Тошкент Давлат Транспорт Университети
Транзитқайта ишланадиган поездлар билан ишлашнинг технологик жараёнива уни меъёрлаш
Download 397,72 Kb.
|
XURSHID UER2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Станцияда тузилган поезд билан ишлашнинг технологик жараёни ва уни меъёрлаш
Транзитқайта ишланадиган поездлар билан ишлашнинг технологик жараёнива уни меъёрлаш
Қайта ишланувчи поездлар билан станцияда қуйидаги амаллар бажарилади: поезднинг келиши бўйича амаллар, тарқатиш, вагонларни тўплаш, тузиш, жўнатиш бўйича амаллар. Поезднинг келишига қадар тайёргарлик ишлари олиб борилади: алоқа тармоқлари бўйича қўшни техник станциядан тарқатиш учун келаётган поезднинг телеграмма-натуркаси олинади, ундаги маълумотларга асосланиб поездларни тарқатиш ва тузиш ишлари режалаштирилади. СТМ да телеграмма-натурка варақасидаги ҳар бир вагон рақами қаршисига тарқатилгандан сўнг йиғилиши керак бўлган, йўл рақами ёзилади ва техник идора ходими саралаш варақасини тузади. Саралаш тепалиги йўқ станцияларда саралаш варақаси поезд тузувчиларга, вагонлар ҳаракати тезлигини тартибга солувчиларга, агар стрелкалар марказлаштирилган бўлса, марказлаштириш пости операторига, ҳамда техник хизмат кўрсатиш пункти ходимларига тарқатилади. Поезднинг келиши бўйича амаллар тарқатиш бўйича маневрларнинг бошланишига қадар бажарилади ва техник ва тижорат кўриги томонидан таркибни текшириш, поезд ҳужжатларини қабул қилиш ва почта орқали техник идорага жўнатиш, таркибни ажратиш жойларида автотормоз шлангларини узиш киради. Техник идора ходими таркибни қайта ишлаш билан бир вақтда телеграмма-натурканинг тўғри белгиланганлигини текширади. Станция номига келган маҳаллий вагонлар ҳужжатларини ТХП ходимлари штамп босиб, вагонларни тушириш жойларига беради: юк ҳовлисига, контейнер майдонларига, саралаш платформаларига ва бошқа маҳаллий ишлар олиб бориладиган жойларга. Таркибни тарқатишга тайёрлашда, вагонлар параллел равишда техник ва тижорат кўригидан ўтказилади. Автотормоз шлангларини саралаш варақасига мувофиқ слеср – автоматчиклар узади. Қайта ишланадиган транзит поездларга ишлов бериш учун сарфланадиган вақт миқдори қуйидаги формула орқали ҳисобланади: =0.5 =12 , дақиқа , дақиқа Станцияда тузилган поезд билан ишлашнинг технологик жараёни ва уни меъёрлаш Саралаш паркида вагонлар йиғилиши тугалланиб, поезд тузилгандан сўнг, таркиб қабул қилиш-жўнатиш ёки жўнатиш паркига чиқарилади. Ушбу паркда таркиб билан жўнатиш бўйича амаллар бажарилади. Станцияда тузилган поезд билан ишлаш амалларига қуйидагилар киради: - назорат техник кўриги ва вагонларни таркибдан узмасдан таъмирлаш; - назорат тижорат кўриги ва тижорат носозликларини бартараф этиш; - автотормозлар кўриги ва синови; - ҳужжатларни тайёрлаш, натура варақасини тузиш ва таркиб оғирлиги ҳисобининг тўғрилигини текшириш; - локомотив бригадаси томонидан ҳужжатларнинг қабул қилиб олиниши. Назорат техник кўриги ва вагонларни таркибдан узмасдан таъмирлаш локомотив улангунга қадар якунланиши керак. Тузиш станцияси ходимларига тузилган поезднинг техник ва тижорат жиҳатидан созлиги, юкларнинг очиқ ҳаракат таркибига тўғри жойлаштирилганлиги ва маҳкамланганлиги, ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги, натура варақасининг тўғри тузилганлиги, вагонларнинг таркибда тўғри жойлаштирилганлиги ва бириктирилганлиги бўйича мажбурият юклатилади. Поездни жўнатиш бўйича амаллар юк ҳужжатларини муҳрланган ҳолда машинистга имзо қўйиб топшириш билан тугалланади. Станцияда тузилган поездларга ишлов бериш учун сарфланадиган вақт миқдори қуйидаги формула орқали ҳисобланади: , дақиқа дақиқа
Download 397,72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling