Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet30/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ишлаб чиқаришда титраш ва унинг кўринишлари. Машиналарнинг ёки унинг деталларини механик тебранишлари титраш деб юритилади. Давлат стандартига кўра титраш одамга узатишиш (таъсир этиш) усули, тасир йўналиши ва юзага келиш манбаи бўйича классификацияланади.
-Одамга узатиш (таъсир этиш) усули бўйича титраш, умумий титраш (одам танасига таянч юза орқали узатилади) ва локал титрашларга (одам қўли орқали узатилади) бўлинади.

8.1.-расм. Шовқиндан ҳимояловчи қулоқчин: 1-пластмассали корпус; 2- шиша вата; 3-жипслаштирувчи прокладка; 4-чехол.

-Тебраниш йўналиши бўйича титраш ортогонал координаталар системасининг ўқлари бўйлаб таъсир этувчи титрашларга бўлинади.


-Юзага келиш манбаи бўйича титраш умумий титраш, транспорт титраш, технологик ва транспорт-технологик титрашларга бўлинади.
Титраш частота, амплитуда ва тезлик билан характерланади. Титрашнинг барча диапазон частоталари октав полосаларига бўлинган яъни: 1; 2; 4; 8; 16; 32; 63; 125; 250; 1000; 2000 Гц. Бундай ташқари титрашни характерлашда титраш параметрлари даражаси ҳам қўлланилади. Титрашнинг асосий характеристикаси тебраниш тезлиги даражасининг спектрлари ҳисобланади. Тебраниш тезлиги даражаси L
(дБ),
L = 10lgv 2/v 2= 20lgv / v , (8.5)
д 0 д 0
тенгламаси орқали аниқланади.
Бу ерда vд- ўлчаш нўқтасидаги тебранувчи тезлик;
v0тебранувчи тезликнинг бўсағаси (кучсиз) қиймати, v0 =5 10-8 м/с.
Титрашнинг организмга таъсири. Титраш спектрида паст частотали титраш мавжуд бўлиб, инсон организмига салбий таъсир этади.
Титраш таъсирида ишчиларнинг иш унумдорлиги пасаяди, жароҳатланиш сони ўсади. Айрим титраш кўринишлари асаб ва юрак системаларига ёмон таъсир этади. Айниқса инсонни айрим ички органлари тебраниши частотасига мос тушадиган титрашлар жуда зарарли ҳисобланади.
Локал титрашлар асаб мускуллари, таянч ҳаракатлантирувчи органларини жароҳатлайди ва титраш касаллигига олиб келади. Титрашнинг таъсирида инсон юрак фаолиятида чарчаш, оғриқлар пайдо бўлиши тормозланиш кузатилади. Шу билан бир вақтда титраш қон айланишига, эшитиш ва кўриш органларига салбий таъсир этади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling