Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Тарихий билиш методологияси муаммолари


Download 0.87 Mb.
bet58/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

2. Тарихий билиш методологияси муаммолари
Монистик ва плюралистик ёндашувлар
Тарих фалсафасининг ривожланиши жараёнида тарихий билишга бир қатор методологик ёндашувлар вужудга келди. Уларнинг ичида монистик ва плюралистик; чизиқли ва даврий; формацион ва цивилизацион концепциялар каби дихотомик қарашларни келтириш мумкин. Монистик ёндашув доирасига марксистик таълимот ва постиндустриал жамият назарияларини киритиш мумкин. Марксистик таълимот ижтимоий ривожланишнинг устувор омили, деб ишлаб чиқариш усулини тан олади ва шу тамойил асосида инсоният тарихи ривожини муқаррар, бирининг ўрнини бошқаси эгаллайдиган беш асосий формациялар (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва коммунизм)га ажратади. Иккинчи таълимот – постиндустриал жамият концепцияси техникани инсоният тарихининг асосий омили, деб ҳисоблайди ва жамият тарихини бирининг ўрнини кейингиси эгаллайдиган 3 та босқичга бўлади. Булар: анъанавий (саноатлашгунгача), саноатлашган ва постсаноатлашган (информацион) жамиятлар.
Плюралистик ёндашув инсоният тарихининг бирлигини инкор этиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган ёки кам боғлиқ бўлган кўплаб ўзаро тенг қадрли тарихий тузилмалар – цивилизацияларнинг мавжудлигини тан олади, шу асосда инсоният тарихи ривожланишининг ягона тараққиёт жараёни эканлигини инкор этади.
Чизиқли ва циклик ёндашувлар
Чизиқли (ёки прогрессистик - тараққиётпарварлик) ёндашув намояндалари тарихий тараққиёт ғоясини жаҳон тарихий ривожи динамикасининг асосини ташкил этувчи умумий қонун сифатида қабул қиладилар. Бунда муайян мезонларга биноан инсоннинг барча табиий имкониятлари рўёбга чиқадиган ҳамда барча эҳтиёжлари қондирилиши мумкин бўлган мукаммал жамиятга етишишнинг босқичлари ва даврлари белгиланади. Бундай мақсадлар сифатида социалистик, коммунистик ва бошқа утопиялар кўрсатилади.
Чизиқли ривожланиш концепциясига муқобил бўлган даврий (циклик) парадигма намояндалари инсоният тарихининг ягона тарихий ёки абадий мақсадга қараб ривожланишни инкор этадилар. Уларнинг фикрича, тарих айланма шаклда ҳаракат қилиб, охир оқибат ўзининг бошланғич ҳолатига қайтади. Ушбу назариялар қаторига маданий-тарихий ёки цивилизацион ёндашув ҳам киради. Унга биноан, инсоният тарихи – ҳар бири ўзига хос шаклланиш, ривожланиш ва инқироз босқичларига эга бўлган, ўзаро кам алоқадор ёки умуман боғлиқ бўлмаган локал цивилизациялардан ташкил топади.
Ҳозирги даврга келиб, формацион ва цивилизацион ёндашувлар дихотомияси доирасидаги баҳс-мунозара кескин тус олмоқда. Айниқса, постсоциалистик маконда бир неча ўн йилликлар давомида ҳукмрон бўлиб келган формацион, марксистик ёндашувнинг қийинчиликлар билан бартараф этилиши ёрқин намоён бўлмоқда.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling