Тошкент давлат техника университети
Тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик усули
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Машиналар пухталиги 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисман ўзаро алмашинувчанлак усули
Тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик усули – бу усулда қисмни йиғишдаги
талаб этилган аниқлик, яъни барча буюмларда ўлчам занжири туташтирувчи звеносининг талаб этилган аниқлиги бу ўлчам занжирига ташкил этувчи звеноларни ҳеч танламасдан ѐки уларнинг ўлчамларини ўзгартирмасдан киритиш йўли билан таъминланади. Бу усулнинг афзалликлари деталларни комплектлаш ва йиғиш жараѐнининг оддийлигидан иборат. Тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик усулини оз сонли деталлардан тузилган қисмларни йиғишда қўлланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Деталлар сони кўп бўлганда деталларга жуда аниқ (жоиз четлашишни кичрайтириб) механик ишлов бериш зарур бўлади, бунга эса ҳамма вақт ҳам эришиб бўлмайди ва у иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлади. Қисман ўзаро алмашинувчанлак усули – бу усулда йиғиш пайтида барча деталлар эмас, балки қисман деталлар танламасдан ѐки ўлчамларини ўзгартирмасдан йиғилади. Йиғишнинг бу усулида бир қисми белгиланган аниқликни қондира олмайди ва уларни қайта бўлакларга ажратиш ва йиғишга тўғри келади. Бундай холларда барча қисмларни ѐппасига назорат қилиш ва қисмларга ажратиш-йиғиш ишлари Билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар қилинади. Ўлчамларининг жоиз четлашиш чегараси тор бўлган деталларга ишлов бериш харажатлари анча кам бўлгани холда буюмлар (қисмлар)нинг талаб этилган аниқликда йиғилишини таъминлайди. Бу усулда йиғишнинг афзаллиги шундаки, қисмларни комплектлаш ва йиғиш жараѐнлари оддий бўлади, чунки деталларни ўлчамлари бўйича танлаш ва мослашга эҳтиѐж бўлмайди, шунингдек уларга ишлов бериш аниқлигига талаб анча паст бўлади. Бу усулнинг камчилиги шундаки, белгиланган аниқликдан четлашган буюмларни топиш учун йиғиш аниқлиги ѐппасига назорат қилинади ва топилган нуқсонларни бартараф этиш учун қўшимча харажатлар қилинади. Назорат саволлари 1. Деталлар нуқсонлари аниқлангандан кейин қандай гуруҳларга бўлинди? 2. Деталларни комплектлаш нима? 3. Комплектлашда қандай асосий талаблар бор? 4. Деталларни йиғишнинг қандай усуллари бор? 9-Маъруза МАШИНАЛАРНИ ЧИНИ+ТИРИШ ВА СИНАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСЛАРИ РЕЖА:
Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling