Тошкент давлат юридик университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “фалсафа. Мантиқ” ЎҚув фани бўйича


Download 0.87 Mb.
bet66/84
Sana16.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1499082
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   84
Bog'liq
1. Фалсафа маъруза матнлари

Интеграцион тузилмалар (ёки уни ташкил этишга қаратилган уринишлар)га жаҳон савдо жамияти (ВТО), ОПЕК, СЭВ, ЕЭС, ЕС, НАФТА, АСЕАН, МДҲ, Белоруссия ва Россия Иттифоқ давлатлари, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон), Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШОС) ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ўзаро келишилган қоидалар асосида фаолият кўрсатувчи банк тизими – шаклланиб бораётган ягона иқтисодий маконнинг муҳим элементларидан биридир. Яхлит умумбашарий секторларнинг вужудга келиши, сиёсатнинг чеклаб қўйилишига ҳамда капитал, меҳнат ресурслари ва технологияларнинг эркин ҳаракатига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари рақобатбардошлигининг ошишига олиб келади.
Сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларда интеграцион жараёнлар БМТнинг фаолиятида, халқаро ҳуқуқ нормаларини ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилишида, халқаро судлар (Гаага суди, Страсбург суди ва бошқалар)нинг мавжудлигида, шунингдек, халқаро хавфсизлик тизимининг барпо этилишида демократик ўзгаришларга, гендер тенг ҳуқуқлигига тобора кўпроқ йўл очилишида, инсон ҳуқуқларини изчил ҳимояси, жиноий қонунчиликни эркинлаштириш ва бошқаларда намоён бўлмоқда.
Ахборот-коммуникацион технологиялар ва Интернет тизимининг вужудга келиши глобализациянинг бир-биридан ажралиб қолишни бартараф этиш ва интеграцион жараёнларни кучайтиришнинг асосий омили бўлди. Янги ахборот технологиялари ижтимоий алоқа ва ўзаро таъсирнинг макон-замон тизимида инқилоб ясади. Вертикал алоқалар ўрнини горизонтал алоқалар эгаллади, ахборот ҳаракати ва ижтимоий мулоқотда давлат чегаралари барҳам топди, юз миллионлаб кишиларнинг тамоман бегона абонентлар билан янги алоқалар ўрнатиш жараёнида масофа ва вақт тушунчалари ўз аҳамиятини йўқотди (ахборот бир зумда ва бутун жаҳонга тарқалди). Илгари йил ва ойни талаб этган нарсалар, бугунга келиб кун ва соатларда амалга ошмоқда, танлаш ва қарор қабул қилиш имкониятлари мисли кўрилмаган даражада кенгайиб бормоқда. Шу тариқа умумбашарий ахборот тизимининг ўзаро таъсири ва бир-бирига кириб бориши натижасида анъанавий миллий давлатчилик тизими тамойиллари йўқолиб бормоқда.
Инсоният ҳаётий фаолиятининг бир қатор муҳим соҳаларида тақчил вазиятни келтириб чиқарган глобал ёки умумбашарий муаммолар инсониятнинг яхлит бир бутунлик сифатида уюшишида муҳим омил бўлмоқди. Бугун дунё ядро ва кимёвий қуролларга тўлиб кетганлиги натижасида сайёрамизнинг хоҳлаган нуқтасида содир бўладиган кескин ўзгаришлар занжирий реакция оқибатида қайтариб бўлмас глобал жараёнларни келтириб чиқариш эҳтимоли, ҳеч бир давлатнинг ўзича мавжуд бўлиши ва бошқа мамлакатлар ва жаҳон ҳамжамияти манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда ўз сиёсатини қуриши мумкин эмаслигини тобора чуқурроқ англаб етилмоқда. Ҳозирги даврда кўплаб жараёнларнинг умумбашарий хусусият касб этаётганлиги, у ёки бу мамлакат ўз фаолиятини фақат эгоистик манфаатлари асосида қуриши шу мамлакатнинг эмас, балки бутун сайёра (қитъа, минтақа ва х.к ) нинг хавфсизлигига таҳдид этиш мумкин.
Албатта, турли ижтимоий гуруҳлар, давлатлар, минтақалар, шунингдек, жаҳон ҳамжамияти ҳаётининг турли соҳаларини ўзаро алоқадорлиги илгари ҳам мавжуд бўлган ва англанган. Лекин аввалги даврлардан фарқли ўлароқ, ХХ аср охири ва XXI аср бошларига келиб, ўзаро алоқадорлик, ўзаро таъсир даражаси шунчалик ошиб кетдики, турли маданий дастурлар (мақсадлар, дунёқараш мўлжаллари, манфаатлари, эҳтиёжлари ва ҳ.к.лар)нинг биргаликда мавжудлиги масаласи глобал аҳамият касб эта бошлади. ХХ аср бутун инсониятнинг омон қолиши муаммосини дунёга келтирди. Шунинг учун ҳам тарихда илк бор умумий планетар манфаатлар реалликка айлана бошлади. «Жаҳон иқтисодиёти», «жаҳон ижтимоий тартиботи», «жаҳон ҳамжамияти», «глобал гуманизм», «умумбашарий қадриятлар» ва шу кабилар замонавий тафаккур йўналишини ифода этувчи муҳим тушунчалар бўлиб қолмоқда.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling