Тошкент Давлат транспорт университети “Темир йўл транспорти муҳандислиги”факультети “Материалшунослик ва машинасозлик” кафедраси
Download 275.31 Kb.
|
TVL-12 Metrologiya LHI-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Метрология, стандартлаштириш”
- Подшипник № Юкланиш F, H Вал d
- Подшипник ўтказишларини белгилаш. Ички ва ташқи халқалар ўтказишларини танлаш ва уларни ҳисоблаш. Подшипник турларининг сонини камайтириш учун
- Подшипникларнинг ўтказишларини танлаш ва ҳисоблаш.
- Редукторларни лойиҳалашда ишлатиладиган думалаш подшипникларининг асосий ўлчамлари 2- жадвал
- Подшипник ички халқаси диаметри Ўтказиш юзасига таъсир этаётган радиал куч интенсивлигининг рухсат этилган қиймати F r
- Чегаравий ўлчамларни, жойизликларни, тиғизликларни ва ўтказиш жойизликларини ҳисоблаш Тешик.
- Тешик жойизлиги
- 1.2. Подшипник ташқи халқасининг ўтказишини танлаш.
- Чегаравий ўлчамларни, жойизликларни, тиғизликларни ва ўтказиш жойизликларини ҳисоблаш. Тешик.
- Тешик жойизлиги Вал.
- Вал жойизлиги
Тошкент Давлат транспорт университети “Темир йўл транспорти муҳандислиги”факультети “Материалшунослик ва машинасозлик” кафедраси “Метрология, стандартлаштириш” фанидан ЛҲИ № 1 Подшипник ўтказишларини белгилаш. Ички ва ташқи халқалар ўтказишларини танлаш ва уларни ҳисоблаш. №______ли 6 синф аниқликдаги конуссимон бир қаторли роликли подшипникнинг циркуляцион юкланишдаги ички халқасининг айланаётган, диаметри d = ______мм бўлган тўлиқ (сплошной) валга ўтказиш танлансин ва ҳисоблансин. Таянчга тушаётан ҳисобий реакция ______ Н, юкланиш зарбали, ўта юкланиш 300%, таянчга ўқ бўйлаб ташаётган юкланиш йўқ.. Бажарди: ____гурух талабаси ____________________________ Текширди: “Материалшунослик ва машинасозлик” кафедраси катта ўқитувчиси Шокучкоров К.С. Тошкент 2023 йил ЛҲИ учун топшириқ
Подшипник ўтказишларини белгилаш. Ички ва ташқи халқалар ўтказишларини танлаш ва уларни ҳисоблаш. Подшипник турларининг сонини камайтириш учун ички ва ташқи халқаларнинг оғишлари улар ўрнатиладиган ўтқизмалардан қатъий назар тайёрланади. Барча класслардаги подшипникларнинг бириктирилувчи диаметрларининг юқори оғишлари нолга тенг деб қабул қилинган. Бинобарин, ташқи халқанинг диаметри Dm ва ички халқанинг диаметри dm асосий вал ҳамда тешик диаметрлари сифатида қабул қилинган, демак ташқи халқанинг корпус билан бириктирилиши вал тизимида ички халқанинг вал билан бириктирилиши эса тешик тизимида амалга оширилади. Аммо, ички халқа тешигининг жойизлик майдони оддий асосий тешик жойизлик майдонидек номинал ўлчамдан “плюс”га эмас, аксинча “минус” томонда жойлашган, яъни халқанинг “танаси”да эмас, балки ноль чизиғидан пастга йўналган бўлади. 1-жадвал
Подшипникларнинг ўтказишларини танлаш ва ҳисоблаш. Думалаш подшипникларининг валга ва корпусга ўтказишлари подшипникнинг тури ва ўлчамларига, унинг ишлаш шароитига, таъсир қилаётган юкланишларнининг катталиги ва характерига, ҳамда халқаларнинг юкланиш турига қараб танланади. Думалаш подшипниклар халқаларини ўтказишда асосий юкланишда бўлган халқа тиғизлик билан ўтказилиши керак. Бундай шароитда халқа, валнинг ўтказиш юзаси, ёки корпусдаги тешик бўйлаб думалаб сирпанмайди. Бошқа халқа эса, думалаш элементларини тиқилиб қолмаслиги ва йўналтирувчи йўлкаларда осон ҳаракатланишлари учун, бўшлиқ билан ўрнатилиши керак. Вал айланаётганда ички халқа юкланишда бўлади, ташқи халқа эса, бир жойдан юкланишда бўлади. Бундай шароит редукторларнинг ишлаш жараёнида кузатилади. Редукторларни лойиҳалашда ишлатиладиган думалаш подшипникларининг асосий ўлчамлари 2- жадвал
Циркуляцион юкланишдаги подшипник халқаларини ўтказишлари ўтказиш юзасига тушаётган радиал юкланишнинг интенсивлиги Fr – нинг катталигиги асосида ҳисобланади. Радиал юкланиш интенсивлиги Fr нинг, ўтказиш тиғизликларининг ўртача қийматлари асосида ҳисобланган, рухсат этилган қийматлари 2- жадвалда келтирилган. 3- жадвал
Радиал юкланишнинг интенсивлиги қуйидагича аниқланади: Fr = k1 k2 k3 (1.1) бу ерда: Ri – таянчга тушаётган радиал юкланиш, кН; b=В – 2r – ўтказиш юзасининг ишчи кенглиги, м; В – подшиник халқасининг кенглиги, м; r – тешик қирраларининг думалоқланиш радиуслари, м; k1 – юкланиш характерига боғлиқ бўлган ўтказишнинг динамик коэффициенти. Ўта юкланишлар 150 % гача, тебранишлар ва секин турткилар бўлганда k1 = 1; ўта юкланишлар 300% гача, кучли зарбалар ва вибрация бўлганда k1 = 1.8; k2 – вал ғовак бўлгандаги ўтказишдаги тиғизликнинг пасайиш даражасини ҳисобга оладиган коэффициент ( ғовак бўлмаган вал учун k2=1); k3 –таянчга ўқ бўйлаб юкланиш Ri мавжуд бўлганда, икки қаторли конуссимон роликли подшипникларда ёки ёнма-ён иккита шарикли подшипникларда радиал юкланишни тенг тақсимланмаслиги ҳисобга оладиган коэффициент (радиал ва радиал таяч подшипниклар учун k3=1). 1.1 формуладан кўринадики, радиал юкланиш Ri нинг ошиши билан юкланишнинг интенсивлиги Fr , бу нарсани ошиши эса бирикмадаги тиғизликни оширади (2-жадвал). Ечиш № ____ подшипник учун 2-жадвалдан d = ___ мм, D=___ мм, В = ___ мм, r =__мм ларни топамиз. Шулар асосидаb = В – 2r =.......мм Коэффициентлар k1 = 1.8 (вал тўлиқ бўлганлиги учун), k3 = 1 (чунки таянчга ўқ бўйлаб қўналган куч нольга тенг). Юкланиш интенсивлиги 1.1 формула орқали топилади. Чегаравий ўлчамларни, жойизликларни, тиғизликларни ва ўтказиш жойизликларини ҳисоблаш Тешик. Номиналўлчам D= мм. Юқориги четга чиқиш ЕS = Пастги четга чиқиш ЕI = Энг катта чегаравий ўлчам Энг кичик чегаравий ўлчам Тешик жойизлиги Вал. Номинал ўлчам мм Юқориги четга чиқиш Пастги четга чиқиш Энг катта чегаравий ўлчам Энг катта чегаравий ўлчам Вал жойизлиги Бирикма. Номинал ўлчам Энг катта тиғизлик Энг кичик тиғизлик Ўртача тиғизлик Ўтказиш жойизлиги Текширув: 1.2. Подшипник ташқи халқасининг ўтказишини танлаш. Подшипник ташқи халқасининг редуктор корпуси тешигига ёки редуктор корпуси стаканига ўтказиши тури, ўтказиш диаметри ва юкламаниниг турига қараб 3-жадвалдан танланиди. 3-жадвал
Чегаравий ўлчамларни, жойизликларни, тиғизликларни ва ўтказиш жойизликларини ҳисоблаш. Тешик. Номиналўлчам D = Юқориги четга чиқиш ЕS = Пастги четга чиқиш ЕI = Энг катта чегаравий ўлчам Энг кичик чегаравий ўлчам Тешик жойизлиги Вал. Номинал ўлчам Юқориги четга чиқиш Пастги четга чиқиш Энг катта чегаравий ўлчам Энг кичик чегаравий ўлчам Вал жойизлиги Бирикма. Номинал ўлчам Энг катта тиғизлик, тирқиш еки утимли Download 275.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling