Тошкент давлат техника университети


Ёнғин–портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар


Download 1.12 Mb.
bet59/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ёнғин–портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар.


Технологик жараёнда портлайдиган, осон ёниб кетадиган ҳамда бошқа ёнғин учун хавфли моддалар ва материаллар ишлатадиган ёки сақланадиган объектлардаги, одамларнинг механик ва термик шикастланишларга, заҳарланишига ва ўлимига, асосий ишлаб чиқариш фонларининг нобуд бўлишига, фавқулодда вазият ҳудудларида ишлаб чиқариш циклининг ва одамлар ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келадиган авариялар, ёнғинлар ва портлашлардир.
Портлаш – бу қисқа вақтнинг ўзида чегараланган ҳажмдаги, катта миқдордаги қувватнинг ажралиб чиқишидир.
Портлашнинг зарар етказувчи омиллари:
-зарба мавжи;
-синиқ парчаларининг сочилиши.
Булар бирламчи ҳолатлар бўлса, иккиламчиси портлашлар, ёнғинлар, фалокатлар, кимёвий ва радиацион шикастланишлар, кенг тусда тўғонларнинг бузилиши ва сув тошқинларининг содир этилиши, биноларнинг қуллашидир.
Портлаш-суюқликларнинг, портловчи моддаларнинг куч ёки иссиқлик туфайли чиқишидир.

Портлатувчи омиллар:


-кимёвий (портловчи моддалар);
-ядроли (ядровий қуроллар);
-механик услубдаги (юқори босимдаги суюқликларни қуювчи- тарқатувчи идишларнинг ёрилиши);
-электромагнит (учқун разряди, лазер учқуни);
-товушли ва бошқа қуввватлар.
Портлаш газларнинг қаттиқ қизиши оқибатида юқори босимда содир бўлади.
Портлаш хавфи бор объект ва маълум шароитларда портлаш имконига эга бўладиган моддалар маҳсулотлар сақланадиган, ишлатиладиган, транспортировка қилинадиган объектлар.
Республика ҳудудида 186 та портлаш ва ёнғиндан хавфли объектлар бор. Улар қаторига нефт-газ сақлагичлар ва магистрал қувур ўтгазгичлар, нефт-газни қайта ишловчи заводлар, компрессор ва насос станциялар, тегирмон, пахта сақлагичлар, портловчи моддалар ва материаллар омборхоналари киради. Кучли портлаш ва ёнғин билан боғлиқ
авариялар моддий бойликларнинг бутунлай йўқ бўлишига ёки шикастланишига ва кишилар ҳаётига хавф солишига олиб келади.
Нефт-газни қайта ишловчи “Фарғона синтез”, Муборак газни қайта ишловчи заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи саноат объектларидаги авариялар айниқса хавфлидир. Бундан ташқари, республика аҳолисига хавф туғдирувчи портлашлар ва ёнғинлар портлаш ёнғиндан хавфли моддаларни ташиётган транспортдаги аварияларда ҳам юз бериши мумкин.
Матбуотдаги чоп этилган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, республикамиз ҳудудида йилига 15-17 дан зиёд портлашлар содир бўлади, асосан портлашлар аҳоли яшайдиган хонадонларда газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида содир бўлади, булар хонадонлардаги портлашлар дейилади. Буларнинг асосий келиб чиқиш сабаблари газ билан ишлаш тартиб- қоидаларига риоя қилмасликдир.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling