожаат қилишлари мумкин.
8. Танлов комиссияси танлов хужжатлари (танлов шартлари)га ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритишга ҳақли. Киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар юзасидан ишчи орган танлов хужжатларини олган иштирокчиларни огоҳлантиради ва икки кун ичида махсус ахборот порталига эълон қилади (бунда мазкур ўзгартиришлар танлов хужжатларини қабул қилишнинг охирги санасидан камида уч кун олдин бўлади). Мазкур ҳолатда танлов хужжатларини қабул қилишнинг охирги санаси камида ўн кун муддатга узайтирилади.
9. Иштирокчиларнинг танлов ўтказиш доирасидаги хужжатлари конфиденциал ҳисобланади ва баҳолаш даврида олинган маълумотлар танлов комиссияси ва ишчи органга кирмаган шахсларга ошкора қилинмайди.

Download 139.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling