Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 2.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/39
Sana18.11.2023
Hajmi2.74 Mb.
#1785234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
160499459538362daraja 2

Тадқиқотнинг объекти сифатида пахтага дастлабки ишлов беришдаги 
йирик габаритли технологик жиҳозларнинг ишчи деталлари, пахта бунтини 
бузиш қозиқчалари, гетерокомпозит полимер материаллари, маҳаллий 
минераллар асосидаги тўлдирувчилар ва ипакни қайта ишлаш чиқиндиси 
олинган. 
Тадқиқотнинг предмети сифатида маҳаллий ашё (ангрен каолини, 
ипакни қайта ишлаш чиқиндиси) лардан самарали фойдаланишга қаратилган 
гетерокомпозит полимер материалларининг оптимал таркиби ва технологияси 
олинган. 
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация ишида гетерокомпозит полимер 
материалларнинг антифрикцион-ейилишбардошли хоссаларини ўрганишда 
O’zDSt 22.28-2014 стандарти асосидаги дискли трибометр (№FAP 00782), 
гетерокомпозит полимер материаллар намуналарининг микроструктурасини 
ўрганишда эса ЭМВ-100 БР электрон микроскопи қўлланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
транспортёрларнинг тўғри чизиқли қисмларига 1,0-1,5 мм қалинликдаги 
гетерокомпозит полимер қопламалари ишлаб чиқилган; 
гетерокомпозит полимер материаллардан ясалган қозиқчали деталлар 
ишлаб чиқилган; 
маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан антифрикцион ва 
антифрикцион-ейилишбардошли гетерокомпозит термореактив материаллар 
олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган; 
гетерокомпозит 
полимер 
материаллари 
ва 
полифункционал 
қопламаларни қўллаб пахтанинг механик жароҳатланишини камайтириш 
имконини берадиган технология таклиф қилинган; 



антифрикцион-ейилишбардошли 
гетерокомпозит 
полимер 
материалларини босим остида қуйиш технологик параметрларининг ўзаро 
боғлиқлиги ўзгариш қонуниятлари асосида регрессион тенгламалари ишлаб 
чиқилган; 
кўп факторли критериал прогнозлаш назарий асосларини тахлил этиш 
асосида тола ва чигитнинг механик жароҳатланишини сон ва сифат жиҳатидан 
баҳолашнинг мезони ишлаб чиқилган. 

Download 2.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling