16
2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон
пахта
толаси экспортини йилдан йилга камайтириб бормоқда. 2018 йилда тола
экспорти 222,1 млн.АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, 2021
йил бу
кўрсаткич 69,2 млн.АҚШ долларини ташкил этди.
2018-2021 йилларда пахта толаси экспорти бўйича ўсиш суръатлари
кўрсаткичида пасайиш тенденциясини кузатишимиз мумкин. 2021 йил пахта
толаси экспорти ҳажми 2018 йилга нисбатан 31,2 %ни
ташкил этгани
фикримизнинг далилидир. Шу билан бирга, тармоқ маҳсулотлари
экспорти
таркибида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмининг юқори
суръатлар билан ортганини таъкидлашимиз зарур. Хусусан, тўқимачилик
маҳсулотлари экспорти ҳажми 2021йилда 2020 йилга нисбатан 121,5 %ни,
2018 йилга нисбатан эса 144,9 %ни ташкил этган.
Диссертант томонидан пахта - тўқимачилик кластерлари фаолиятини
ташкил этиш замонавий ҳолати таҳлил қилинган.
2017-2021 йилларда Республикамизда 122та пахта-тўқимачилик
кластерлари ташкил этилган. Республика
вилоятларининг деярли барча
туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилиши ҳудудларда
ҳам пахта етказиб бериш, ҳам юқори қўшилган қийматга эга тайѐр
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини, ҳам аҳолини янги иш
ўринларини яратиш орқали турмуш тарзини яхшилаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: