Амалий иш №1 Металл ва қотишмаларнинг макро ва микроструктурасини текшириш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana04.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1747782
  1   2
Bog'liq
1-амалий



https://infourok.ru/sbornik-prakticheskih-rabot-po-materialovedeniyu-2828757.html
 
АМАЛИЙ ИШ № 1
Металл ва қотишмаларнинг макро ва микроструктурасини текшириш.
1.1. Ишни бажаришдан мақсад.
1.2. Макро ва микрошлифлар тайёрлашни ўрганиш.
1.3.Ишни бажариш тартиби.
1. Группадан хар икки талаба макро ва микро шлифлар тайёрлаш учун 
иккитадан наъмуна олади.
2. Наъмунани силлиқлаш қаттиқ тўғри текисликда ва жилвирлаш 
қоғозининг керакли номерлари мавжуд булғаниш жойида амалга оширилади.
3. Силлиқлаш тугатилгандан кейин талаба шлифни тозалаб ювади, 
макрошлифга реактив таъсир эттиради, микрошлифни жилвирлаш станогида 
ялтиратади.
4.Тайёрланган шлифларга реактив таъсир эттирилади. Макрошлиф 
сулфид кислотасининг 10-15 фоизли сувдаги иккиланган мис аммиак тузи 
аралашмаси билан таъсирлантирилади. Микрошлиф азот кислотасиннг этил 
спиртидаги 4-5 фоизли еритмасида таъсирлантирилади. Таъсирланиш вақти 
1-6 секунд.
5.Реактив таъсир эттирилгандан кейин шлифлар сувда ювилади ва 
филтр қоғози билан қуритилади.
1.4 Бажарилган амалий ишлар юзасидан ҳисобот тайёрланади.
Макро ва микрошлиилар тайёрлаш тартиби
 
Назарий қисм.
Макроскопик анализ деб металл ва қотишмаларини тузилишини 
оддий кўз билан ёки 30 мартагача катталаштириб ўрганишга айтилади. 
Макроскопик анализ деб - метал ва қотишмаламинг структураларини (ички 
тузилишларини) махсус тайёрланган наъмуналар ёрдамида ўрганишга 
айтилади. Макро ва микро анализ ёрдамида текшириладиган металлар 
структураси макро ва микро структура дейилади.
Макрошлиф тайёрлаш техналогияси.
Макрошлиф тайёрлаш техналогияси қуйидагича: темир қирқиш арраси 
ёки станок ёрдамида текширилаётган наъмуна иккига бўлинади. Агарда 
макрошлиф деталнинг кўндаланг кесим юзасидан тайёрланаётган бўлса, унда 
у темплет деб аталади. Наъмунанинг станокда, эгов ёки образив чарх 
ёрдамида 
тозаланади, кейин 
наъмуна 
металлографик 
жилвирлаш 
қоғозларининг катта номерларидан кичик номерларига ўтилади. 
Бир номер қоғоздан бошқасига ўтилганда шлиф 90° га бурилади. 
Шлифлар юзасидан чизиқлар йўқолмагунча бир йўналишда силлиқланади.
Микроструктуранинг кўриниши учун шлифларга турли реактивлар 
таъсир эттирилади. Турли реактив эритмалар таъсирида макрошлифлар 
юзасида ички тузилишнинг кўриниши ҳосил бўлади. (дендрит кристаллар 
толасимон тузилишлар).


Микрошлифлар тайёрлаш технологияси. Макрошлиф станокда ёки 
металл қирқиш аррасида кесиб олинади. Шлифни тайёрлашда қуйидаги 
размерлар тавсия этилади, (агар наъмуна силиндрик бўлса) 12 мм ёки 12х12 
Наъмунанинг баландлиги 10-15 мм. Кесиб олинган наъмуна образив чархда 
тозаланади. Наъмунани тозалаганда ўта қизиши мумкин эмас. 
Текисланган наъмуна жилвирлаш қоғози ёрдамида силлиқланади. 
бунда жилвирлаш қоғозининг 12-3 маркасидан (унинг донадорлиги 125-20 
мкм) унинг М 40-М4 маркасигача (донадорлиги 28-35 мкм (ГОСТ 6456-75) 
наъмуна юзасида чизиқлар йўқолгунеҳа тозаланади. Жилвирлаш қоғози 
силлиқлаш учун тўғри текисликга ёткизилади. Энг кичик донали қоғозда 
жилвирлангандан кейин наъмуна ювилиб, унинг юзасидаги қолган 
чизикларни йўқотиш учун ялтиратилади. Ялтиратиш давомида дискга хром 
оксидининг сувдаги аралашмаси сепилиб турилади. алюминий оксиди майда 
донали порошок кўринишида суртилади. 
Реактив эритмаси таъсир эттирилмаган микрошлифни ялтиратишдан 
кейин микроскопда қаралса, ок текисликда айрим қора доғлар кулранг 
нуқталар ва чизиқлар кўринади. Бу доғ ва чизиқлар турли хилдаги металмас 
қўшимcлиалар (оксидлар, сулфатлар, графит, шлаклар) ва ялтиратиш 
давомида йўқолмаган нолcкисликлардир (cлуиқурлик, микро ёриқлар, ишлов 
бериш излари). 
Металнинг микроструктурасининг кўриниши учун наъмунага 
реактивлар таъсир эттирилади. Реактив таъсир еттиришдан олдин 
намунанинг юзаси спирт билан ювилади, кейин микроструктуранинг 
кўриниши учун керак бўлган вақтда реактивга топширилади. Реактив 
тузилиши ва химявий таркиби билан фарқ қиладиган наъмуна юзасидан 
доналар ва чегараларга , фазалар ва структура ташкил етувчиларга турлича 
таъсир қилади. Натижада структурага ёруғлик нури тушганда турлича 
аксланади. Кўп тасирланган елементлар микроскоп остида қора, кам 
таъсирланганлари еса оқ кўринади. Бир фазали металларда доналар ҳар хил 
кристалографик йўналишга ега, шунинг учун микрошлиф юзаси ҳар хил 
таъсирланадиган 
бир-бирига 
қия 
жойлашган 
кристалографик 
текисликликлардан иборат. 
Металнинг микроструктурасининг кўриниши учун наъмунага 
реактивлар таъсир эттирилади. Реактив таъсир эттиришдан олдин 
намунанинг юзаси спирт билан ювилади, кейин микроструктуранинг 
кўриниши учун керак бўлган вақтда реактивга топширилади. Реактив 
тузилиши ва химявий таркиби билан фарқ қиладиган наъмуна юзасидан 
доналар ва чегараларга , фазалар ва структура ташкил этувчиларга турлича 
таъсир қилади. Натижада структурага ёруғлик нури тушганда турлича 
аксланади. Кўп тасирланган элементлар микроскоп остида қора, кам 
таъсирланганлари эса оқ кўринади. Бир фазали металларда доналар ҳар хил 
кристалографик йўналишга эга, шунинг учун микрошлиф юзаси ҳар хил 
таъсирланадиган 
бир-бирига 
қия 
жойлашган 
кристалографик 
текисликликлардан иборат.


Кўп фазали қотишмаларда таъсирланиш даражаси турлича. Айниқса, 
металл доналарига нисбатан кўпроқ турли аралашмаларга эга бўлган дона 
чегаралари интенсив таъсирланади.
Темир-углеродли қотишмаларни реактив таъсир еттириш кўпинча азот 
кислотасининг етил спиртидаги 4- 5 фоизли эритмасидан фойдаланилади. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling